бўлади (l÷10 A
см
-2
).
3.Қолдиқ ўтказувчанликни хусусий яримўтказгичларда ѐки
киришма
сатҳларидан заряд ташувчиларни чиқариш йўли билан ҳосил қилиш мумкин.
4.Нисбатан кичик (10
3
В/см) электр майдон ва иссиклик энергияси
воситасида уни сўндириш мумкин.
5.Кичик дозаларда қолдиқ ўтказувчанлик нурлантирувчи заррачалар оқимига
деярли чизиқий бо
ғ
лиқ бўлиши ва юқори дозаларда тўйинишга эга бўлиши
мумкин
.
6
.
Паст температураларда ѐритилганда қолдиқ ўтказувчанлик хусусиятига эга
бўлган яримўтказгичларнинг вольт-ампер характеристикаси ўта чизиқий
бо
ғ
ланишли ва кучланиш қутбларига нисбатан симметрик бўлади.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, токка қаршилик қилувчи тўсиқларнинг
баландлиги φ = 0,05 эВ бўлиб, бу қиймат қолдиқ ўтказувчанликни иссиқлик
энергияси ва электр майдон ѐрдамида сўндириш давомида орта боради.
Демак, ѐритилмаган вақтда ўтказувчанлик токи нисбатан катта тўсиқлар
орқали ўтади ва ѐритилганда бу тўсиқлар пасаяди; қолдиқ ўтказувчанлик
ҳолатида асосий бўлмаган заряд ташувчилар нисбатан пасайган тўсиклар
оркали ўтаѐтган ва заряд ташувчиларнинг
рекомбинацияси тахмин
килингандан бошқа рекомбинацияланиш тўсиклари оркали бўлаѐтганлиги
учун, айтиш мумкинки, заряд ташувчиларга қаршилик қилувчи тўсикларнинг
пасайиши рекомбинацияланиш тўсиқлари соҳасидан «келаѐтган» заряд
ташувчилар ҳисобига бўлади.
Яримўтказгичларда қолдик ўтказувчанлик ҳодисасисини
тушунтирувчи
нотекис жойлашган потенциал тўсиқлар моделини кўриб чикайлик.
Яримўтказгичлар ток йўналишига нормал ҳолда йўналган тўсиқлар ҳар хил
баландликларда ва кўриниши узун, баланд жойлашган ва қисқа «дўнгликлар»
билан ажратилган «чуқурлик»лардан иборат бўлсин (15.3-расм). Бу хилдаги
тўсиқлар
монокристалларда
мавжуд
бўлган
ҳар
хил
табиатли
макронуксонлар туфайли, поликристалларда эса сирт ҳолатлари зичлиги ва
улар энергиясининг нотекис таксимланиши туфайли пайдо бўлиши мумкин.
«Дўнгликлар» сиртга яқин соҳаларнинг заряд ташувчилар билан «бойиши»
туфайли ҳам пайдо бўлиши мумкин (15.3, б- расм).
Фазовий заряд соҳасига ѐруғлик таъсирида заряд ташувчиларнинг ўтиши
туфайли «дўнгликларнинг» ҳам «чуқурликларнинг» ҳам баландлиги пасаяди.
Бу холда «чуқурликларга» яқин жойлашган «ѐнбағирлик»лардан келаѐтган
заряд ташувчилар ҳисобига «дўнгликлар» тезроқ пасаяди.
Электр
ўтказувчанлик мана шу «дўнгликлар» баландлигига экспоненциал равишда
боғланган бўлгани туфайли, тўсиқлар пасайиши билан токнинг қиймати ҳам
ошади. Сирт ҳолатларининг (ѐруғлик таъсирида)
заряд ташувчилардан озод
бўлиши ҳажмий асосий бўлмаган заряд ташувчиларнинг асосий заряд
ташувчилар билан тўла бўлган сирт ҳолатларида рекомбинацияланиши ѐки
шу ҳолатлардан заряд ташувчиларни ѐруғлик ѐрдамида чиқариш туфайли юз
беради.
Шуни айтиш керакки, бу ҳолда тўсиқлар орқали бўладиган электр
ўтказувчанлик
(яримўтказгичларнинг
тажрибада
кўринувчи
электр
ўтказувчанлиги) кескин ўзгариб туради.
.
Do'stlaringiz bilan baham: