Марказий осиёдаги қадимий ўлчовлар ва ўлчов бирликлари



Download 20,43 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi20,43 Kb.
#172179
Bog'liq
Марказий осиёдаги қадимий ўлчовлар ва ўлчов бирликлари


Марказий осиёдаги қадимий ўлчовлар ва ўлчов бирликлари

“Фан ўлчовлардан бошланган. Аниқ фанларни ўлчовларсиз тасаввур этиш мумкун эмас. Табиатда ўлчов ва миқдорлар билишнинг асосий қуролидир”- Д.И.Менделеев.


“Ўлчовларни бил, бу билимдир!” - Бобур.
Етти ўлчаб бир кес, деган нақл бор ҳалқимизда. Нима учун етти марта ўлчаб кесиш керак экан, дейишимиз мумкин ҳозир. Чунки чизғичми, метрли ўлчагичми ё шунга ўхшаш бирон ўлчагич, асбоб олиб, керакли нарсани бир карра ўлчасак кифоя, адашмаймиз-ку! Лекин қадим замонларда аждодларимиз ҳозиргидек ўлчов асбобларига эга бўлмаган. Ҳаёт, тирикчилик эса ер ўлчашни, бирор нарсанинг оғирлиги ё юзини ўлчашни, тақоазо этган.
Буюк олим Муҳаммад Хоразмий айтганидек, инсонлар ўз кундалик турмуш уринишларида, ишларида, ер ўлчаш, ариқ ўтказиш ва ҳисоблашларга доир ишларда узунлик, кенглик, баландлик чуқурлик, юза, ҳажм каби ўлчовларни жуда оддий усулда белгилашга мажбур бўлганлар. Бунда киши танаси - бўйи (бел, кўкрак, бўйин), оёғи (товон, тўпиқ, тизза, қадам), қўли (тирсак, қулоч, ҳавуч, қарич, умуман бармоқлар) ва бошқа аъзолари дастлабки ўлчов воситалари сифатида кенг қўлланган. Чунончи, “Узунлиги тахминан ўн қари бўлғай, баландлиги баъзи ери киши бўйи, паслиғи баъзи ер кишининг белиғача бўлғай” (Бобур). Шуниси қиззиқ-ки, ҳатто ҳозирги кунда ҳам ҳисобни оёқ панжалари ва бармоқлари билан аниқлайдиган, одам ва унинг аъзолари сон билан ифодалайдиган ҳарфлар, қабилалар бор. Масалан, Америкадаги ҳинди қабилаларидан таманакиларда одам – 20 (оёқ ва қўлдаги 20 бармоққа кўра), яваликларда қўл - бешдир. Тожик-форс тилларида ҳам 5 сони (панж) “панжа” сўзи билан алоқадор.
Дастлабки ўлчовлар, юқорида айтилганидек, одам танасининг бирор аъзоси билан алоқадор ҳолда амалга оширилган. Шу туфайли жуда оддий ўлчовлар кўпгина халқларда деярли бир хил бўлиб, ҳатто уларни ифодаловчи иборалар ҳам маъно жиҳатдан бир-бирига ўхшаш.
Бошқа тиллардаги каби ўзбек тилида ҳам қадим замонлардан бери авлоддан-авлодга ўтиб келган ўлчовларга (аниқроғи, узунлик ўлчовларига) доир кўпгина сўзлар борки, уларнинг баъзилари устида тўхталиб ўтамиз.
“Қулоч”. Ҳўш, “қулоч” сўзи асли қандай маънони англатади? ХI асрда ўтган буюк тилшунос олим Маҳмуд Қашғарий туркий тилларга оид бўлган “қулоч” сўзини асли “қулоч” сўзи (қўлингни оч), “қулочни ёз” маъносида талқин қилади. “Қулоч” сўзи тожик тилига “қулоч” шаклида, афғон тилига эса “чулач” тарзида ўтган бўлиб, у тахминан 165-175 см га тенг ёки 8 қарич “бир қулоч” бўлган. Бир қулоч турли жойларда турлича бўлиб, Бухорода 142 см, Фарғонада 167 см деб олингандир.
“Қари”, қадимги туркий ёзма манбаларда ҳамда ҳозирги қирғиз, қорақалпоқ каби туркий тилларда қўл учидан тирсаккача бўлган узунликни ифодаловчи сўз. Бу сўз келиб чиқиши жиҳатидан “тирсак” (кенг маънода қўл) сўзи билан алоқадор.
Мўғил, бурят-мўғил ва қалмоқ тилларда эса қўлни “гар” дейдилар. Қирғиз тилида ва ўзбек тилининг баъзи шеваларида (Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида) қўлнинг тирсакдан елкагача бўлган қисми “қари” дейилади. Қўй ва эчкининг қўл суяги “қари илик” деб аталади. Манголча “бранғар” (армиянинг ўнг қаноти) ва “жванғар” (армиянинг сўл қаноти) сўзлари ҳам яна шу сўздан (ғар-қари) олинган. Худди шу хилдаги ўлчов бирлиги (ўрта бармоқ учидан тирсаккача бўлган узунлик) эрамиздан тўрт минг йил аввал Миср эҳромларини қуришда қўлланган.
Умуман, бармоқларнинг турли хил вазиятдаги ҳолатига кўра узунлик ўлчовлари сифатида “қарич”, “суям”, “сарали”, “тутам”, “энли” каби сўзлар кўп ишлатилган. Чунончи, “қарич” бош бармоқ билан жимжилоқнинг, “суян” – бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқнинг, “сарали” эса кўрсатгич бармоқ билан жимжилоқнинг ёпиқ ҳолатдаги оралиғини билдирган. Бир бармоқ энига тенг узунлик ўлчови “энлик” дейилган. Аслида эса “энлик” сўзи қадимги туркий тилдаги “алик”, “алига” (қўл) сўзларидан келиб чиққан. Заҳириддин Муҳаммад Бобур бир қадам бир ярим қарич, ҳар қари олти тутамга, ҳар тутам тўрт энликка, ҳар энлик эса олтита арпа донасининг бўйланмасига ёнма-ён қилиб қўйилгандаги масофага тенг бўлишини қайд этади.
“Қадам”, “одим” сўзлари асосий узунлик ўлчовларидан бўлиб, улардан “қадам” араб тилига, “одим” эса туркий тилларга хос. Одатда бир қадам аршинга, 12000 қадам бўлса бир “тош” (бир фарсанг)га тенг деб ҳисобланган. Туркий тиллардан ташқари, “қадам” (қадам, гадам) сўзи Миср, Судан, Туркия, Афғонистон каби мамлакатларда кенг тарқалган. Шуниси қиззиқ-ки, келиб чиқиши жиҳатидан рус тилидаги “шаг” (қадам) сўзига алоқадор “сажень” (213 см га баравар узунлик ўлчови) сўзи тилимизда “саржин” тарзида ўзлашган бўлиб, у узунлик ўлчовидан ташқари ҳажмини) ҳам билдиради. Баъзи бир шарқ мамлакатларида ишлатилган ўлчовларни қийматлари қуйдагича олингандир. Масалан:



1 марҳала – 25-30 км;
1 сатиҳ – майдон ўлчови 10 м * 10 м = 100 м2;
1 қарич – бош бармоқ билан жимжилоқнинг бармоқ ёйилмасига тенг, яъни 19-20 см.га тенг;
1 энлик – бир бармоқ энига тенг (18 - 20 мм) ёки 1 энлик – 6 дона арпа донасининг бўйланмасига тенг;
1 фарсах (фарсанг) – масофа ўлчови 6 км.га тенг;
1 йиғоч – узунлик ўлчови 5985 м, баъзи жойларда 8 - 9 км.га тенг;
1 исбот (бармоқ) – 2 - 2,5 см.га тенг;
1 тутам (Ўрта Осиёда) – 9 см: арқон ёки таёқни сиқиб ушлаган қўл тўртта бармоқнинг кенглигига мос равишда танланган узунлик бирлиги;
1 чақирим – 1006 м.га тенг;
1 газ – 0,71 га тенг узунлик ўлчов бирлиги;
1 пахса – 60 см.га тенг.

“Аршин” сўзи форс тилидаги “араш”, “орон” сўзларидан келиб чиққан бўлиб, тирсак (билак) маъносини билдиради. Бу сўз ХVI асрда туркий тиллардан рус тилига ўтган. Аршин турли шаклларда украин, белорус, поляк, чех, словак, болгар, серб-хорват тилларида ҳам учрайди. 1 аршин – бир қадамга тенг.
“Газ” ўлчовини таърифлаганда, масалан: “эни олти, бўйи (чуқурлиги) беш газдан ўн беш газгача қазиладиган ариқнинг узунлиги ўттиз чақирим эди” (А.Қодирий). Бу мисолда “газ” сўзини ёзувчи тахминан 88 см.га баравар узунлик ўлчови сифатида ишлатган. Кўкрак ўртасидан бармоқ учигача бўлган оралиқ “бир газ” ҳисобланган. Бу ўлчов бирлиги Ўзбекистоннинг ўзида ҳам ҳар қайси шаҳар ёки қишлоқларида турлича узунликда ишлатилган. “Газ” Ўрта Осиё, Кавказ, Қозоғистон ҳамда Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон каби мамлакатларда тарқалган.
“Тош”. “Бир тош” 8,5 - 9,5 км.га тенг бўлган қадимги масофа бирлиги бўлиб, ўтмишда Ўрта Осиёда ишлатиб келинган. “Тош” ўрнида баъзан “ёғоч” сўзи ишлатилган. Худди шу ўлчовда “фарсанг” тарзида (“санг-тош” дегани) эрадан аввалги VI асрда араб, оссурия, форс ҳамда миср ўлчов системаларида мавжуд бўлган. Ҳозирги пайтда ҳам Миср, Туркия, Эрон, Афғонистон сингари мамлакатларда “фарсанг”, “фарзах”, “фарсах” ўлчовлари ишлатилади. Илгари Туркистонда “бир фарсанг” саккиз чақиримга ёки икки минг қадамга баравар бўлган. (“Чақирим” туркий сўз бўлиб, 1006 м.га тенг. Бу сўз аслида “чақирмоқ” сўзидан вужудга келган).
“Таноб”. Экин майдонини ўлчашда қўланиладиган юза ўлчов бирлиги. Ўрта Осиёда кенг қўлланилган томонларнинг узунлиги 60 газдан иборат бўлган квадрат майдоннинг юзи (60 газ * 60 газ):
1 таноб (Хоразм) = 4037-4097 м2;
1 таноб (Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё) = 2731 - 28142 м2;
1 таноб (Фарғона, Тошкент, Чимкент) = 1821 м2 ёки айрим жойларда танобнинг ўлчамлиги (400-900 м2) қилиб олинган.
“Таноб” сўзи ер сатҳи ўлчовидан ташқари, узунлик ўлчовини ҳам билдирган. Бундай бўлиши табиий, чунки араб, форс тилидаги “таноб” сўзининг замирида “арқон” маъноси ётади.
Тилимиздаги оғирлик ўлчовлари қўлланадиган сўзлар ўлчов билдирувчи бошқа сўзларга нисбатан кўплиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Яна шу нарса характерлики, оғирлик ўлчовларини билдирувчи сўзларнинг тарқалиши, қўлланиши ва қайси тилга тааллуқлилиги бир хил эмас. Масалан, “батмон”, “мисқол”, “қафқ”, “пуд” сўзлари барча ўзбек шеваларда мавжуд бўлса; “ўнсири”, “сисари”, “ори” каби оғирлик ўлчовлари Хоразм, Қорақалпоғистон, Туркманистондаги ўзбек шеваларида; “даҳсар”, “дунимсар”, “нимча”, “панжсари”, “нимхўрд” каби ўлчовлар Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё вилоятларида; “пайса”, “нимча” каби ўлчовлар эса Фарғона водийсида кўпроқ тарқалган.
Оғирлик ўлчовларининг аксарияти форс-тожик тилларидаги “ним” сўзларини қўшиш орқали ясалган. Масалан, “нимчорак” “унсари” каби. Бу ерда “ним” ярим деган маънода “сар” эса бир бутун, бош маъносида. Шуниси қизиқ-ки, “сар” сўзи эрамиздан аввалги уч мингинчи йилларнинг оҳиридаёқ мураккаб ўлчов системасини яратган. Шумерийларда асосий юза ўлчови сифатида қўлланилган. Ҳозирги кунда бу сўз ҳинд, панжоб ва тамил, шунингдек форс, афғон тилларида ҳам мавжуд.
Жуда кенг ҳудудга тарқалган кичик оғирлик ўлчовларидан бири - бу “мисқол”дир. У Ўрта Осиёда 4,25 граммга тенг ҳисобланади, лекин “мисқол” ўлчови ўзбек, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, туркман, турк, тожик, форс, афғон тилларида аниқ стандарт оғирликка эга эмас, ҳатто битта тилнинг шеваларида ҳам у ҳар хил оғирликни билдиради. Масалан, 1 мисқол (Хоразм, Х-ХIХ асрлар) 4 – 4,55 грамм; 1 мисқол ( Фарғона, ХIХ асрлар) 4,55 граммга тенг.
“Қадоқ” оғирлик ўлчови бўлиб, 409,5 граммга тенг. “Қадоқ” сўзи қадимги ёғоч тарозидаги мих (чўп) билан қўйилган белгига алоқадор. Дарҳақиқат, тува, татар, бошқирд, бурят-мўғил каби тилларда “мих” сўзи “қазоқ”, “кадаг”, “кадак” тарзида учрайди. Ҳозирги бир қанча мамлакатларда оғирлик ўлчови инглиз ўлчов системаси жорий этилган давлатлар АҚШ, Англия, Канада ва бошқаларда “1 фунт”, “қадоқ” 317,62 грамм (Италия); 360,01 (Австрия)да учратиш мумкин. Шарқ мамлакатларида қадимдан ишлатиб келинган “зиро”, форсийларнинг “газ”ига, туркийларнинг “қарич”ига тўғри келган. Эронда бир зиро 1 газ бўлса, Туркияда (ҳозирги вақтда) 1 зиро 65 см.га тенг. Бобурийлар даврида Шоҳ зироси мавжуд бўлиб, у 81,28 см.га тенг бўлган. Акбаршоҳ даврида 1 зиро 83,31 см деб белгиланган. 1647 йилда расмий равишда 1 зиро 81,28 см деб қабул қилинган. Мусулмон мамлакатларида қўлланилган “зиро”нинг яна 48,9 см.дан 145,608 см.гача қийматларига эга 20 дан ортиқ тури мавжуддир. Ўлчовлардаги бундай хилма-хиллик жуда кўп чалкашлик ва қийинчиликлар келтириб чиқаради. Йиллар ўтиши билан янги, қулай ўлчов бирликларини кашф этишга ҳаётнинг ўзи кишиларни мажбур қилди. Натижада, неча асрлардан бери давом этиб келаётган эски ўлчов системасига чек қўйилди ва ниҳоят, 1795 йили Францияда энг қулай халқоро ўлчов бирлиги – метр системаси ишлаб чиқилди. Шундан кейин кўпгина давлатлар бу қулай системани қабул эта бошладилар.
Буюк рус химиги Д.И.Менделиев бундан 140 йил олдин: “қачон бўлса ҳам биз, албатта метр системасини қабул қиламиз” деган эди. Лекин янги узунлик ва оғирлик ўлчовлари системаси тезда жорий этилмади, янги ўлчовлар системаси – метрлар, ўлчов тошлари, тарозилар ясаш учун кўп маблағ талаб қиларди.
1918 йилнинг 14 сентабрида янги ўлчов системасини жорий этишга қарор қилинган. 1927 йилдан бошлаб эса метр системаларидан бошқа ҳар қандай ўлчовлар ман қилинди, шундан кейин узунлик учун – метр, оғирлик учун – килограмм, юза учун – квадрат метр, сиғим учун метр куби ўлчов бирликлари қабул этилди.
Лекин, ҳозир ҳам ўз “қаричи” билан ўлчайдиган давлатлар бор. Масалан, Англия ва АҚШ давлатлари ҳамон эскидан қолган ноқулай ўлчов бирликлари “дюйм”, “фут”, “ярд”лардан фойдаланишмоқда.
“Қизиқарли билимлар оламида” китобидан
Download 20,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish