Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet8/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

2.Тасвирий матнлар (Le texte descriptif - дескриптив матн). Бундай матн тингловчига номаълум бўлган бирор киши, жой, ҳайвонот ва наботот оламига мансуб мавжудот ёки қандайдир нарса-буюм ҳамда воқеа-ҳодисани батафсил тасвирлаб бериш мақсадида тузилган бўлади. Тасвирий матнда ҳам монологик нутқ кўриниши етакчилик қилади. Партонимик тасвир бундай матннинг энг характерли хусусияти ҳисобланади. Яъни, тасвирланаётган объектнинг дастлаб, бирламчи хусусияти тилга олинади. Кейин унга алоқадор хусусиятлар ва қисмлардан сўз юритилади. Масалан:
Якан деган ўсимлик бўлади. Нима учундир санъаткорлар, аниқроғи отарчилар пулни «якан» дейишади. Аслида эса якан – қамишзорда ўсувчи ўсимлик. Яканни ўриб олиб, қуритиб узум осадилар ёки сават қалпоқ тўқийдилар. Маълумки, қамиш узун, якан эса, аксинча, пастак ўсимлик. Шундай бўлибдики, бир куни якан қамишга қараб:
-Ў, биродар, ҳадеб ғўддаяверма, салгина эгил. Оллоҳнинг қуёши нуридан биз ҳам баҳраманд бўлайлик,-дебди.
Қамиш унга қарагиси ҳам келмабди, жавоб ҳам бермай бурнини жийириб қўя қолибди. Вақти-соати келиб аввал қамишни, сўнг яканни ўрибдилар. Тасодифни қарангки, ўша қамишдан ясалган бўйрани бир уйга тўшабдилар. Тасодифни қарангки, шу уй тўсинларига узумларни осибдилар, якандан тўқилган сават қалпоқларни эса девордаги қозиқларга илибдилар. Орадан кунлар ўтаверибди. Қамиш пастда, оёқ остида, якан эса тепада экан. Оёқости бўлавериб хорланган қамиш ахийри яканга қараб зорланибди:
-Мени ўриб олиб қуритдилар, тепкилаб қовурғаларимни синдирдилар, сўнг сувга бўктирдилар. Сўнг қайириб-букиб мана шу бўйра ҳолига келтирдилар. Энди эса тинимсиз, ҳар куни тепкилайдилар. Бу ҳам етмагандай сал қайириб, остимга носларини тупурадилар.
Бу зорланишни эшитиб якан дебдиким:
-Сиз бекорга ғўддайдингиз. Ғўддайиб ўсавердингиз. Ичингиз ғовак эканини унутдингиз. Ғовак бўлганингиз учун ҳам тепкилашдан бўлак нарсага ярамадингиз. Ҳали ҳам кеч эмас, сиз ўсган ерда илдизингиз қолган. Сиз ўсажак қамишларга етказинг. Сизнинг ҳолингизга тушмасинлар.
Қамишни баъзан томга ҳам тўшайдилар. Лекин барибир унинг башарасига лой чапланади…27
Келтирилган матнда якан деб номланадиган бир ўсимлик тасвирланади. Буни тасвир объекти деймиз. Унинг ўсимлик эканлиги ҳақидаги ахборот бирламчи хусусият ҳисобланади. Унинг қандай ўсимлик эканлиги ҳақидаги ахборот алоқадор хусусият ҳисобланади. Бу матнда алоқадор хусусият деб аталувчи қисм бошқа бир ўсимлик билан боғлиқ тасвир фонида янада равшан ифодаланган.
Ёки Абдулла Қодирий «Ўткан кунлар» романини бир сарой тасвиридан бошлайди:
Дарбозаси шарқи-жанубийга қаратиб қурилған бу донғдор саройни Тошканд, Самарқанд ва Бухоро савдогарлари эгаллаганлар, саройдаги бир-икки ҳужрани истисно қилиш билан бошқалари мусофирлар ила тўла. Сарой аҳли кундузги иш кучларидан бўшаб ҳужраларига қайтқанлар, кўб ҳужралар кечлик ош пишириш ила машғул, шунинг учун кундузгига қарағанда сарой жонлиқ: кишиларнинг шақиллашиб сўзлашишлари, хохолаб кулишишлари саройни кўкка кўтаргудек.
Саройнинг тўрида бошқаларға қарағанда кўркамрак бир ҳужра, анови ҳужраларга кийгиз тўшалгани ҳолда бу ҳужрада қип-қизил гилам, утталарда бўз кўрпалар кўрилган бўлса, мунда ипак ва адрас кўрпалар, наригиларда қора чароғ сасиғанда, бу ҳужрада шамъ ёнадир, ўзга ҳужраларда енгил табиатлик, серчақчақ кишилар бўлғанида бу ҳужранинг эгаси бошқача яратилишда.
Оғир табиъатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, мутаносиб қора қошлиқ ва эндигина мурти сабз урган бир йигит.28
Бу парчада тасвир объекти - сарой, бугунги тил билан айтадиган бўлсак, меҳмонхона. Унинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро савдогарлари орасида машҳурлиги ҳақидаги ахборот бирламчи хусусият бўлса, ҳужра ва жиҳозлар ҳақидаги ахборот алоқадор хусусият ҳисобланади. Бу матнда ҳам объектнинг алоқадор хусусияти у ердаги инсонлар тасвири фонида янада аниқ ва тушунарли қилиб тасвирланяпти. Буни ўз навбатида иккиламчи хусусият у билан боғлиқ тасвирни эса иккиламчи алоқадор хусусият деб атасак бўлади. Якан ҳақидаги матнда қамиш иккиламчи хусусият, у билан боғлиқ тасвир иккиламчи алоқадор хусусият ҳисобланади. Мазкур матн ўша хусусиятлар тасвирига асосланиб шакллантирилган. Матнда бундай алоқадорлик битта ёки бир неча бўлиши мумкин. Битта ва иккиталик турини таҳлил қилиш қулай. Агар иккитадан ортиқ бўлса таҳлил мураккаблашиб кетади. Бундай пайтда энг характерлиси ва матннинг ташкилланишида етакчилик қиладиганини оламиз. Буни қуйидагича формулалаштиришимиз мумкин:

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish