Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари


Хиазматик конструкциялар ёрдамида бирикиш



Download 0,66 Mb.
bet15/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

4.Хиазматик конструкциялар ёрдамида бирикиш. Хиазм асосан, иккита гапдан ташкил топган матн кўринишларида учрайди. Хиазм «Х» ҳарфи шаклида намоён бўлувчи услубий воситадир. Иккинчи гап биринчи гап компонентларининг тескари тарзда жойлашувидир. Бунда ёзувчининг асосий мақсади иккинчи гапда берилган бўлади. Биринчи гап иккинчи гапдан англашиладиган маънони бўрттириб ифодалашга хизмат қилади.
Масалан: Шижоатли бўл. Бироқ андишасиз бўлма.
Андишали бўл. Бироқ шижоатсиз бўлма.
(Ў. Ҳошимов)
«Хиазм поэтик нутқда қуйидаги вазифаларни бажаради: 1.Услубий-семантик вазифа. Бунда икки компонент мазмуни ўзаро зидлик касб этади ёки аксинча, бир-бирини мантиқан тўлдиради. 2.Экспрессив вазифа. Бунда ўқувчи ёки тингловчига завқ бағишлаш, фикрни тез ва узоқ вақт эсда сақлаб қолишига хизмат қилиши назарда тутилади. 3.Эвфоник вазифа. Хиазмни юзага келтираётган бўлаклар ўзаро ўрин ва вазифа жиҳатидан алмашинганда оҳанг ҳам шунга мос равишда алмашиниб боради.»34


5. Замон ва макон ифодаловчи бирликлар ёрдамида ҳам матнни шакллантириш ва унинг компонентларини боғлаш мумкин. Бадиий асардаги воқеа-ҳодисалар муайян вақт асосида рўёбга чиқади. Фақат бадиий асардаги вақт тушунчаси реал ҳаётдаги вақт мунтазамлигидан фарқ қилади. «Вақт маъноли лексемалар матн қисмларини дистант (масофасиз, билвосита) ва контакт (масофали, бевосита) боғлаш учун хизмат қилади. Айрим темпорал сўзлар лексик-грамматик боғловчи вазифасини бажариб, матндаги хронологик кетма-кетлик, изчилликни акс эттириб туради» 35.
Эрталаб-чи, ойи, ёмғир ёғди. Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор ёмғирини яхши кўрардингиз... Кейин офтоб чиқиб кетди. Қаранг, офтоб чарақлаб ётибди…(Ў.Ҳошимов). Ушбу матннинг шаклланишида вақт маъноли бирликларнинг алоҳида хизмати бор. Биринчи гапда эрталаб лексемаси ёрдамида сутканинг шу қисмида содир бўлган табиат ҳодисаси ҳақидаги информация ифодаланяпти. Кейинги гапларда ифодаланган ҳодисалар ҳам айни вақт бирлигида кетма-кетликда рўёбга чиққан. Яъни: эрталаб ёмғир ёғди қаттиқ ёғди офтоб чиқди чарақлаб кетди.
Маконни билдирадиган лексемалар ҳам матнни шакллантирувчи восита бўла олади. Одатда ёзувчилар воқеа содир бўлаётган маконни батафсил тасвирлашга ҳаракат қиладилар. Макон маъноли лексема келтирилдими, албатта унинг тавсифи ҳам берилади. Шу тарзда матн юзага келади. Гаплар ўзаро контакт ва дистант алоқага киришади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish