Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet7/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

«Дуогўй». Саид Аҳмад ака бошчилигида бир гуруҳ адиблар олис тоғ қишлоғига етиб бордик. Меҳмонга чақиришди. Уй тўла одам. Давра бошида тўрвадек соқоли кўксига тушган қария ўтирибди. Ҳамма унга таъзим бажо қилади. Даврага ким келиб қўшилмасин чол узундан-узоқ дуо ўқийди. «Сен ҳам менинг ёшимга етиб юргин, бачам», деб фотиҳа тортади.
Бир хил дуо такрорланавергач, Саид Аҳмад ака сўради:
-Неча ёшга чиқдингиз, тақсир?
-Менба?-деди чол салмоқлаб. –Иккам жетмишга бордим.
-Вой бў-ў-ў!-деди Саид Аҳмад ака бош чайқаб. –Агар сенинг дуоинг мустажоб бўлса, мен саккиз йил аввал ўлиб кетишим керак экан-да, укам? Мен етмиш олтига чиқдим! Турақол энди, жой алмашамиз! (Ў.Ҳошимов)
***
Йўли топилди. Эркин Воҳидов университетни энди битирган пайтидаёқ таниқли шоир эди. Ўзингиз биласиз, олий ўқув юртини битирган одам олдида уйланиш муаммоси кўндаланг бўлади. Шу масала юзасидан Эркин ака Саид Аҳмад акага маслаҳат солибди.
-Оқсақол,-дебди. -Хабарингиз бор, бир-иккита китобим чиқди. Уч минг сўмча пулим ҳам бор (У пайтда уч минг катта пул эди). Лекин қайси бирига етказишни билмаяпман. Машина олайми, уй солайми, хотин олайми? Машина олсам, уй сололмайман, уй солсам, уйланолмайман, уйлансам, машинага пул қолмайди… Нима қилай?
Саид Аҳмад ака пешанасини Рашид абзининг гармонидай тириштириб, чуқур ва узоқ ўйга толибди. Охири чеҳраси ёришиб бундай дебди:
-Болам, мен хўп ўйладим. Ҳисоблаб кўрсам уч минг сўм пулинг ҳаммасига етаркан. Маслаҳат шуки, сен автобус сотиб олгин! Автобус дегани машина бўлади. Рулини қаёққа бурсанг кетаверади. Бу - биринчидан. Автобуснинг ичи кенг-мўл бўлади. Кўч-кўронингни олиб кирсанг тайёр уй бўлади. Бу – иккинчидан. Учинчидан, ростки автобус бўлгандан кейин ичида кондуктори ҳам бўлади. Ўша кондукторни хотин қилиб олиб қўя қоласан!..(Ў.Ҳошимов)
***
Бундай зотларнинг ҳар бир учрашуви байрам бўлиб кетади, улар ўртасидаги дўстлик афсонага айланиб кетади. Таниқли ўзбек адиби Носир Фозилов қачонлардир Собит Муқонов тўғрисидаги хотираларини «Меҳрибонлик» номи билан атаганди. Ўша хотираларда қизиқ бир воқеа эслатиб ўтилади.
Тошкентдан Собит Муқоновнинг уйига меҳмон бўлиб келган қадрдон дўсти Ойбекни машинага ўтқазиб, кўм-кўк ўтлоқ, боғ-роғ қоплаган Олатов этакларига олиб кетади. Табиат гўзаллигидан баҳраманд бўладилар. Сип-силлиқ қизил қоялар ёнидан ўтаётиб, машинага тормоз беради. Харсанг тошлардан бирини айланиб томоша қилади. Табиатнинг ўзи оби-тобида сайқал берган тошдан кўзларини узолмасдан бош чайқади-да: «Гўзал! Мўъжиза!» дейди. Собит эса сир бой бермасдан Ойбекнинг ёнига яқинлашадию унга синчиков разм солиб:
-Хўш, ёқиб қолдими?-деб сўрайди.
-Бўлмасам-чи!-деб тўлқинланиб жавоб беради.
-Ундай бўлса, буни мен сенга совға қиламан. Фақат ўз номимдан эмас, бутун қозоқ халқи номидан совға қиламан. Анъанамиз бўйича арғумоққа эга бўлдим деявер.
Шундай қилиб, Медео чегарасида ётган харсанг тош меҳмонга ёқиб қолади: Собит уни совға қилади, Ойбек қабул қилиб олади. Тез орада Ойбек Тошкентга қайтиб кетади. Собит эса кейин ўша харсанг ёнига битта тоштарошни ёллаб боради. Харсанг тошга ҳеч ўчмайдиган сўзлар ўйиб ёзилади:
«Бу силлиқ тошни мен Мусо Ойбекка совға қилдим. Собит Муқонули. 1962 й. 3. VI».
Ўша куни Собит ўз ҳаётида бағоят масъулиятли вазифани адо этган кишидек кайфияти кўтаринки ҳолатда қувноқ қўшиқ айтиб уйига қайтади.
-Мен ўз ҳаётимда жуда кўп саҳий одатларни кўрганман. Лекин тоғда ётган чақиртошни совға қиладиган Собитга ўхшаш одамни асло учратмаганман,-деб тез-тез эслаб юради Ойбек.26
Берилган матнларда уч хил ҳолатни кузатиш мумкин. Биринчи матнда ёзувчи ўзи гувоҳ бўлган воқеани ҳикоя қиляпти, иккинчи матнда муаллиф эшитган воқеасини сўзлаяпти. Учинчи матнда эса муаллиф ўқиб таъсирланган воқеасини айтиб беряпти. Шунга кўра ифода тарзи ўзгариб борган. Ҳикоя мазмунли матн бошқаларига қараганда мураккаб таркибланган бўлади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish