162
ёшида мустақил иш қуйидагича олиб борилади: 1) билимнинг турли хил
манбалари
– жисмоний тарбиянинг дарсликлари, ўқув ва кўргазмали
қуролларидан
фойдаланиш билан; 2) амалий ўқув материали
–вазифалар
кўрсатилган ўқув карточкалари, буюртма қилинган машқлар, ўрганишни
назорати, карточкалари, дастурни ўргатувчи алгоритмлар принципи асосида
тузилган вазифалар асосида ва бошқалар.
Ўқувчиларни ўқув ва
кўргазмали қуролларни ўрганиш орқали мустақил
ишлари улар томонидан текст матнини, кўргазмали қуролда ифодаланган
мазмунни ўргангандан сўнг ўқитувчини билимлар
назорати дастуридаги
танлаб олинган саволларга ва унинг турли вариантларига берган жавоблари
тарзида намоён бўлади.
Ўқув
вазифа карточкасида (олдин ўзлаштирилган ҳаракат
фаолиятларини мустаҳкамлаш, умумий жисмоний тайёргарлик учун), ҳар бир
шуғулланувчини битта дарс (ёки бир неча дарс) давомида жисмоний
машқлар саналган бўлади. Карточкалар бўйича муваффақиятли ишлаш фақат
ўқитувчи билан ўқувчиларни бир-бирларини тўла тушунишлари ва яхши
моддий техник базани мавжуд билишлиги орқали амалга оширилади холос.
Бу ўқувчиларга бир-бирига халақит бермай, ўзини навбатини у ёки бу
снарядда кутмай бажариш имконини беради.
Буюртма тарзидаги машқлар – машқ буюртманинг маъноси шундан
иборатки, шуғулланувчиларга хар томонламалилик, маълум
даражадаги
хушёрлик, ўзига ишонишдек хислатларни намоён қилиш талабини қўядиган
ҳаракатлар (машқлар) тавсия қилинади.
Назорат қилиб таълим берадиган топшириқлар орқали кўрсатма,
вазифа бериб дарснинг вазифасини ҳисобга олиш билан ўқувчиларни
мустақил ижодий фаолиятга йўналтирилади. Бундай топшириқлар ҳар бир
синф, дарс, таълим этапи учун ишлаб чиқилади.
Жисмоний тарбия
дарсларида қуйидаги назорат таълим топшириқларининг хиллари
қўлланилади: а) ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш
бўйича; б) умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни амалга ошириш
бўйича; в) ҳаракат фаолиятининг ташкиллашни рационал шаклларини англаб
олиш ўйинлар ва мусобақаларда индивидуал ва гуруҳлар билан
бажариладиган машқларда тактик усулларни мақсадга мувофиқ қўллаш
орқали.
Топшириқнинг биринчи қисми таoлим йўналишига эга (масалан, чигал
ёзиш учун тавсия қилинган пойма-пой, чала машқлардан
уларни кетма-
кетлигига риоя қилиб косплекс тузиш), иккинчи қисми назорат йўналиши
(масалан, тузилган комплекс бўйича синф билан чигал ёзиш ўтказиш).
Алгоритм типидаги таoлим программаси аста-секинлик билан
қийинлиги ошириладиган, бир-бири билан ўзаро боғлиқ комплексларни ва
секин-асталик билан ҳаракат малакаларини муваффақиятли ўзлаштиришга
йўналтирилган ўқув вазифаларини ўз ичига олади. Комплекс 5-6 сериядан
иборат ўқув вазифаларидан иборат. Биринчи серияда ўзлаштирилиши керак
163
бўлган ҳаракат фаолиятини эгаллаш учун ўқувчилар жисмоний тайёргарлиги
даражасини оширишга йўналтирилган машқларни ўз ичига олади. Иккинчиси
ўрганилаётган ҳаракат фаолиятидаги дастлабки ҳолатни (ёки асосий
элементни) ўзлаштириш учун машқ берилади. Учинчи ўзлаштирилиши лозим
бўлган ҳаракатни бажарилишини таoминловчи машқ берилади ва уни ёрдами
билан фаолият ўзлаштирилади. Тўртинчи ва бешинчи серия ҳаракат
фаолияти техникаини айрим қисмлари (элементлари)ни ўзлаштирилиши
билан боғлиқ машқларни, олтинчи серия
техникани такомиллаштиришга
йўналтирилган машқларни ўз ичига олади.
Ўқувчиларни мустақил ишга тайёрлашда бажарилиши лозим бўлган
мустақил фаолиятнинг ҳажми, ундан келиб чиқадиган мақсад нимадан
иборатлигига аниқлик киритилади, шунингдек, машқ техникасини бажариш
(агар техника уларга таниш бўлмаса) яoни ўқувчиларни бажариши лозим
бўлган вазифа ҳақида тўлиқ кўрсатмалар, тушунтиришлар қилиниши лозим
бўлади.
Жисмоний машқларни мустақил бажарилаётганининг
асосий назрат
воситаси, ўқувчиларни ҳаракат фаолияти ва уларнинг жавобларидир,
шунингдек уларнинг жавобларини тўғрилиги, хатоларининг сони ва
характери ҳақидаги ўқитувчининг аналитик фаолиятидир.
Дарсда ўқувчиларни мустақил фаолияти бўйича педагогик зўр
беришнинг мантиқий якуни, уларнинг ютуқ ва камчиликларини аниқлаш
ҳақида ўтказиладиган муҳокамадир. Унда дарс, ўқувчи, ўқитувчи фаолияти
мукаммал таҳлил қилинади ва ўқув фаолиятларининг характери ва
тўғрилигига
баҳо
берилади. Ўқувчиларнинг
мустақил
ишини
самарадорлигини ошириш учун ўқув жараёнининг ташқи томони билан бирга
қаторда ички томонининг тескари алоқасини йўлга қўйилиши яoни
ўқувчининг ўзи мустақил иши натижаларига кўра олган, эгаллаган,
ўзлаштирган билимлари ҳақида маoлумотининг аҳамияти катта.
Мустақил иш пайтида ички алоқа ва уни тескарисини юзага
келтиришнинг имконияти ўз-ўзини назорат ва ўзини-ўзи текшириш орқали
йўлга қўйилса натижа кутилгандек бўлади.
Ўз-ўзини назорат қилиш малакасини ривожланганлиги
даражасининг
кўрсатгичи жисмоний машқларни бажаришда ва педагог томонидан қўйилган
вазифанинг натижасини ўқувчи томонидан мустақил мувофиқлаштира олиши
қобилияти орқали намоён қилади. Ўқувчининг ўзини, ўз фаолияти бўйича
камчиликлари ва ютуқлари ҳамда ўзининг ижобий томонлари ҳақидаги
фикрининг мавжудли, шулар ҳақида суҳбат, бахс, мунозарага махталлигини
тарбия жараёнидаги моҳияти беқиёсдир.
Ўз фаолиятига тузатишлар кирита олиши, уни тўғри ёки нотўғрилиги
ҳақида ўзига баҳо бера олши жисмоний тарбия дарсида ёки жисмоний
машқлар билан шуғулланиш машғулотларида ўқитувчининг ўз ўқувчиларига
мустақил ишлаш малакасини берганлигидан далолатдир. Бу малакани бериш
164
бутун дарс давомида эмас, уни бир бўлаги ёки қисмидаҳам давом
эттирилиши тарбия жараёнининг самарасига таг замин (пойде-вор)дир.
Do'stlaringiz bilan baham: