Маркетинг тизимида товар сиёсати



Download 346,5 Kb.
bet8/15
Sana26.02.2022
Hajmi346,5 Kb.
#469803
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
ТОВАР СИЁСАТИ

Етуклик босқичи. Товар йирик партияларда, ишланган технологиялар бўйича яхшиланган сифат билан ишлаб чиқарилади. Ўсиш босқичидагига қараганда секинроқ, лекин унинг максимал белгисигача ўсиш жараёни рўй беради. Нарх соҳасида ўхшаш товарлар доирасидаги рақобат кескинроқ бўлади, рақобатчиларнинг ноёб (оригинал) ишланмалари пайдо бўлади. Рақобатбардош вазиятни сақлаб қолиш учун товарнинг яхшиланган вариантлари талаб этилади, бу эса кўп ҳолларда катта маблағларни жалб этади. Буларнинг ҳаммаси фойданинг камайишига олиб келади. Талаб оммавий бўлади. Реклама ишида оммавий харидорга урғу бериш ва янги товар ва янги фойдаланувчилар учун қўшимча бозорларни излаш лозимлиги рўй беради. Корхона тез-тез харид қилишни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқади. Товарнинг ҳаётини узайтириш ва сотиш ҳамда фойданинг камайишига йўл қўймаслик учун маркетинг хизмати товар, бозор ва маркетинг комплексини модификациялаш усулларини излаши керак (7.5-расм).
Тўлиқ чизиқ билан маркетинг хизмати томонидан мақсадли чоралар ва ҳаракатларни амалга ошириш жараёни, пунктир чизиғи билан эса бундай чораларни амалга оширмаслик жараёни тасвирланган. Товарнинг ҳаётий даврини узайтиришнинг классик мисоли сифатида нейлоннинг сотилишини олиш мумкин. Вақт ўтиши билан уни қўллашнинг янги соҳалари очилиб борди: парашютлар, чулки, ич кийим, кўйлаклар, гиламлар. Шунга ўхшаш мисолни «Самарқандмармар» корхонаси бўйича ҳам келтириш мумкин. У бозорда ўзлаштирилмаган уяни топа олди ва кўпроқ рақобатбардош маҳсулот — мармар плиталар ва яримфабрикатларни ишлаб чиқишга ўтди. Бу эса унга модификацияланган товари билан янги бозорларни ва товарни ишлатишнинг янги соҳаларини муваффақиятли эгаллашга имкон берди.




7.5-расм. Товарнинг ҳаётий даврини узайтириш


Чиқиш босқичи — сотишнинг тушиб кетиши ва фойданинг кескин камайиши тавсифланади. Бунга рақобатчиларнинг муваффақиятли фаолияти, технологиядаги ўзгаришлар, истеъмолчиларнинг бозор товарларини афзалроқ кўришлари ёрдам беради. Рақобатчилар мазкур товарнинг бозоридан чиқа бошлайдилар; қолган ишлаб чиқарувчилар унинг ассортиментини қисқартиришга, ўзининг бозор маконини торайтиришга мажбур бўладилар, уларнинг сотиш каналлари камая бошлайди. Маркетинг дастури қисқаради, норентабел маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиниши рўй беради. Баъзан маҳсулотни тирилтириш ва унинг ҳаётини давом эттиришга ҳаракат қилиб кўриш мумкин. Яъни:
1. Фаол реклама, ўрамни такомиллаштириш, нархларни ўзгартириш, сотиш тизимини қайтадан ташкил этиш ҳисобига.
2. Бу товарларга содиқ бўлган истеъмолчиларга таяниш мумкин, товарнинг қолганини ҳам сотиш ва ишлаб чиқиш ҳамда сотиш харажатларини кескин камайтириб қолган фойдани охиригача «сиқиб олиш» мумкин.
3. Янги бозорларга кириш ва уларни ўзлаштириш.
Агар бу чоралар ижобий натижа бермаётган бўлса —товар ишлаб чиқаришни тўхтатишга ўтиш варианти қолади. Истеъмолчилар ва сотиш каналлари товарни ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиш вақти, шунингдек, кафолат мажбуриятларга риоя этилиши, кафолатлар тугагандан кейин таъмирлашни амалга ошириш тартиби, ишлаб чиқаришдан олинган маҳсулотнинг белгиланган вақт давомида ёрдамчи қисмлар билан таъминланиши ҳақида олдиндан огоҳлантирилиши керак. Буларнинг ҳаммаси фирмага бўлган ишонч йўқолмаслигининг ва истеъмолчилар фирманинг янги товарларини ижобий қабул қилишларига кўмаклашади.
Маркетинг хизматининг асосий вазифаси товарнинг бозордаги ҳаётий даврини, ва айниқса, учинчи босқичининг давомийлигини узайтиришдир. Корхонанинг истиқболдаги гуллаб-яшнаши у ишлаб чиқараётган ҳар хил товарларнинг ҳаётий даврлари бир-бирининг устидан ўтгандагина таъминланади. Бу бозор битта товар билан тўйинишигача бозорга кейинги товарни чиқариш кераклигини билдиради (7.6-расм)


Download 346,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish