Маркетинг тизимида товар сиёсати



Download 346,5 Kb.
bet12/15
Sana10.07.2022
Hajmi346,5 Kb.
#768943
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ТОВАР СИЁСАТИ

Ғояларни излаш ва танлаш жараёнида эҳтиёжлар ривожланиши, истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва хоҳиш-истаклари, инсон ҳаёт фаолияти истиқболли соҳаларининг ривожланишига алоҳида аҳамият берилади (дам олиш, ахборотлаштириш, автомобиллаштириш, шаҳар ташқарисидаги қурилиш ва ҳоказо). Янги ғояларнинг манбалари сифатида ходимлар, тақсимот каналлари, рақобатчилар ва бошқалар бўлиши мумкин. Улар бозорга мўлжалланган бўлади ва улар орасидан истеъмолчиларнинг хоҳиш-истаклари ва эҳтиёжларига асосланган имкониятларни аниқлайдилар, сўнгра бу истакларни қондиришга илмий тадқиқотлар йўналтирилади. Лабораторияга мўлжалланган манбалар фундаментал тадқиқотлар асосида имкониятларни аниқлайди. Бу тадқиқотлар янги билимларга эга бўлишга мўлжалланади ва янги товарлар ғояларининг туғилишига билвосита сабаб бўлади.
Янги ғояларни генерация қилиш усуллари «мия ҳужумларини» ўз ичига олади. Бозорни таҳлил қиладиган кўпгина мутахассислар шундай фикр юритадилар: янги ғояларни генерация қилиш учун кенгроқ дунёқарашга эга бўлиш керак, улар қанчалик ғайриоддий бўлишидан қатъий назар уларни танқид қилмаслик керак.
Янги товар концепциясини аниқлаш товарнинг якуний тавсифларини истеъмолчининг унга муносабатини ҳамда ишланманинг бу босқичида харид қилиш ниятини аниқлаш учун истеъмолчига тақдим этиладиган манфаатлар тўпламининг тасвирини билдиради. Бу потенциал истеъмолчилар ташаббускорлигининг синовидир. Улар товарнинг оғзаки тасвири, ёзма маълумот ёки янги товарнинг тасвирига ўз муносабатларини ифодалаши керак. Бунда қўйидаги саволларга жавоб кутилади: Ғояни тушуниш осонми? Мазкур маҳсулотнинг бозордаги мавжуд товарларга нисбатан аниқ афзалликларини кўряпсизми? Бу товарни сотиб оласизми? У реал эҳтиёжни қондирадими? Маҳсулотнинг реал бозор тавсифларига тегишли нимани таклиф қилишингиз мумкин? Сиз уни тез-тез харид қиласизми? Ундан ким фойдаланади? Бу саволларга ойдинлик киритиш учун бозорни тестлаш, фокус-гуруҳларни ўтказиш қўлланиши мумкин.
Товарни ишлаб чиқариш босқичида товар ғоясини физик шаклга мужассам қиладилар ва маҳсулотни лойиҳалаш, ўраш, маркани ишлаб чиқиш, маҳсулот вазиятини аниқлаш, истеъмолчининг муносабатини ва фойдаланишини текшириш йўли билан асосий маркетинг стратегиясини белгилайдилар.
Маҳсулот конструкцияси ҳақида қарор қабул қилиш улар тузилган материалларнинг сифатини ва турини, ишлаб чиқариш усулини танлаш, маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ишлаб чиқариш вақти қийматини белгилаш, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси, ўлчамлари, ранги, шунингдек, ишланмалардан тижорат фойдаланишига ўтиш учун зарур бўлган даврни танлаш демакдир. Ўрашга доир қарорлар қандай материаллар ишлатилишини аниқлайди. Савдо маркасига доир қарорлар янги ёки мавжуд номни танлаш, савдо маркасининг ҳимояланишини ўз ичига олади. Маҳсулот ҳолатини аниқлаш — бозор сегментини танлаш, янги маҳсулотни рақобатдош маҳсулот ва фирманинг бошқа таклифлари билан таққослаш демақдир. Тайёр маҳсулотни одатда тест орқали синайдилар. У қуйидаги схема бўйича амалга оширилиши мумкин:
1. Янги товар концепциясини тест орқали синаш (маҳсулотни потенциал истеъмолчиларга таништириш).
2. Товарни тест орқали синаш (дегустация, меъёрлар ва талабларга мос келиши ва ҳоказо).
3. Бозорни тест орқали синаш (потенциал истеъмолчиларни аниқлаш ва уларни ижтимоий-иқтисодий мезонлар бўиича гуруҳлаш).
4. Номини тест орқали синаш (берилган ном қандай ҳис-туйғуларни уйғоташини аниқлаш, таклиф этилган номларни қандай қабул қилишлари ҳақида потенциал истеъмолчилар билан интервьюлар ўтказиш).
5. Ўрамни тестдан ўтказиш истеъмолчилар орасида ўрам ва дозалаш турлари бўйича: банкалар, стаканлар, пакетлар, бутилкалар (афзалликларни сўровлар орқали аниқлаш).
6. Рекламани тестдан ўтказиш (товарларнинг танланиш сабабларини аниқлаш ва бозорга чиқиш босқичида қулай обрў-эътиборни яратиш).

Download 346,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish