Маркетинг тизимида товар сиёсати



Download 346,5 Kb.
bet2/15
Sana26.02.2022
Hajmi346,5 Kb.
#469803
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ТОВАР СИЁСАТИ

7.1-расм. Товарнинг уч даражаси
Товарга баҳо беришда унинг сифати асосий ўринда туради. Бу тушунча қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ø техники-қтисодий тавсифлар;
Ø тайёрлаш технологияси;
Ø ишончлилик ва узоқ вақт давомида ишлатилиши;
Ø мўлжалланадиган мақсадга мос келиши;
Ø экологик хусусиятлари (атроф-муҳитни ҳимоя қилиш талабларига мос келиши);
Ø эргономик хусусиятлари (инсон организмининг тузилиши ва хусусиятларини ҳисобга олиш);
Ø эстетик хусусиятлари (ташқи шакли ва кўриниши, жозибалиги, ифодаланиши).
Товарнинг кўзда тутилаёттан хусусиятларининг таҳлилини тизимли равишда амалга ошириш зарур (7.2-расмга қаранг).

7.2 -расм. Товарнинг сифати

Сотиладиган товарларга қўйиладиган талаблар қуйидагича таърифланиши мумкин:


талабнинг мавжудлиги ва сотишнинг қулай шароитлари;
харидорларнинг эҳтиёжларини қондириш ва ўхшаш товарларга нисбатан қўшимча ижобий хусусиятларга эга бўлиш, яъни рақобатбардош бўлиш;
хавфсизлик, ишончлилик, сифатлилик;
реклама, товар ва уни ишлаб чиқарувчилар ҳақидаги ахборот, савдо маркаси, маркетинг тайёргарлигининг мавжудлиги;
бозор учун янгилиги;
истеъмолчига тўғри келадиган нарх (нархнинг пастлиги; харидор товардан олмоқчи бўлган натижа; тўланадиган нарх эвазига оладиган сифат даражаси);
моделнинг машҳурлиги ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг обрўси;
ғирром рақобатдан ва келишилмаган такрор ишлаб чиқаришдан ҳимояланганлиги;
савдо (сотиш) тармоғининг мавжудлиги, очиқлиги;
сервис хизмат кўрсатиш ва кафолатлар, алмаштиришнинг осонлиги.
Бу асосий талабларга риоя қилиш бозорга чиқариладиган товарнинг узоқ вақт давомида талаб билан таъминланиши учун шароит яратади.
Товар ассортименти — бу иккита асосий кўрсаткич: кенглик ва чуқурлик билан тавсифланиши мумкин бўлган корхонанинг товар маҳсулоти йиғиндисидир. Ассортимент кенглиги ҳар хил товарлар ёки улар гуруҳларининг сони билан, чуқурлиги эса — модификациялар, битта гуруҳ доирасида бу товарларнинг вариантлари, яъни эҳтиёжларни қондиришнинг ҳар хил даражаларига мўлжалланган товарларнинг сони билан аниқланади.
Товар ассортиментининг ривожланиши корхона маркетингининг энг муҳим функцияси ҳисобланади. У ишлаб чиқарувчининг анъанавий ёки яширин техникавий ва моддий имкониятларини муайян истеъмол қийматига эга бўлган, харидорни қондирадиган ва корхонага фойда келтирадиган маҳсулот ва хизматларга тадбиқ этишда намоён бўлади.
Бозордаги товар таклифининг хилма-хиллигига фақатгина ассортиментни кенгайтириш йўли билан эришилмайди. Агар таклиф этиладиган товарлар тўплами сифати, ассортименти ва нархлари бўйича бир-бирига яқин бўлса, биринчи ўринга уларнинг сервиси чиқади. Сервис энг кўп яккаланган ва бозорга таклиф этилган товарларнинг рақобатбардошлигини қўшимча равишда ошириш, мустаҳкамлашнинг энг муҳим воситаси сифатида намоён бўлади. Фирманинг истеъмолчилар орасидаги имижини ҳам сервис аниқроқ белгилайди.
Қатор белгиларига қараб товарларни қуйидагиларга бўлиш (таснифлаш) мумкин:
Ø бевосита инсонларнинг шахсий эхтиёжларини қондиришга мўлжалланган товарлар, яъни истеъмол товарлари;
Ø бошқа товарларни ишлаб чиқаришни давом эттириш учун ишлатиладиган товарлар ёки ишлаб чиқаришга мўлжалланган товарлар (ишлаб чиқариш воситалари).
Истеъмол товарлари учун маркетингда таснифлашнинг икки шакли мавжуд. Биринчиси истеъмол хусусиятига асосланади. Бунда товарларнинг уч категориясини кўрсатадилар:
1. Қисқа муддат, бир ёки бир неча марта ишлатиладиган товарлар.
2. Узоқ муддат ишлатиладиган товарлар. Улар кўп маротаба ишлатилади.
3. Хизматлар — инсонга фойдали натижа ва қониқиш берадиган хатти-ҳаракатлар. Хизматлар сотиш объекти бўлиб ҳисобланади (кийим тикиш, соатларни тузатиш ва ҳоказо).
Истеъмол товарларини таснифлашнинг иккинчи шакли истеъмолчининг хатти-ҳаракатлари, унинг истеъмол жараёнидаги одатларига асосланади. Унда ҳам товарларнинг уч категорияси кўрсатилади:
1. Кундалик эҳтиёж товарлари — бу кўп ўйламасдан, ўзаро таққослашга ҳаракат қилмасдан, тез-тез харид қилинадиган товарлар (гугурт, хўжалик майда-чуйдалари, ёзув қуроллари).
2. Жиддий танлов товарлари — бу сотиб олиш вақтида сифати, нархи, ташқи кўриниши ўхшаш товарлар билан солиштириладиган товарлар (кийим, мебель, электр товарлари). Истеъмолчи ўзига керакли товарларни топиш учун маълум куч сарф қилади.
3. Обрў-эътиборли товарлар — ҳақиқатан ҳам фақат ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ёки машҳур ишлаб чиқарувчи фирманинг номи билан боғлиқ бўлган товарлар.

Download 346,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish