Маруза- бино ва иншоотларнинг



Download 5,81 Mb.
bet1/38
Sana01.07.2022
Hajmi5,81 Mb.
#727666
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
binovainshootlar411




Маруза- 1. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг мақсад ва вазифалари.


Режа

  1. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг мақсади.

  2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг вазифалари.

  3. Конструктсияларни текшириш ва уларнинг техник ҳолатини баҳолаш методларининг ривожланиши.

Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш объектнинг ҳолати ва хоссаларини характерлайдиган кўрсаткичларни миқдор ва сифат жиҳатдан кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, баҳолаш орқали конструкцияларда рўй берадиган жараёнлар ўрганилади ҳамда фойдаланиш даврида материаллар, конструкцияларда ҳосил бўладиган ҳолатлар аниқланади ва уларнинг техник талабларга қанчалик мос келиши ўрнатилади.


Бино ва иншоотлардаги конструкциялар ҳамда мухандислик жиҳозлари бўйича изланиш ва текширишлар олиб бориш, яъни уларни техник кўрикдан ўтказиш, қурилиш конструкциялари элементларининг қандай сифатда тайёрланганлиги ва жиҳозлар монтажининг сифатини назорат қилиш методларини ўз ичига олади. Бу методлар бўйича олиб борилган назорат орқали объектдаги қурилиш конструкциялари элементлари ва жиҳозлар монтажининг лойиҳавий параметрларга мос келиши ва уларнинг эксплуатация жараёнида ҳақиқий ишлашини қандай даражада таъминлай олиши белгиланади.
Эксплуатация қилинаётган конструкцияларнинг ҳолатини ўрганишда ҳам айнан уларнинг тайёрланиш сифатини назорат қилишда қўлланиладиган методлардан фойдаланилади. Бироқ кўп ҳолларда эксплуатация қилинаётган объектлар учун уларнинг ташқи факторлар таъсиридаги реал ишлаш шароитларини ўрганиш зарурияти туғилади. Бундай вазиятларга, масалан, бинонинг конструктив ва инженерлик ишлаш қобилиятини унинг параметрларининг ҳисобий қийматлардан оғишини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш зарур бўлади.
Монтаж ёки эксплуатация жараёнида конструкцияларнинг шикастланиши оқибатида содир бўладиган, ҳамда инсонлар ҳаётига хавф соладиган катастрофа

  • авария сабабларини таҳлил қилишда қўлланиладиган техник кўрикдан ўтказиш методларига янада юқори талаблар қўйилади. Бино ва иншоотлар техник ҳолатининг баҳоланиши характерли бўлган дефектларни аниқлаш ва конструкцияларни ҳисоблаш методини танлаш, уларнинг ишончлилик даражасини ошириш, конструктив схемалар, конструкцияларни тайёрлаш, уларни монтаж ва эксплуатация қилиш технологиясини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш талаб этилади.

Бино ва иншоотларни мураккаб кучланиш-деформацияланиш ҳолатида ишлайдиган кўп сонли элементлардан таркиб топган система деб қараш мумкин. Қурилиш конструкциялари ва инженерлик жиҳозлари улардан фойдаланиш даврида рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларни кўзда тутадиган бир қатор
факторлар билан характерланади. Бу факторлар материалларнинг мустаҳкамлик характеристикалари, бино элементларига таъсир этувчи юклар, атроф-муҳит ва ҳ.к. Алоҳида элементларни тайёрлаш жараёнида, уларни ташишда ва монтаж қилишда конструкция параметрларининг лойиҳада берилган қийматлардан четга оғиши рўй бериши мумкин. Шунинг учун бино, иншоот ёки инженерлик системаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун улардаги элементларнинг ўзаро алоқадорлигини ва хоссалар шаклланишининг эҳтимолий характерини ҳисобга олган ҳолда уларнинг кейинги эксплуатация қилинишини олдиндан башорат қила билиш керак. Бунинг учун, техник диагностикадан ташқари объектнинг ишончлилик даражасини аниқлаш лозим бўлади.



Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish