Маруза- 4. Бино ва унинг конструктив элементларига қўйиладиган эксплуататцион талаблар.
Режа
Бино ва иншоотларнинг эксплуататцион яроқлилиги.
Бино ва иншоотларнинг эксплуататцион яроқлилигининг асосий параметрлари.
Қурилиш конструкциялари эксплуататция жараёни.
Конструкцияларнинг ҳақиқий динамик тавсифларини ўрганиш.
Ҳар бир бино ёки иншоот унда аниқ бир фаолиятни йўлга қуйиш мақсадида яратилиб, бинодан фаолият тури бўйича фойдаланишни- технологик эксплуатация деб қабул қилинади. Бино ёки иншоотдан самарали фойдаланиш учун бино ва уни ташкил этувчи конструктив элементлар соз ҳолатда бўлиши лозим. Бинони соз ҳолатда сақлаб туриш билан боғлиқ бўлган жараёнлар ҳам эксплуатация бўлиб, бу техник эксплуатация дейилади.
Бино ва иншоотларнинг эксплуатацион яроқлилиги қуйидаги асосий икки гуруҳ параметрлар билан баҳоланади:
турли таъсирлар остидаги конструктив ишончлилик ва жисмоний умрбоқийликни тавсифловчи параметрлар (конструкциянинг мустаҳкамлиги, бикирлиги, устиворлиги, намлик ва совуқбардошлиги, ундаги рухсат этилган деформация ва ҳ.к.);
бино ёки иншоот эксплуатациясининг вазифасига мослиги- маънавий (технологик) умрбоқийлиги, ҳаётий фаолият шарт-шароитлари, жумладан: майдони, ҳажми, хоналардаги ҳарорат-намлик режими, деворларнинг герметиклиги, товуш ўтказувчанлиги ва ҳ.к. ларни тавсифловчи параметрлар. Бино ва иншоотларни қуришда лойиҳада қуйилган талаблар даражасига, лойиҳа ва ҚМҚ талабларини аниқ бажариш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини
сифатли бажариш орқали эришилади.
Шундай қилиб, лойиҳада кўрсатилган ва қурилиш жараёнида таъминланган бино ва иншоотларнинг эксплуатацион яроқлилик параметрларининг кўрсаткичлари уларни эксплуатацияга қабул қилишда текширилиб, бинонинг техник эксплуатацияси жараёнида ташқи ва ички муҳитларнинг ҳисобий шарт-
шароитларини таъминлаш билан конструкцияларнинг доимий равишда назоратда тутган ҳолда, улардаги емирилиш, дефект ва шикастланиш ҳолатларини бартараф этиш орқали таъминланади.
Бинолар шундай лойиҳаланиши лозимки, унга берилган хизмат муддати давомида ундаги лойиҳавий кўрсаткичлар сақлансин (масалан, девор бутун хизмат даврида мустаҳкамлиги ва товуш ўтказувчанлик кўрсаткичлари билан бир қаторда лойиҳада кўрсатилган иссиқлик калориясини ўтказиши керак ва ҳ.к.).
Ишончлилик – бино ёки конструкциялар дастлабки кўрсаткичларининг маълум бир вақт интервалида талаб даражасида сақлаши. Ишончлилик- берилган эксплуатация шароитида ва меъёрий вақт оралиғида талаб қилинган параметрларининг сақланиши эҳтимоли билан баҳоланади.
Ишончлилик- лойиҳа босқичида мустаҳкамликка, устиворликка, бикирликка ва ҳ.к. кўрсаткичлар бўйича ҳисобларда келтирилади. Бунда материаллар таркибининг конструкцияни ишлаш шароити билан боғлиқлик коэффициентлари шундай қабул қилинадики, конструкциянинг соз ҳолатда ишлаши 100% га яқин деб қабул қилинади.
Биноларнинг ишончлилиги қурилиш жараёнида юқори сифатли қурилиш метариалларидан фойдаланиш, қурилиш технологиясини тўғри бажариш, лойиҳа талабларига тўлиқ риоя қилиш билан таъминланади.
Эксплуатация жараёнида эса бинонинг дастлабки ишончлилиги вақт ўтиши билан камайиб боради. Бу эса бинода доимий профилактик-таъмирлаш ишларини, зарур ҳолларда эса капитал таъмирлашни талаб қилади. Эксплуатация жараёнида бинога таъсир қилувчи омилларнинг сони ва келиб чиқиши табиати шунчалик кўп ва эҳтимолийдирки, шунинг учун ҳам бинонинг ишончлилик параметрлари эҳтимолий кўринишга эга.
“Ишончлилик” тушунчаси “соз ҳолат”, “ишга яроқли ҳолат”, “чекланган ишга яроқлилик ҳолати”, “ишдан чиқиш” ва “конструкциянинг чегаравий ҳолати” ларига асосланади [5].
Соз ҳолати- обеъктнинг барча меъёрий-техник ва (ёки) конструкторлик ҳужжатларидаги талабларга мос келадиган ҳолати.
Ишга яроқли ҳолати- объектнинг берилган функцияларини бажариш чоғида қайд қилинган барча параметрларининг қиймати меъёрий-техник ҳужжатларда талаб килинадиган кийматига мос келадиган холати.
Чекланган ишга яроқли ҳолати- объект конструкциялар холатини, технологик жараён кўрсаткичларини ёки бошка эксплуатация шартларини назорат қилишда махсус (эксплуатациянинг рухсат берилган шароитларида) тадбирлар бажаришни талаб қиладиган ҳолати.
Ишдан чиқиш ҳолати- берилган функцияларни бажариш чоғида объектнинг иш қобилиятини характерловчи ҳеч бўлмаганда битта параметр қийматининг меъёрий-техник ва (ёки) конструкторлик ҳужжатларининг белгиланган қийматига мос келмайдиган ҳолати. Ишдан чиқиш ҳолати ишончлилик назариясида таянч термин сифатида қўлланилади. Ишдан чиқиш ҳолати тасодифий катталик бўлиб, унинг келиб чиқиши жуда кўплаб ташқи ва
ички омилларга боғлиқдир. Ишдан чиқиш ҳолати аста-секинлик билан ёки бирданига пайдо бўлиши мумкин. Аста-секинлик билан юзага келадиган ишдан чиқиш ҳолати конструкциянинг вақт ўтиши билан эскириши ва емирилиши билан боғлиқ. Фавқулодда ишдан чиқиш эса кўзда тутилмаган турли ташқи табиий ва техноген омиллар таъсирида юзага келади.
Чегаравий ҳолати- бино (иншоот)ни юк кўтарувчи элементларининг бундан кейин уларни ўз функцияларини бажаришига рухсат этилмайдиган ёки мақсадга мувофиқ эмас (унинг соз ёки ишчи ҳолатини қайта тиклаш имконияти йўқ ёки мақсадга мувофиқ эмас)лигида намоён бўлади.
Чегаравий ҳолат бино конструкцияси ва мухандислик жиҳозларига тегишлидир. Бино ёки иншоотнинг чегаравий ҳолати эса доимий амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари ва алоҳида элементларни алмаштириш орқали бартараф этиш мумкин. Биноларнинг ишончлилиги тўртта асосий кўрсаткич билан баҳоланади, булар: ишдан чиқмаслик эҳтимоли, умрбоқийлик, таъмирталаблик, сақланувчанлик.
ишдан чиқмаслик эҳтимоли- бино ёки иншоотнинг ҳамда уларнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ўз вазифаларини аниқ белгиланган муддат ичида қайта тикланмасдан бажара олиши имконияти тушунилади. Объектнинг 0 дан t вақт оралиғидаги ишдан чиқмаслик эҳтимоли, ушбу вақт интервалида объектда ишдан чиқиш ҳолати пайдо бўлмайди, яъни объектнинг ишлаш вақти берилган вақтдан кўп деб ҳисобланади. Ишдан чиқмаслик эҳтимоли бирлик улушларида ҳисобланиб, унинг қиймати 0 дан 1 гача бўлиши мумкин.
умрбоқийлик- объектнинг ишчи ҳолатини чегаравий ҳолат юзага келгунча (зарурий техник хизмат ва таъмирларни ҳисобга олган ҳолда) сақлай олиши имкониятидир. Агарда объект маълум бир муддат tбошл соз ҳолатда хизмат қилган бўлса, унинг қолдиқ хизмат даврини Тқол, яъни соз ҳолатда ишлашининг қолдиқ даврини аниқлаш мумкин.
P(tбошл t)
T 0
колд
P(t
бошл )
(4.1)
Бино ёки иншоотда, агарда уларнинг эксплуатацияси тўғри ташкил этилган ҳолда фойдалинилса, бутунлай объект учун реал эксплуатация шароитида чегаравий ҳолатгача етиб келиш амалда мумкин эмас. Бундай ҳолат алоҳидаги конструктив элементлар ёки муҳандислик тармоқлари учун характерлидир. Шунинг учун “умрбоқийлик” термини алоҳидаги конструктив элементлар ёки муҳандислик тармоқлари учун аҳамиятлидир.
таъмирталаблик- бу объектнинг таъмирлашга ва унга техник хизмат кўрсатишга қанчалик мойиллигини билдирадиган кўрсаткичдир. Оддий ҳолларда таъмирталаблик сонли кўринишда объектнинг тикланишига кетган вақт tв орқали аниқланади. Қайта тиклашга кетган вақт қанча кам бўлса, таъмирталаблик кўрсаткичи шунча юқори ва мос равишда объектнинг ишончлилик даражаси шунча юқори бўлади.
сақланувчанлик- бино ва иншоотларга нисбатан олинганда қуйидагича таъриф берилади: а) қурилиш конструкцияларининг сақланувчанлиги уларни сақлаш ва транспортировка қилиш жараёнида (ва ундан кейин) соз ва ишчи ҳолатини узлуксиз давр мобайнида сақлаши хусусиятидир. Қурилиш конструкцияларининг бундай хусусияти қурилиш-монтаж давригача нотўғри сақлаш ва транспортировка қилиш, ашёларнинг эскириши натижасида уларга таъсир кўрсатувчи салбий факторларга қарши тура олишида намоён бўлади; б) эксплуатацияга топширилгунча ва таъмирлаш ишлари (консервация) давомида бутунлай объектнинг сақланувчанлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |