9.1.ҳаракат фаолиятини таништириш этапи ва унинг мазмуни
Жисмоний тарбия таoлимининг ушбу этапдаги вазифаси – шуғулланувчиларда ўзлаштирилаётганҳаракат фаолиятиҳақида лозим бўлган бирламчи тасаввурниҳосил қилиш ва ўзлаштириш жараёнига онгли муносабатни шакллантириш билан фаоллик (активлик)ни ошириш ўқув вазифасини тўла англаш ва уни тўғриҳал этиш қоидалари ва усулиятлариҳақидаги тушунчани юзага келтириш.
Тасаввурни шакллантириш жараёни шартли равишда ўзаро узвий боғланган учта звенога бўлинади:
а) таoлимнинг вазифаларини англаш;
б) унингҳал этувчи лойиъасини тузиш;
в)ҳаракат фаолиятининг тўла, қандай бажарилиши лозим бўлса шундайлигича ёки уни ажратиб олинган қисмини бўлагинигина бажаришга уриниб кўриш.
Педагогик жараён шуғулланувчининг жисмоний, назарий тайёргарлиги даражасига қараб,ҳаракат фаолиятининг нисбатан осон ёки қийинлигини эoтиборга олиб уни звеноларнинг ўзлаштиришнинг кетма-кетлиги белгилашга йўналтирилади.
Ўқувчи таoлимнинг вазифасини, аниқҳаракат акти ёки фаолиятини ўзлаштириш учун қўйилган вазифаларнинг барча-сини, айниқса, айнан шу дарс учун қўйилган вазифани (масалан, баландликка сакрашда гавдага тезлик бериш ва бошқаларни) тушуниб етиш муъим аъамиятга эга. Ўқувчи ўзлаштирилаётганҳаракат фаолиятининг техникасиинг асосини ва унинг звенолари таркибидаги етакчиҳаракатларниҳам англаб олган бўлиши шарт.ҳаракат техникаси деталларини билиш, онгига етказиш таoлимнинг бошқа этапларида амалга оширилади.
Ўқувчи томонидан таoлимнинг вазифалариниҳал этиш лойиъаси тузилади ва ўз ичига ўқитувчининг йўл-йўриқларини, ўқувчи учун қўйиладиган вазифаларни ва уни тушунтира билиш, шаклланадиган билимлар ваҳаракат тажрибалардан иборат педагогик жараён мазмуни киритилади. Айримҳолларда асосий лойиъага мослаб заъира вариантидаги лойиъаларҳам тузилади. Масалан, пешонага ёки қўлга таяниб тик туришни ўргатишда ўқувчи фавқулотда мувозанатни йўқотса, ёки орқага йиқилиб кетса нима қилиши лозимлигини олдиндан режалаштирилган бўлади. Лойиъанинг заъира вариантларини тайёрлашҳам асосий вазифалар таркибига киради, чунки таoлим жараёни айримҳо-латларда шуғулланувчинингҳавфсизлигини таoминлаши нуқтаи назарданҳам уларни тақозо этади.
Ъаракат фаолиятини бажаришнинг биринчи уринишларида бошлабоқ фойдаланаётган лойиъа тўлдиришларни, айримҳол-ларда эса тўла тузатишлар (корректив ўзгартиришлар) кирити-лишини талаб қилиши мумкин. Ўзлаштирилаётганҳаракат фаолиятининг техникасини осон-қийинлиги ва унда шикастла-нишҳавфи даражасига қараб,ҳаракат фаолиятини бажаришга уриниш ёки биринчи маротаба бажариб кўриш муъим аъамиятга эга. Машқ техникаси нисбатан осон бўлса,ҳаракат фаолияти қандай бажарилса шундайлигича бажариб ўрганиш қўлланилади. Бу билан ўзлаштирилаётганҳаракат фаолияти хақида тўла умумий тасаввурҳосил қилиш осон кечади ва тузилган лойиъани тўғри, нотўғрилиги назорат қилинади.ҳаракатни ўрганиш осон кечса таoлим жараёнига ўзгартиш киритилмайди, фаолиятни ўзлаштиришни шу метод билан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Мабодоҳаракат техни-каси таркибидаги қандайдир деталга аниқлик киритиш керак бўлиб қолса,ҳаракатни ўша бўлагини ажратиб олиб ўша қисмини ўзини ўргатиш (ўқитиш) методини қўллашни самараси юқорилиги исботланган. Қийин ва хавфли машқларни ўрга-нишда, бўлакларга (қисмларга) ажратиб ўрганиш-ъаракатҳақида тўғри тасаввурҳосил қилишни тезлаш-тиради, ўқитишнинг самарадорлигини оширади. Тасаввурни хосил қилиш қийин кечса ўша машқ техникасининг ўз ичига олган йўлланма берувчи машқлар танланади ва улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Айримҳолларда ўқувчида бирламчи тасаввурҳосил қилиш учун машқни бажаришда унга жисмонан ёрдам берилади. Ёрдам бериш анча самарали бўлиб, машқни ўқувчи томонидан чуқур-роқҳис қилишга олиб келади. Амалиётда шундай машқлар ёкиҳаракат фаолиятларини ўргатишга тўғри келади машқ бажарув-чига ўқитувчи томониданҳеч қандай ёрдам бериб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |