кафолатлаш ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг товар қабул қилинган сифат андозаларига мос келиши тўғрисидаги ишонтиришидир. Шунинг учун кафолатли хизмат кўрсатиш дефектларнинг пайдо бўлиши, маҳсулотни ишлатиш муддатининг қисқариши ва ҳоказолар эҳтимоли билан боғлиқ. Одатда, дефектларни тузатиш белгиланган вақт оралиғи ичида бепул амалга оширилади. Кафолатли хизмат кўрсатиш ўхшаш товарларни сотиш учун рақобат курашининг анча кучли воситаси ҳисобланади — бошқа шароитлар бир хил бўлганда харидор кўпроқ кафолат муддати белгиланган товарни харид кўришни афзал кўради.
Шуни ҳам назарда тутиш керакки, кўпгина товарлар учун қонун тартибида белгиланган кафолатлар мавжуд ва бу кафолатлар бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |