СИДИРУВЧИ ТРАНСПОРТЕР
Бу жиҳоз сочиладиган хом ашёларни (туз, шакар) ва технологик жараёндан чиқадиган чиқиндиларни горизонтал ва нишабли ҳолатда узатиб боради.
Унинг кўриниши қуйидагича (9-расм).
9-расм. Сидирувчи транспортёр.
1 – станина; 2- юқориги пластинали айланма транспортёр; 3-жойлаштириш столи; 4 - пастки пластинали айланма транспортёр; 5- лентали транспортёр; 6 – электродвигатель; 7 – редуктор; 8 – вертикал вал.
Тортувчи занжирга сидирмалар қотирилади. Харакатга келтирувчи юлдузлар ёрдамида сидирма ҳаракатланиб хом ашёни сидириб боради ва кейинги жараёнга узатади.
Техник тавсифи ҳисоблаш асосида ишлаб чиқилади.
ШНЕКЛИ ТРАНСПОРТЕР
Шнекли транспортер сочиладиган хом ашёни, технологик жараёндаги чиқиндиларни кўчириб бериш учун ишлатилади. Шнекли транспортер қопламада бўлганлиги туфайли, ҳоҳлаган қияликда ўрнатилиб, хом ашё ва чиқинди йўқотилиши бўлмайди.
Унинг кўриниши қуйидагича (10-расм).
Техник тавсифи:
Шнек диаметри, мм 160
Шнек парракларининг қадами, мм 125
Электродвигатель қуввати, кВт 0,8
Оғирлиги, кг 35
10-расм. Шнекли транспортёр.
1-ҳаракатга келтирувчи қисм; 2-қопқоқ; 3-шнек; 4-қоплама; 5-охирги подшипник; 6-оралиқ подшипник; 7-юкловчи ва туширувчи трубасимон ускуна.
НАСОСЛАР
Мева-сабзавот шарбатларини, шакар қиёмини ва турли мева- сабзавотларни қуюқлаштирилган илашилимли массаларини узатиш учун А-2 ШН 7-К-18,5 шестерняли насос ишлатилади.
Насосларнинг тишлари бирлашган вақтда вакуум ҳосил бўлиб суюқлик сўриш трубаси орқали сўрилиб, кейин эса сиқилиб хайдаш трубаси орқали узатилади.
Насоснинг тавсифи:
Ишлаб чиқариш қуввати, м3/соат 3100
Сўриш штуцерининг диаметри, мм 62
Ҳайдаш трубасидаги диаметри, мм 50
Габарит ўлчамлари, мм 1120х390х445
Насоснинг қуввати, кВт 3
Насоснинг массавий оғирлиги, кг 200
Томат массаларини ҳамда мева қуйқаларини узатиш учун А9-КНА ва КНЛ-3 типидаги насослар ишлатилади (11-расм).
Насоснинг асосий қисмлари корпусдан, ишчи ғилдирагидан, пластинадан тузилган.
Насоснинг корпусига кронштейн бириктирилган бўлиб, кронштейн эса электродвигателга маҳкамланган бўлади.
11-расм. А9-КНА типидаги насос:
1-кириш тешиги; 2-гайкалар; 3- парракли ғилдирак; 4-қопқоқ; 5-чиқиш тешиги; 6- электродвигатель; 7-ушлагич; 8-қисқич ҳалқа; 9-таянч; 10-ниппель; 11-чегараловчи; 12-резина ҳалқа; 13-охирги қисми.
Бундан ташқари ёпишқоқлиги кичик бўлган турли хилдаги шарбатларни узатиш учун икки ёқлама ишлайдиган поршенли насослар ишлатилади.(Н-21 типли).
Н-21 насоснинг тавсифи:
Ишлаб чиқариш қуввати л/соат 5000-10000
Максимал босими (20м -да), Па 76,5
Сўрувчи ваг хайдаш штуцерларининг диаметри, мм 55
Электродвигателнинг айланиш сони, айл./мин. 1420
Электрдвигатель қуввати, кВт 1,7
Габарит ўлчамлари, мм:
узунлиги 1550
баландлиги 930
кенглиги 590
Оғирлиги, кг 225
Тараларни етказиб берувчи транспорт воситалари.
Бу гурухга пластинкали транспортер киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |