Фильтрация коэффиц.
м/сут
|
Кучайтиришнинг тахминий мутаҳкамлиги кгк/см2
|
Цементлаш
|
Цемент қоришмасини юбориш
|
Йирик донали қумлар
|
2-8
|
10-40
|
Бир қоришмали силикатлаш
|
Натрий силикат эритмасини юбориш. Қотирувчи эритмани юбориш
|
Лёссимон, майда чангсимон қумлар
|
0,1-2,0
0,5-5,0
|
6-8
4-5
|
Икки қоришмали силикатлаш
|
Икки томонлама натрий силикатини ва CaCl эритмасини юбориш
|
Ўртача йирикликдаги ва майда қумлар
|
2-8
|
15-20
|
Электр силикатлаш
|
Натрий силикати ва CaCl эритмасини тишли электрод орасида доимий ток электр майдонини ҳосил қилиб, кетма- кет юбориш
|
Лой-тупроқ, соз- тупроқ,
қум-тупроқ
|
0,01-0,1
|
4-8
|
Смолалаш
|
Карбомид смоласи эритмасини қотирувчи билан юбориш
|
Ўртача йирикликдаги қумлар
|
0,5-5
|
15-20
|
Термик усул
|
Куйдириш, ёқилғини қудуқда куйдириш
|
Лёссимон
|
0,1-1
|
10-15
|
Механик зичлаш
|
Бурғулаб қоқилувчи қозиқлар.
Тоғ жинсли грунтларда девор тизими
|
Ҳар қандай грунт учун
|
0,1-5
0,1-5
|
6-8
10-20
|
Янги пойдеворларни қоида бўйича, мавжуд пойдеворлар билан бир сатхда қўйилади. Янги пойдеворларни мавжуд пойдеворлардан пастроқ қўйилганда бино ва иншоотларнинг заминларини лойиҳалаш бўйича ҚМҚ 2.02.01-97 тегишли талабларига риоя этиш лозим. Бу талабларни бажариб бўлмаганда котлован қазишда мавжуд пойдевор заминининг устиворлигини таъминлаш чораларини кўриш талаб қилинади.
Бино ва иншоотларнинг пойдевор асосини мустаҳкамлигини ошириш зарурати қуйидаги ҳолатларда юзага келади: фойдаланиш давомида замин грунтини мустаҳкамлигини камайишида, лойиҳалаш вақтида замин грунтини нотўғри ҳисобга олишда, таъмирлаш давомида заминга тушувчи юкни ортиши натижасида, бино ён атрофида қурилиш ишларини бажаришда, динамик ҳолатларнинг таъсирида, турли хилдаги авария холатларида ва бошқа турдаги сабаблар содир бўлганда.
Бино заминини мустаҳкамлаш қуйидаги усуллар билан бажарилади: кимёвий мустаҳкамлаш, физик-кимёвий мустаҳкамлаш, термик мустаҳкамлаш, грунтни чуқур зичлаш билан, грунтни алмаштириш йўли билан, заминга қаттиқ элементларни ўрнатиш йўли билан ва ҳ.к.
Ҳар қандай бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда уларга қўйиладиган талаблар асосида заминнинг юк кўтариш қобилиятини белгилаш зарур. Кўп ҳолларда замин сифатида ишлатиладиган грунтлар талабга жавоб бермайди. Бунда икки ҳолатни кузатиш мумкин:
Бино ва иншоотлардан тушаётган юкнинг миқдори заминнинг юк кўтариш қобилиятидан ортиқ бўлиши.
Грунтнинг физик-механик кўрсаткичлари уларга қўйиладиган талабга жавоб бермаслиги (серғоваклик, кам сув сизиши, кичик миқдорли ишқаланиш кучи ва боғланиш кучларига эга бўлишлик, ўта чўкувчанлик). Бундай ҳолатларда грунт мустаҳкамлигини оширишга қаратилган чора тадбирлар қўлланилади. Бу чоралар икки усулга бўлинади:
Заминни зичлаш усуллари.
Заминни қотириш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |