Маъруза -4 Мавзу: мева-сабзавотларни дастлабки қайта ишлаш машиналари



Download 220,94 Kb.
bet2/10
Sana23.02.2022
Hajmi220,94 Kb.
#143366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

ЧЕРВЯКЛИ УЗАТМАЛАР
Червякли узатмалар валларнинг ўқлари айқаш бўлган ҳолларда ишлатилади. Червякли узатманинг ишлаш принципи винтли жуфтнинг ишлаш принципи кабидир.
Червякли узатмаларнинг афзалликлари:
1. Тузилиши оддий, ўзи ихчам бўлиб, бир поғонани ўзида узатиш сони катта.
2. Равон ва шовқинсиз ишлайди.
3. Ўзи тормозланадиган қилиб тайёрлаш мумкин.
4. Ишончли ишлайди.
Камчиликлари:
1. ФИК нисбатан кичик.
2. Ғилдирак тишлари тез ейилади.
3. Ғилдирак учун қимматбахр металл (бронза) ишлатилади.
Червякли узатмалар червяк танасининг тузилишига қараб: цилиндрик ва глобоидал;
Червяк ўрамларининг сонига қараб: архимед, эвольвента, конволюта шаклида;
Червякнинг ғилдиракка нисбатан эгаллаган ўрнига қараб: червяги пастда, ёнида, тепада жойлашган турларга бўлинади.
Агар червяк ўз ўқига тик текислик билан кесилганда ҳосил бўлган шаклнинг изи Архимед спиралига ўхшаса, бу червяк Архимед червяги деб, агар ҳосил бўлган из эвольвентага ўхшаш бўлса, эвольвентавий червяк деб аталади. Ҳосил бўлган шаклни изи қисқартирилган ёки чўзилган эвольвентага ўхшаш бўлса, бундай цервяк конволютавий червяк дейилади.
Архимед червяги ўз ўқи бўйлаб ўтадиган текислик билан кесилса, ҳосил бўлган ўрам профили (кўндаланг кесими) тенг ёнли трапеция шаклида бўлади.
Ўрам профили учун худди шу хилдаги трапеция эвольвентавий червяк унинг асосий айланасига уринма текислик билан кесилганда ва конволютавий червяк ўрам йўналишига тик текислик билан кесилганда ҳосил бўлади.



1-расм. ПЛАНЕТАР УЗАТМАЛАР
Таркибида қўзғалувчан ўққа ўрнатилган тишли ғилди раклари бўлган узатма планетар узатма дейилади.
Бундай узатма марказий ғилдирак а1 нинг атрофида водила Н воситасида ўз ўқи билан бирга ҳаракатланадиган ғилдирак-сателлит g ҳамда асосий ғилдирак b дан тузилган бўлади.
Узатмадаги ғилдираклардан и қўзғалмас бўлганда ҳаракатни а дан Н га ёки Н дан а га; Н қўзғалмас бўлганда эса а дан b га ёки b дан а га узатиш мумкин.



2-расм.
Агар узатмадаги ҳамма ғилдираклар қўзғалувчан бўлса b нинг ҳаракатини а га ва Н га ёки а ва Н нинг ҳаракатини b га узатиш мумкин, яъни планетар узатмаларда икки вал ҳаракатини битта валга ва аксинча бир вал ҳаракатини икки валга тақсимлаб узатиш имконияти мавжуд.
Планетар узатмаларнинг бундай хили дифференциал узатма дейилади. Бу планетар узатмаларнинг асосий афзалликларидан биридир. Узатмаларнинг яна бир афзаллиги шундаки, уларнинг оғирлиги нисбатан кам бўлиб анча ихчамдир. Бунинг сабаби қуйидагилардир:

  1. Сателлитлар сони 1 дан 72 гача бўлиб, узатилаётган қувват улар орасида тақсимланади. Натижада ҳар бир тишга тушадиган нагрузка бир неча марта камаяди.

  2. Узатиш сонининг катта бўлганлиги кўп поғонали узатмалар ишлатишдан воз кечишга имкон беради.

  3. Узатманинг таркибида кўпинча ички тишли ғилдирак бўлганлигидан, узатма нагрузкасини янада ошириш имконияти туғилади.

4. Кўпинча сателлитлар марказий ғилдиракка нисбатан симметрик жойлашганликлари учун уларда пайдо бўладиган кучларнинг айримлари ўзаро мувозанатлашади, натижада таянчга тушадиган нагрузка камаяди. Бу ҳол бекорга сарфланадиган қувватни камайтириб, таянчларнинг тузилишини соддалаштиришга имкон беради.
Юқорида айтилганлардан ташқари, планетар узатмалар равон ва кам щовқин билан ишлайди.
Узатма таркибида анчагина деталлар бўлиши ва уларни тайёрлаш ҳамда йиғишда юқори аниқлик даражаси талаб этилганлиги планетар узатмаларнинг асосий камчилиги ҳисобланади.

Download 220,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish