Сервис ва кафолат сиёсати. Рақобатнинг кучайиши ва товарларнинг мураккаблашуви билан истеъмолчилар товарнинг фақат сифат хусусиятларини эмас, балки сотиш ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш тизими, кафолатли хизмат кўрсатиш ҳам тобора катта аҳамият касб этади.
Сервис хизмат кўрсатиш деганда истеъмолчига харид қилинган товар (асосан техник мураккаб маҳсулот)ни оқилона ишлатиш имконини берадиган таъминлаш тизими тушунилади.
Сервис техник ва тижорат хусусиятга эга бўлган махсус хизматларнинг ҳаммасини қамраб олади. Улар сотувчи томонидан хариддан олдин ва кейин қуйидаги мақсадларда кўрсатилади:
— ўз товарлари учун янги истеъмолчиларни топиш ва уларда устун муносабатларни шакллантириш;
— мавжуд истеъмолчилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва уларни янги харидларга рағбатлантириш.
Яхши ишлаётган харидорлар хизмати сотилган маҳсулот ҳақида маълумот олиш, корхона имижини яратиш, «мижозларнинг эҳтиёжларини ишончли қондириш»дан иборат бўлган маркетинг мақсадини кам харажатлар билан амалга ошириш ва рақобат курашини самарали олиб боришга имкон берадиган оптимал воситадир. Сервис хизмат кўрсатишга оид мисоллар 7.2-жадвалда келтирилган.
7.2-жадвал
Сервис хизматларнинг турлари ва уларнинг истеъмолчилари
Сервис хизматларнинг истеъмолчилари
|
Типик сервис хизматлар
|
Ишлаб чиқарувчи мижозлар
|
Ø лойиҳаларни ишлаб чиқиш, муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг харажатлари бўйича таклифлар киритиш;
|
|
Ø ускуналар монтажи, шу жумладан, ишга тушириш ва ўрнатиш ишлари;
Ø ходимларни ўқитиш;
Ø эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, таъмирлаш ишлари, хизмат кўрсатиш;
Ø ускуналарни таъмирлашни талаб қиладиган тўхтаб қолишларни йўқотиш
|
Савдо корхоналари
|
Ø жойлашган жойини топишда, савдо хоналарини қуриш ва безашда ёрдам кўрсатиш;
Ø техник масалалар бўйича маслаҳатлар бериш;
Ø маркетинг тадқиқотлари ва реклама билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш;
Ø солиқ ва ҳуқуқий саволлар бўйича маслаҳатлар бериш, турли хил буюртмаларни бажариш
|
Истеъмолчилар
|
Харид қилишдан олдин:
Ø буюртмалар хизмати (телефон орқали буюртмалар бериш);
Ø автомобилларнинг тўхташ жойи, тўхташ учун йиғимларни қоплаш;
Ø болалар бурчаклари, дам олиш бурчаклари, итлар учун алоҳида жойлар;
Ø малакали маслаҳатлар ва хизмат кўрсатиш;
Ø резервлаш;
Ø янги товарлар нархида эски товарлар қийматини ҳисобга олиш.
Харид қилгандан кейин:
Ø товарни етказиб бериш учун ўрам, шунингдек, совға ўрами;
Ø ўзгартиришлар хизмати;
Ø етказиб бериш, улаш, монтаж хизмати;
Ø приборни ишлатишдан олдин кўрсатмалар бериш;
Ø алмаштириш (қайтариб бериш мумкинлиги);
Ø эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш;
Ø қараш ва таъмирлаш хизмати;
Ø қушимча кафолатлар.
|
Сотишдан оддинги ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатишнинг мавжудлиги ва ҳажмидан ташқари, бундай хизматларни кўрсатиш муддатлари ҳам муҳим омил бўлиб ҳисобланади, айниқса, таъмирлашда ва эҳтиёт қисмларни етказиб беришда.
Моҳиятига кўра,
Do'stlaringiz bilan baham: |