Маoлумотнома


 Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбия



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

3.3. Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбия 
Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбиянинг ҳам алоҳида 
вазифалари ҳал қилинади ва йўлга қўйилади: 
1. Муомила эстетикасини тарбиялаш. Гимнастика, спорт, ўйинлар, 
туризм, юқорида баён этилганидек, инсоннинг барча хусусий томонларини 
намоён қилади. Спортчиларнинг юриш-туриши спорт ҳаётий жараёни ва 
ундан ташқарида ҳавас қилгудекдир. Чунки унинг асосида шарқ халқлари 
ахлоқ нормалари ётади. Ёмон муомала эстетикага зид деб баҳо берилади. 
2. Инсон гавдасининг кўриниши, шакли-шамойилини таъминланади. 
Жисмонан гармоник ривожланган одам гавдасининг чиройлилиги
соғликнинг ҳаётий қобилиятларининг яхшилиги белгисидир. Чернишевский: 
«инсон гўзаллиги ҳақида гапирар эканмиз, унинг таркибий қисми шуни 
белгилайдики, бизда у ажойиб таассурот қолдиради. Унда ҳаёт намоён 
бўлади, биз уни тушунамиз», - деган эди. 
В.В. Гориневский эса: «гўзаллик бахтга қарши соғлик билан қарама-
қаршиликда эмас, носоғлик эса, аксинча, нормадан четга чиқибоқ, гўзаллик 
тушунчасини бузади», - деган эди. 
3. Гўзалликни қабул қила билиш қобилиятини, спорт техникаси
ҳаракатлар нафислиги ифодасида яширин гўзалликни ҳис қила олишни 
тарбиялаш ётади. Ҳаракат техникаси гўзаллик, ҳаракат нафосати, унинг 
мазмунини ифодалашнинг ўзи ҳам гўзал. 
Жисмоний тарбия жараёнида фойдаланилаётган ҳаракат фаолияти бир-
бирига ўхшаш эмас. Лекин уларнинг ҳар бири  югуришнинг чиройлилиги, 
баландликка сакраш, рекорд оғирликни кўтариши техникаси, гимнастика 
снарядларида «ишлаш маҳорати» -ҳаммаси гўзал. 
Футбол майдонидаги ўйинга қараб баҳо бериш: «чиройли ўйин 
бўлди», «ўйин жуда қизиқарли чиқди», «жамоа ҳужум пайтида тўп билан 
муомала санoатининг юқорилигини чиройли намойиш қилди» деб ва 
ҳоказолар. 
Спортдаги 
ҳаракат 
гўзаллигини 
тушуниш 
томошабин 
ёки 
шуғлланувчига ҳузур баҳш этади. Спорт курашида гўзалликни, 
чиройлиликни кўра олсак, бу бизнинг эстетик дидимизни, савиямизни 
даражасини кўрсатади. 
Боксга эстетик спорт тури эмас, деб баҳо берадилар. Бу мулоҳаза 
тўғрими? Юқори техник тайёргарликка эга бўлган боксчилар ҳаракати олам-
олам завқ беради. Қолаверса руҳий, ахлоқий, жисмоний сифатларни 
ривожлантиради, намоён қилади. Яхши боксчи мард, иродали, ботир бўлиши 
амалиётдан аниқ. Дид билан тушуниб, томоша қила олишни ўзи эстетик завқ 
беради, уни тарбиялайди. Такомиллашган ҳаракат техникаси, автоматизм 
даражасидаги ҳаракат кўникмасига эга бўлган спортчи ёки физкулътурачилар 
ҳаракат фаолиятини эркин, равон, кераксиз куч сарфлашларсиз, кераксиз 
ҳаракатларсиз бажарадилар. 
 


25 
4-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ УМУМИЙ 
ПРИНЦИПЛАРИ 
Жисмоний тарбия назарияси ва амалиёти умумий принциплари ва 
жисмоний тарбия назарияси усулиятининг принциплари деб аталадиган 
принципларга таянади: Булардан ташқари, жисмоний тарбиянинг айрим 
кўринишлари ва хусусиятларини ифодаловчи (масалан, спорт, тренировкаси, 
космонавтлар, ўт ўчирувчилар тренировкаси ва ҳоказо) принциплари ҳам 
мавжуд. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, принципларнинг ягона 
тизимини ташкил этади. Энг аввало, биз жисмоний тарбия назариясининг 
умумий принциплари билан танишиб чиқайлик. Улар: а) жисмоний 
тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги; б) шахсни ҳар 
томонлама ривожлантириш; в) жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга 
йўналтириш принципи деб гуруҳланади.
Жисмоний тарбия жараёнида назарий принциплар, бир томондан, 
низом вазифасини ўтаса, иккинчи томондан, жисмоний тарбия жараёнида 
ўқитувчини назарий ва методик жиҳатдан маълум рамка (қолип)га, 
йўналишга солади. Педагогик жараён ва амалий фаолиятда принцип 
мажбурият, қонун тарзида аҳамият касб этиши мумкин. 
Айрим ҳолатларда: принципга жисмоний тарбиядаги маълум 
билимларнинг бир қисми, ёки фаолиятга йўриқчи (кўрсатма берувчи), ёки 
турли хил алоҳида вазифани бажариш учун умумий асос деб қараймиз.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish