СТРУКТУРАВИЙ СХЕМАЛАР
Бошқариш тизимида қурилмаларни шартли равишда кичик бўлакларга бўлиб, квадрат ёки доира шаклида ифодалаб, уларни ўзаро боғланишини кўрсатиб, график шаклида ифодалаш мумкин ва уни структуравий схема деб аталади. Қурилмани таҳлил этишда структуравий схемадан фойдаланиш мумкин бўлади, квадрат ёки доира ичига унинг шартли номини ёки математик модел номи узатиш функция W(P)i, Wi(P) белгисини ёзиб қўйишимиз мумкин. Структура схеманинг биринчи элементи сумматор бўлиб, унга келаётган қийматлар қўшилади ёки айирилади (2.4 –расм):
2.4 –расм. Сумматорни чизмадаги кўриниши: а) йиғувчи; б) айирувчи
Структура схемаларни ўзгартириш
Структура схемалар асосан чизмада узатиш функция кўрсаткичи Wi ёрдамида белгиланади, баъзи авторлар уни Лаплас ўзгартириши (Р) ёрдамида ифодалайди Wi(P). Агар звенолар кетма-кет уланган бўлса, у ҳолда кўпайтма сифатида ёзиш мумкин:
2.5-расм. Кетма-кет уланиш
Параллел улаш. Баъзи қурилмаларда кириш қиймат бир вақтда бир неча звенога таъсир этади, бу ҳолда звено ёки звено элементлар параллел уланган деб ҳисобланиб, чизмаси 2.6 – расм кўринишида бўлиб, умумий таъсир қуйидагича ҳисобланади:
2.6-расм. Звеноларни параллел уланиши
Агар звенодан чиқаётган сигнал тескари қийматга ўтиб қолса, у ҳолда сумматор киришига ишораси белгилаб қўйилади ва сумматор ишорага қараб оғиш амалини бажаради.
Орқага қайтиб улаш (тескари алоқа). Бошқариш тизимида тизимнинг аниқлигини, тезлигини ошириш учун ахборотни орқага қайтариш усулидан фойдаланилади, бу амални махсус қурилма ёрдамида бажариш мумкин, баъзи кимё-технологик жараёнларда бундай амал жараён ичида табиий ҳолда учраши ҳам мумкин, бизнинг вазифамиз шу ҳолни ўрганиб, уни структуравий схемада кўрсатишдан иборат.
Агар орқага қайтаётган ахборот ишораси манфий бўлса, тескари ахборот манфий ва мусбат бўлса, мусбат тескари ахборот дейилади.
2.7-расмда тескари алоқа схемаси кўрсатилган
2.7-расм. Тескари алоқа схемаси
2.7-расм, а узатиш функция
kўринишида ёзилиб, тескари уланиш контури дейилади. Бу ерда У –ахборот бирор қурилма орқали ўтиш натижасида (xi =f(y) яъни узатиш функция (Woc) хосил бўлади ва у тизимда қуйидагича аксланади:
Тизим ичидаги ўзгарувчилар Е ва Х йўқотиб,
ёки
Бундан
Бу ерда W(k)=Wn*W∑*Woc
Структуравий схемада сумматор ўрнини ўзгартириши мумкин, унга мисоллар келтирилган:
2.8-расм.
Тизимда сумматор жойи ўзгартирилса, ўтадиган ахборот йўналиши бўйича, тушиб қолган звено узатиш функцияси ахборот йўналишига қараб қўйилади ёки таъсири чиқариб ташланади (2.8-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |