ТАСМАЛИ УЗАТМАЛАР
Тасмали узатмаларнинг энг оддийси етакловчи ва етакланувчи шкивлардан, ҳамда уларга таранглик билан кийдирилган тасмадан тузилган бўлади. Етакловчи шкивдан ҳаракат ва қувват етакланувчи шкивга, таранг қилиб тортилган тасма орқали тасма билан шкив орасида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи ҳисобига узатилади. Тасманинг таранглиги, қамров бурчаги ҳамда ишқаланиш коэффиценти қанча катта бўлса тасмали узатмага шунча катта юкланиш қўйса бўлади. Одатда таранглик тасманинг эластик дефармацияси ҳисобига ҳосил бўлади
Тасманинг таранглигини таъминлаш усулига кўра, узатмалар таранглигни вақти-вақти билан ва доимий таъминловчи қурилмали бўлади.
Тасмали узатмаларнинг афзалликлари:
1.Тасмали узатма ҳаракатни нисбатан катта масофага узатиш имконини беради;
2.Юкланишнинг қиймати тўсатдан ортиб, зарб билан таъсир қила бошласа, машинанинг асосий қисмларини синиб кетишидан сақлайди, чунки юкланишнинг қиймати маълум даражада ортадиган бўлса, тасманинг шкивдаги эластик сирпаниши ҳисобига динамик юкланиш таъсири сўндирилади;
3.Оддий тузилган;
4.Унча қиммат турмайди;
5.Шовқинсиз ва равон ишлайди.
Тасмали узатмаларнинг камчиликлари:
1.Ташқи ўлчамлари катта;
2.Вал ва таянчга тушадиган куч нисбатан катта;
3.Тасманинг шкив сиртида эластик сирпаниб туриши туфайли узатиш сони ўзгармас қийматга эга бўла олмайди;
4.Тасманинг чидамлилиги нисбатан кичик ( 1000 …. 5000 соат )
ЗАНЖИРЛИ УЗАТМАЛАР
Занжирли узатма махсус тузилишдаги тишли иккита ғилдирак (юлдузча) ва уларга кийдирилган чексиз занжирдан тузилган бўлади.
Машинасозликда занжирли узатмаларининг ҳаракатга келтирувчи механизм юритма, юк ташиш ва тортиш учун мўлжалланган турлари ишлатилади. Узатма турларининг ҳар бирида ўзига мос занжир ишлатилади.
Юк ташиш учун ишлатиладиган занжирлар ҳаракат тезлиги катта бўлмаган, юк кўтарувчи механизмларда юкни осиб қўйиш ва уни кўтариб туриш учун хизмат қилади.
Тортиш учун мўлжалланган занжирлар элеватор, конвейер ва эсколатор каби юк ташиш механизмларида ишлатилади.
«Амалий механика» фанининг машина деталлари курсида асосан турли саноат корхоналари машиналарида ҳаракатга келтирувчи механизм сифатида ишлатиладиган занжирли узатмалар ўрганилади. Занжирли узатмалар, уларда фойдаланилган занжирнинг турига қараб, втулкали, втулкароликли, роликли ва тишли хилларга, занжирлар сонига қараб бир қаторли ёки кўп қаторли хилларга бўлинади. Бундан ташқари, занжирли узатмалар очиқ ёки ёпиқ (махсус кожух ичига олинган ) бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |