Муқаддас манбаси - Даставвал 9 бўлимдан иборат бўлган, кейинчалик унинг 2 қисми йўқотилган. Аббосий халифа ал-Маъмун ибн Ҳорун ар-Рашид (813-833) даврида Атурфарнбаг (Атурфат ибн Ҳамат) томонидан тўпланган) асари “Авесто”нинг 21 қисмдан иборат бўлганини қайд этади.
- Диндорлар кундалик фаолияти учун унинг ихчамлаштирилган шакли – “Кичик Авесто” (“Хурдак Авесто”) яратилган.
Авесто бўлимлари - “Видевдат”
- “Ясна”
- “Виспарад”
- “Яшт”
Видеват - 22 бобдан ташкил топган
- сақланиб қолган бўлимлари орасида энг мукаммали бўлиб,
- унда одамлар яшайдиган барча юртлар Ахура-Мазда томонидан яратилгани, касаллик, ўлим, азоб-уқубатлар бўлмаган замон, яъни инсониятнинг фаровон ҳаёти, Зардушт билан Ахура-Мазданинг савол-жавоблари, қасам ичиш, ваъдада туриш, аҳдни бузиш, тозалик, ювиниш асослари каби масалалар ёритилган.
Ясна - “Ясна” – диний маросимларда ўқиладиган дуолар бўлиб, 72 бобдан ташкил топган. Зардуштнинг сўзлари ҳисобланадиган 17 фасл, 338 қитъа, 896 мисра ва 5560 сўздан иборат “Гат”лари ҳам шу бўлимдан жой олган. “Гат”нинг ҳар бир шеъри паҳлавий тилида “Гас” дейилади. Умуман олганда,
- бу бўлимда оловнинг муқаддаслиги, зардуштийлик маросимлари орасида оловга эътиқод қилиш, Ахура-Мазда нурининг Қуёшда намоёнлиги ва унинг Ердаги зарраси деб билиниши, оловнинг ҳақни ноҳақдан, энг олий гуноҳ ҳисобланмиш ёлғонни ростдан ажратиб бериши, ёлғоннинг чин эътиқодга хиёнат, деб қораланиши каби эътиқодий тушунчалар ўз аксини топади
Виспарад - 24 бобдан ташкил топган бўлиб, маъбудлар шаънига ўқиладиган дуо ва панд-насиҳатлардан иборат.
Яшт - 22 бобдан ташкил топган “Яшт” эса ҳар бир боби Ахура-Маздадан бошланиб, у томонидан яратилган ва унинг маълум вазифаларини бажарувчи маъбудлар шаънига айтилган мадҳиялардан иборат.
Таълимоти - Зардушт ўттиз ёшга етганида унга пайғамбарлик вазифаси берилган.
- Хилватнинг 45-кечаси самога кўтарилиб, Воҳуманаҳ (Беҳмен) деб номланган фаришта бир неча фаришталар билан бирга унинг кўкрагини ёриб, руҳини поклаганлар. Воҳуманаҳ уни жаннат, яъни Ахура-Мазданинг ҳузурига олиб борган. Ўша ерда у диннинг ҳукмлари билан бирга юлдузлар, сайёралар, жаннат, жаҳаннам ва бошқа нарсаларнинг илмини ўрганган.
- Шундан сўнг Ахура-Мазда унга муқаддас китоб “Авесто”ни инъом этди. Зардушт таълимоти эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги курашнинг азалий эканига асосланган ахлоқий характердаги дин бўлиб, унда адолатли бўлиш, оқиллик, яратувчанлик ва меҳнатсеварлик билан ягона худога сиғиниш тарғиб қилинган. Бу курашда эзгулик тарафдори Ахура-Мазда охир-оқибат ёвузлик тарафдори бўлмиш Анхра-Майнью (юнонча, Ахриман – ёмонлик, бузғунчилик ибтидоси) устидан ғалаба қозонади. Шунинг учун кўпчилик диншунослар зардуштийликни ассиметрик дуализмга мансублигини қайд қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |