Маруза- 13. Бино ва иншоотларнинг ҳолати ҳақида техник хулоса.
Режа:
Бино ва иншоотларнинг ҳолати ҳақида техник хулосанинг таркибий қисмлари.
Бино ва иншоотларнинг ҳолати ҳақида техник хулосани тузиш тартиби.
Бино ва иншоотларнинг ҳолати ҳақида техник хулосани тузилиши.
Техник хулоса қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: бинони текшириш бўйича дастлабки материаллар; бинонинг умумий ҳолатини тасвири; қаватлар бўйича бинонинг тархи; барча текширилган конструкцияларнинг деталлари ва ўлчамлари билан чизмалари, суръатлари; юк кўтарувчи конструкцияларни текширув ҳисоблари; бажарилган ишлар бўйича ва конструктив элементларнинг ҳақиқий юк кутариш қобилияти ва уларни мустаҳкамлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар.
Техник хулоса бино паспорти билан бирга бинони капитал таьмирлаш, устқурма ва реконструкциялашга лойиҳалаш учун дастлабки материал бўлиб хизмат қилади.
Объектнинг қурилиш конструкциялари ҳолатига баҳо бериш текширишнинг асосий босқичидан кейин ўтказилади.
Бино конструкцияларининг амалдаги юк кўтариш қобилиятини аниқлаш пайтида ташқи таъсирлар ва юклар амалдаги меъёрий ҳужжатлар бўйича қабул қилиниб, ўтказилган тадқиқотлар асосида улар аниқлаштирилади.
Конструкцияга хусусий оғирлигидан ҳосил бўладиган меъёрий юк намуналардан танлаб олиш ва оғирлигини ўлчаш натижаларини статистик қайта ишлаш йўли билан аниқланади, бунда намуналар сони бештадан кам бўлмаслиги керак.
Пўлат ва оғир бетон учун зичлик, маълумотнома ёрдамида белгиланади.
Вақтинчалик юклар чизмалар ва паспорт маълумотлар асосида, хақиқий схеманинг аниқлаш жараёнида меъёрларга асосланиб ўрнатилади.
Агар конструкция лойиҳага мос равишда ва ҳеч қандай дефект ва шикастланишларсиз, техник ҳужжатлар бўлганда, элементларнинг юк кўтариш қобилияти ҳақидаги маълумотлар инобатга олиниб, текширишларни чекланган
ҳажмда ўтказиш мумкин; конструкциянинг техник ҳужжатларда келтирилган юк кўтариш қобилияти билан ҳисобий юклардан ҳосил бўлган ички куч ташқи куч билан солиштирилади.
Ҳисоб билан текшириш керак бўлган конструкциялар икки гуруҳга ажралади:
а) Дефекти йўқ ва шикастланмаган конструкциялар.
б) Элементларнинг юк кўтариш кобилиятини пасайтирувчи дефектли конструкциялар.
Биринчи гуруҳга кирувчи конструкцияларнинг эксплуатация шароитида лойиҳавий юклар таъсирида камида 10 йил, ундан ташқари кейинчалик ташқи юкларда ўзгариш бўлмаса конструкцияни лойиҳалаш жараёнидаги меъёрлар бўйича текшириш мумкин. Акс ҳолда конструкцияларнинг ҳисоб ишларини кузатув вақтидаги меъёрларга асосланиб текширув ўтказилади.
Иккинчи гуруҳга кирувчи конструкциялар кузатув давридаги меъёрлар бўйича ҳисоб ишлари ўтказилиб, уларнинг хақиқий ҳолати инобатга олинган ҳолда текширилади.
Бино ва иншоотнинг каркас элементларидаги ички кучларни аниқлаш масаласи қурилиш механикаси усуллари билан, ЭҲМ ёрдамида ечилади.
Бино ва иншоот, уларнинг элементларини барча талофатларини ҳисобга олиб, фазовий бикирликни таъминловчи таянч нуқталари ва конструкция элементларининг аҳволи, боғланишлар борлиги ва уларнинг ҳолати ўрнатилади. Бу ишлар конструкциянинг ҳақиқий ишлашига мос келувчи бинонинг ҳисобий схемаси ва ташқи юклар таъсирини инобатга олиш асосида
бажарилади.
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолати ҳақидаги хулоса бу объектларни реконструкция ёки қайта тиклаш ишларининг мақсадга мувофиқлиги масаласини ечишда асос бўлиб хизмат қилади.
Текширилаётган бино ва иншоотларнинг конструкциялари турли хил дефект ва талофатларни бир тизимга солиш орқали таснифлаштирилади (ҳусусияти, кўринишига кўра, юк кўтариш қобилияти ва эксплуатацион яроқлигига таъсир қилиш даражасига кўра).
Тизимлаштирилган талофатларнинг аниқ белгилари бўйича қурилиш конструкцияларнинг техник ҳолатига кўра, қурилиш ашёсидан қатъий назар 5 та категориялари ўрнатилади.
Бино ёки иншоот зилзилабардошлиги унинг конструктив-режавий ва ҳисобий хусусиятлари таққослаш орқали баҳоланади. Бунда уларга зилзилавий ҳудудларда қурилиш бўйича амалдаги лойиҳалаш меъёрларининг талаблари қўйилади.
Эксплуатация қилинаётган бино зилзилабардошлиги бўйича талаб даражаси: қурилиш ҳудудида ҳисобий сейсмик кучнинг ошганлиги, зилзилавий ҳудудларда қурилиш меъёрлари ҳужжатларидаги конструктив ечимларга қуйилган талабларнинг ўзгарганлиги, биноларнинг сифатсиз қурилиши, конструкцияларнинг жисмоний емирилиши, биноларни зилзилага қарши чора тадбирларсиз қурилиши ва ҳ.к. ҳолатлар текширилади.
Сейсмик таъминланганлик даражасига кўра эксплуатация қилинаётган бинолар тўрт тоифага бўлинади:
меъёрий сейсмик таъминланганлик даражасининг камайганлиги.
Зилзилабардошликни ошириш бўйича чоралар кўриш талаб қилинмайди.
сейсмик таъминланганлик даражасининг камайганлиги. Капитал таъмирлаш пайтида зилзилабардошликни ошириш талаб қилинади.
паст сейсмик таъминланганлик. Шошилинч зилзилабардошликни ошириш талаб қилинади.
сейсмик таъминланганлик даражаси нолга тенг. Одамларнинг узоқ муддатли туриши бўйича эксплуатацияга йўл қўйилмайди.
Бино конструкциясининг тури ва зилзилабардошлик коэффициенти орқали жадвал бўйича бинонинг сейсмик таъминланганлик тоифаси аниқланади.
Зилзилабардошлик коэффициенти қуйидаги формула орқали топилади:
K=Qu/Qc (13.1)
бу ерда Qu- кесувчи куч бўйича бинонинг асосидаги конструкциянинг ҳисобий юк кўтариш қобилияти;
Qc- лойиҳалашнинг амалдаги меъёрлари ва бино жойлашган ернинг сейсмик кўрсаткич бўйича замонавийлигига мувофиқ, ҳисобий сейсмик юкдан ҳосил бўладиган бинонинг пойдеворидаги кесувчи куч.
Қурилиш ҳудудининг сейсмиклиги қуйидагиларни ҳисобга олиб қабул қилинади:
ҳудуднинг микросейсмик районлаштириш;
сейсмик ҳусусиятлари бўйича замин грунтларининг тоифаси;
грунт сувларининг сатҳи.
Бино ва иншоотларнинг зилзила таъсирига ҳисоблашда йиғма темир-бетон кострукциялардан ясалган каркасли бинолар ҳусусий тебранишлари даврини (зарур бўлган ҳолларда) уларнинг табиий (натурадаги) кичик тебранишларини ўлчаш йўли билан аниқланади.
Антисейсмик чоралар ҳисобга олинмаган ҳолда деворлари пишиқ ғиштлардан қурилган, эски биноларнинг зилзилабардошлик коэффициентини аниқлашда, мавжуд меъёрий лойиҳалашдаги қуйиладиган талаблардан чекинишларни ҳам назарда тутиш керак:
антисейсмик белбоғ (қават)нинг йўқлиги;
деворлар орасидаги ва эшик, деразаларга қолдирилган очиқ жойларнинг кенглиги;
бино шакли лойиҳасининг мураккаблиги;
объектнинг чегаравий ўлчамлари (баландлиги, узунлиги, кенглиги);
девор ўқлари орасидаги масофа.
Бу чекинишларни ҳисобга олиш, сейсмик таъсирнинг ҳисобий даражасини орттириш йўли билан амалга оширилади.
Сейсмик таъсир қийматини орттириш, илмий-текшириш ташкилотлари томонидан бажарилиб, махсус илмий изланишлар асосида белгиланади.
Замонавий қурилган турар-жой ва жамоат биноларининг зилзилабардошлик коэффициенти лойиҳа маълумотлари асосида қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |