Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet14/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

3.Такрорлар ёрдамида бирикиш. Биринчи гапда қўлланган айрим аффикслар, сўз, сўз бирикмаси ёки гапларнинг кейинги компонентлар таркибида такроран қўлланиши орқали матн шакллантирилиши мумкин. Такрор усулидан айтилаётган фикрни алоҳида таъкидлаш, тасдиқлаш, кенгроқ, батафсилроқ ифодалаш мақсадида фойдаланилади. Нутқнинг таъсирчанлиги ортади. «Лексик такрорлар, олмошлар ва синонимлар ёрдамида ҳосил қилинадиган алоқа занжирли алоқа, бир хил грамматик формалар билан бошланувчи ёки тугалланувчи компонентлар йиғиндисидан ташкил топадиган алоқа параллел алоқа дейилади.» 33
-Жаноблар, сиз бу ерга турли мамлакатлардан келгансиз. Сиз турли миллат, турли халқларнинг вакилларисиз. Бу ерда ҳеч мамлакат, ҳеч бир халқнинг вакили бўлмаган ёлғиз мен. Мен ҳамма халқларнинг, ҳамма мамлакатларнинг вакилиман. Мен шеъриятман. Мен бутун оламга тенг нур сочувчи офтобман. Мен ҳамма ўлкаларга тенг ёғувчи ёмғирман. Мен дунёнинг ҳамма ерида тенг гуллагувчи дарахтман (Р.Ҳамзатов).
***
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари,
Биз сендан баландроқ тура олсайдик,
Биз сендек баландроқ юра олсайдик,
Балки ўнғаярди дунё ишлари,
Турмуш ташвишлари,
Турмуш ташвишлари. (А.Орипов)
Такрорнинг бир неча кўринишлари бор, улар ҳам матн ташаккулида услубий вазифа бажаради: Аллитерация, ассонанс, анафора, эпифора кабилар. Аллитерация деб ундош товушларнинг услубий мақсадларда такрорланишига айтилади. Ассонанс эса унли товушларнинг такрорланишидир. Анафора деганда сўз ёки сўз бирикмаларининг шеърий мисралар бошида такрорланиши тушунилади. Эпифорада эса мисралар охиридаги сўз ёки қўшимчаларнинг такрорланиши назарда тутилади. Буларнинг бари матннинг композицион бутунлиги учун хизмат қилади.
Такрорлар қўлланиш ўрнига кўра горизонтал ва вертикал такрорларга бўлинади. Бундай такрорлар айниқса, шеърий матнларда ўзига хос оҳангдорликни юзага келтиради. Такрорланувчи бирликнинг қайси туркумга мансублигига кўра от такрори, сифат такрори, олмош такрори, феъл такрори кабиларга бўлинади. Синтактик табиатига кўра сўз бирикмаси такрори ва жумла такрори ҳам фарқланади. Мазкур бирликларнинг жойлашиш тартибига кўра ҳам тасниф қилиш мумкин: симметрик такрор ва асимметрик такрор. Шунингдек, ўртадаги масофасига кўра ҳам гуруҳлаштириш мумкин: яқин ўринли такрор, узоқ ўринли такрор. Бадиий асарларда маълум бир фикрнинг турли шаклларда такрорланишига қараб мазмуний такрор турини ҳам кузатишимиз мумкин.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish