Маъруз бошқариш тизимига кириш режа: 1



Download 12,32 Mb.
bet1/65
Sana09.07.2022
Hajmi12,32 Mb.
#764637
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Бошқариш тизимига кириш




МАЪРУЗА1. БОШҚАРИШ ТИЗИМИГА КИРИШ
РЕЖА:
1.
Бошқариш жараёнини умумий ҳолда (кўринишда) жонли ва жонсиз табиатда узлуксиз давом этиб келади. Жонсиз табиатда ва жамиятда бўладиган табиий саралаш бу табиий бошқаришнинг бир кўринишидир.
Умумий ҳолда бошқариш жараёни, у қаерда қўлланилишидан, ишлатилишидан қатъий назар, ахборотни қабул қилиш, сақлаш унга ишлов бериш ва қайта ишлаш натижасига асосланади. Бошқариш жараёнининг илмий йўналишини тезлаштирувчи туртки бўлиб, И.Вангер томонидан кибернетика фанига асос солингани бўлди.
Бошқариш назариясида аниқроғи автоматик бошқариш таҳлили ва саноатда бошқариш тизимини қуриш кўриб чиқилади.
Саноатда илмий ишларда бошқариш бир қанча қурилмалар ёрдамида ташкил этилганлиги ва жараёнда инсон аралашувини имкон қадар камайтиришга ҳаракат қилинганлиги сабабли, бошқариш тизими ва автоматик бошқариш тизими деб юритилади.
Ҳозирги кунда кимёвий технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимёвий технологик ва нефтни қайта ишловчи корхоналар замонавий ўта юқори автоматлаштирилган тизимлар билан жиҳозланган. Автоматлаштирилган бошқариш тизимлари меҳнат унумдорлигини ошириб, хизматчиларнинг меҳнат шароитини яхшилайди.
Автоматлаштирилган бошқариш тизимлари чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш билан бирга унинг таннархини камайтиради ва атроф-муҳитга зиён етишини камайтириб, уни соғломлаштиришга хизмат қилади.
Автоматлаштирилган бошқариш тизими кимё технологияда қуйидаги вазифаларни бажаради:
-корхонани ишга тушириш ва тўхтатиши;
- технологик кўрсаткичлар назорати;
- талаб этилган кўрсаткичда ушлаб туриш;
- маҳсулот сифатини керакли даража ва меёрда ушлаб туриш;
- маҳсулот хажмини ошириш;
- моддий ва энергетик сарфни камайтириш;
- меҳнат хавфсизлигини назорат этиш;
- атроф –муҳит хавфсизлигини, ҳамда уни муҳофаза қилишни таъминлаш ва х.к.
Автоматик бошқариш тарихидан

Тарихдан маълумки, оддий автоматик ростлагичлар ва қурилмалар (милоддан аввалги 3-аср) дарё ва сувларни сатхини бошқаришда ростлагичлардан фойдаланилган. Сув соатларини яратишда иккита сиғимдан фойдаланилган ва биринчи сиғим сатхини қалқович ёрдамида бошқарилган, натижада иккинчи сиғимга оқиб тушувчи сув миқдори ўзгармаслиги таъминланган, натижада сиғимни сатх ўзгариши вақт тушунчаси билан алмаштирилган. Қалқовичли ростлагичлар мой чироқда ёғнинг сатхини бошқариб турган. Ун ишлаб чиқарувчи сув тегирмонида марказдан қочма ростлагич ишлатилган.


Х.Гюйгенс 1657 й. механик соатларда маятникли ростлагични қўллади, шу вақтда металларни эритишда ва инкубаторларда ҳароратни бошқарувчи ростлагичлар ихтиро этилди. XVIII асрда Америкада кимёвий печларда ҳароратни ростловчи ростлагичлар ишлаб чиқилди.
Пар машиналар ихтиро этилгач пар босимини ростловчи ростлагичлар яратилди, бу эса ортиқча босимни чиқариб юборувчи клапан эди. 1765 й. И.И. Ползунов паравоз яратди ва уни пар қозонидаги сувнинг сатхини ростлаб турувчи саноат ростлагичи билан таъминлади. 1785 й. Уатт паравоз вали тезлигини ростлаш учун марказдан қочма куч асосида тезлик ростлагичини ихтиро этди.
1868 й. Максивелл бошқариш тизимларини математик таҳлил этиб, бошқариш тизимларини турғунлик қонуниятларини математик ифодасини яратди, бу назария автоматик бошқариш назарияси деб аталди. У тизим коэффициентларини қийматлари ёрдамида тизим турғун ҳолга келишини исботлади, яъни ростлаш тизимини математик тасвири коэффициентлар ҳақиқий қийматга эга бўлса, бошқарувчи тизим турғун ҳолга келишини исбот этди.
1892-1898 й. инглиз инженери О.Хевисайд бошқариш тизим ўтиш (бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш) ҳолатини тавсифларини ўрганиб, тизим ўтиш функцияси тушунчасини киритди.
1909 й. Россияда биринчи бўлиб, Н.Е.Жуковский ростлаш назарияси тўғрисида “Теория регулировани хода машин” ўқув қўлланмасини ёзди.
ХХ аср ўрталарида Х.Нейквист, Х.Борде, Н.Минорский, Х.Хазин ва бошқа олимлар бошқариш тизими назариясини ривожланишига ўз хиссаларини қўшдилар.
Ўтган аср 60 йилларида А.С. Понтрягин, Р.Беллман, Р.Калман каби олимлар ўз илмий ишлари билан автоматик бошқариш назариясини ривожлантириб юқори босқичга кўтарилишига сабабчи бўлдилар. Натижада математик моделлар корхоналарни лойиҳалаш вақтида кенг қўлланилган бўлса, энди улар корхона технологик курилмаларини бошқаришда кенг миқёсда қўлланилмоқда ва бошқариш тизими янги босқичга – оптимал бошқариш босқичига кўтарди.
Бошқаришни юқори босқичга кўтарилишига электрон ҳисоблаш машиналарини бошқариш тизимида қўлланилиши асосий сабаб бўлди.



Download 12,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish