Маoлумотнома


 Жисмоний тарбия жараёнида ахлоқий тарбия



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

3.2. Жисмоний тарбия жараёнида ахлоқий тарбия 
Ҳар қандай жамият азал-азалдан ўзининг ахлоқ меъёрлари ва уларнинг 
талаблари билан бири-биридан ажралиб турган, айрим ҳолда кескин 
фарқланган. Бу талаблар ва нормалардан жамиятнинг мавқеи, ўрни, 
даражасини белгилаш, баҳолашда фойдаланилган. Ахлоқий тарбия уларга 
жамият аъзолари риоя қилишидек зарур муаммоларни ҳал қилишда 
жисмоний 
машқлар 
билан 
шуғулланиш 
машғулотлари, спорт 
тренировкалари, турли хил мусобақалар ва кўнгил очиш тадбирлари ахлоқ 
нормаларини шаклланиши, тарбияланишида восита ролини ҳозирги кунда 
ҳам ўйнаб келмоқда. Ўзаро муносабат, мулоқот, умуминсоний қадриятлар, 
миллати, халқи, давлати, шони-шуҳрати учун қайғуриш ҳиссиёти жисмоний 
тарбия жараёнида тўғридан-тўғри тарбияланган. 
Мамлакат спортчисининг ахлоқи бу, миллат вакили, мавжуд жамият 
кишисининг ахлоқидир. Ўзбек спортчисининг ахлоқ нормалари махсус, 
алоҳида эмас. Улар ҳам мазкур жамиятнинг оддий аъзосининг ахлоқи 
нормаларидан фарқ қилмайди. «Спортчининг ахлоқи» деган ахлоқни тузушга 
уриниш шарқ халқлари ахлоқ нормаларидан узоқлашишга олиб келади. 
Биз қисқа фикрли, тор ўйлайдиган фақат спорт билан шуғулланадиган 
бақуват, яхши хазм қилиш органларига эга бўлганларни эмас, фикрлар 
доираси кенг, маънавий бой, киришувчан, ташкилотчилик қобилияти яхши 
бўлган индивидни тарбиялашни назарда тутмоғимиз лозим. Бу сифатлар 
кўпроқ навқирон мамлакатимиз ёшлари учун таалуқлидир. 


23 
Спортчиларни ахлоқий тарбиясининг асосий хусусиятлари, уни 
жисмоний тарбия жараёнини йўлга қўйилиши қуйидаги йўналишда ва 
шаклда бўлишига эътибор қаратилмоқда: 
1. Жамоатчилик бурчига ижтимоий муносабатда бўлиш, жамият 
ишини ўз шахсий иши билан тенг қўйиш, жамият ва давлат ишини 
даражасини пасайтирмаслик. Ўзининг жисми тарбиясига онгли муносабатда 
бўлиш, Ватан мудофаасига доимо тайёр туриш- бу ҳар бир жамият 
аъзосининг умумий бурчи деб қаралади. Спорт ҳаётидаги мақсадни бирлиги 
ва умумийлиги барча учун ягона қонуний аҳамиятга эга бўлишлиги, уни 
жамоа фаолиятида гавдаланиши, жамияти жисмоний маданияти тарихи, 
анъаналари, миллатининг шони учун жамоанинг кучини умумлаштира 
билишлик хусусияти. 
Мамлакат спортчиси халқаро майдондаги ғалабаларнинг ҳал қилувчи 
омили эканлиги, ўз халқи, Ватан олдидаги жавобгарлик бурчини ҳис қила 
билишлик хусусияти. 
2. Жамоат мулкига (спорт иншоати, ундаги жиҳоз ва анжомларга) 
ижтимоий муносабатни спорт майдонларини жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш 
ишида иштирок этиш. 
3. Жамият аъзоларининг ахлоқ нормаларини энг асосий меҳнатга 
ижтимоий муносабатда бўлишликдир. Жисмоний машқлар билан 
шуғулланиш шуғулланувчи меҳнатда, ишлаб чиқариш жараёнида ҳар 
томонлама гармоник ривожланишини амалга ошириш имкониятини юзага 
келтиради. Спортчини спорт натижасига эришиши машаққатли бўлиб, 
чидамли меҳнатни талаб қилади. У рекордларнигина янгилаш билан меҳнат 
жараёни учун ирода, интизом, меҳнат қилишга одатни шакллантиради, 
меҳнатни қадрлашга ўрганади. 
4. Жисмоний маданият жамият қонунчилигига бўйсунишга ўргатади. 
Гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм ва бошқа жисмоний машқлар билан 
шуғулланиш тарбияланувчилардан белгиланган қоидага, тартибга қатъийян 
риоя қилиш талабини қўяди. Уларга бўйсунмаслик спортчини ёки 
тарбияланувчини умумий мақсаддан узоқлаштиради. Спорт фаолияти 
спортчи ҳаётини ҳавф остида қолдириши – масалан, тўп учун курашаётганда 
ўйинчилар бир-бири билан тўқнашиб кетди. Кимдир айбдор. Қўполликка 
жавоб қилгингиз келади. Лекин спортчи ахлоқ нормалари, ўзини қўлга олиш 
ва низоли ҳолатни тинч йўл билан ҳал қилиш учун лозим бўлган ахлоқий 
нормалар, талабларни устун келиши хусусияти. 
5. Гуманизм, инсонни ҳурмат қилиш, келажак учун, тинчлик учун 
курашишга замин, бир-бирини қўллаш, ёрдам бериш, айниқса, мусобақалар 
давомида ўзаро ўртоқлик ёрдами ўз рақибларига нисбатан ҳурмат руҳида 
туркий халқларда ўта юқори бўлганлиги, мустаҳкам саломатлик ва жисман 
тайёргарлик жамият аъзосининг ахлоқ нормалари, иродаси ва бошқа 
хусусиятларни тарбиялаш хусусиятларини шакллантиради. 


24 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish