Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet417/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
 
 


565 
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ 
Одилова Н.Г. 
Низомий номидаги ТДПУ доцент в.б. 
Мехмонова Ж.М. 
 Тошкент шаҳар Яккасарой тумани 160-А сонли тармоқ мактаб амалиётчи психологи 
 
Аннотация. 
Мақолада кичик мактаб ёшидаги болалар билиш жараёнларининг 
ривожланиши ҳақида сўз юритилади. Ақлий ривожланиш ижтимоий омиллар билан 
белгиланиши - индивид ижтимоий муносабатлар билан ўзгариши таъкидланади. 
Аннотация. 
В статье рассматривается развитие познавательных процессов, детей 
младшего школьного возраста. Развитие разума отмечено социальными факторами - 
подчеркивается изменение личности с социальными отношениями. 
Abstract. 
The article describes the development of cognitive processes in children of primary 
school age. Mental development is determined by social factors-it is emphasized that the individual 
changes with social relations. 
Калит сўзлар. 
кичик мактаб ёшидаги болалар, билиш жараёнлари, ақлий ривожланиш, 
мантиқий фикрлаш. 
Ключевые слова. 
 дети младшего школьного возраста, познавательные процессы, 
психическое развитие, логическое мышление. 
Key words. 
children of small school age, cognitive processes, mental development, logical 
thinking. 
Бошланғич таълимнинг фаол ва етакчи субъектлари бўлган ўқувчиларнинг ёш ва 
психологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уларнинг билиш жараёнларини 
ривожлантириш бугунги кун талабидир. Билиш жараёни кичик мактаб ёшидаги болаларнинг 
билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак-атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз 
билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Кичик 
мактаб ёшидаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутқ, хаёл, 
ҳиссиёт ва ироданинг ривожланиши жадал кечади. 
Мактабга келиш арафасида боланинг сўз бойлиги ўз фикрини баён эта оладиган 
даражада ортади. 6 ёшдаги нормал ривожланаётган бола ўз нутқида 3000-7000 сўзни 
ишлатади. Бошланғич синф ёшидаги болалар нутқи асосан от, феъл, сифат, сон ва 
боғловчилардан иборат бўлади. Бу ёшдаги болалар ўз нутқларида қайси сўзларни 
ишлатгани афзалу, қайсиларини ишлатиш мумкин эмаслигини фарқлай оладилар. 6-7 
ёшли бола ўз жумлаларини мураккаб грамматик тизимда туза олади. Бола бутун болалик 
даврида нутқни жадал равишда эгаллаб бориб, нутқни ўзлаштириши маълум бир фаолиятга 
айлана боради. 7-9 ёшли болаларнинг ўзига хос яна бир хусусияти шундаки улар ўз 
фикрларини баён этиш учун гина эмас, балки ўз сухбатдошининг диққатини ўзига жалб 
қилиш учун ҳам гапирадилар. 
Бу даврда боланинг ёзма нутқи ҳам шакллана бошлайди. Ёзма нутқ жумлаларни 
тўғри тузиш ва сўзларни тўғри ёзишга маълум талаблар қўйилганлиги билан 
характерланади. Бола сўзларни қандай эшитган бўлса, шундайлигича ёзилмаслигини 
билиши, уларни тўғри талаффуз этишга ва ёзишга ўрганиши зарур. Ёзма нутқни эгаллаш 
асосида болаларда турли матнлар ҳакида маълумотлар юзага келади. Бу даврда ёзма нутқ 
эндигина шакллана бошлаганлиги боис, болада ўзи ёзган фикрларни, сўз ва ҳарфларни 
назорат этиш малакаси ҳали ривожланмаган бўлади. Лекин унга ижод қилиш 
имконияти берилади. Ушбу мустақил ижодий иш мактаб ёшидаги ўқувчиларда берилган 
мавзуни англаш, унинг мазмунини аниқлаш, фикрини баён этиш учун маълумот тўплаш, 
муҳим жиҳатларини ажратиб олиш, режа тузиш, уни маълум кетма-кетликда баён этиш, 
малакасини юзага келтиради. Жумлаларни тўғри тузиш, айнан шу мазмунга мос 


566 
сўзларни топиш ва уларни тўғри ёзиш, тиниш белгиларини тўғри қўйиш, ўз ҳоталарини 
топа олиш ва тўғрилаш ақлий ривожланишнинг кўрсаткичларидан ҳисобланади. 
Ўқиш фаолияти кичик мактаб ёшидаги ўқувчининг ақл-идроки, сезгирлиги, 
кузатувчанлиги, эслаб қолиш ва эсга тушириш имкониятларининг ривожланиши учун 
муҳим шарт-шароитлар яратади, ҳисоблаш малакаларини шакллантиради. Таълим 
жараёнида уларнинг билимлар кўлами кенгаяди, қизиқишлари ортади, ижодий изланиш 
қобилияти ривожланади, уларда тафаккурнинг фаоллиги, мустақиллиги ортади, ақлий 
имкониятини ишга солиш вужудга келади. Мазкур ёшдаги болалар ўз идрокларининг 
аниқлиги, равонлиги, ўткирлиги билан бошқа ёш даврдаги инсонлардан кескин фарқ 
қилади. Улар ҳар бир нарсага берилиб, ўта синчковлик билан қарашлари сабабли 
идрокнинг муҳим хусусиятларини ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар. 
Биринчи синфга келган бола предметларнинг ранги, шакли ва катталигини, уларни 
маконда жойлашишини билиш билан, бирга уларни таққослай олади. Мактабда 
муваффақиятли ўқиш учун бола сенсор ривожланганлик даражасини юқори бўлиши жуда 
муҳим. Мактаб ёшига келиб, нормал ривожланаётган бола расм ва суратлар реал ҳаётни акс 
эттираётганлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун ҳам сурат ва расмларда нималар 
акс этганини реал ҳаётга таққослаган ҳолда билишга ҳаракат қиладилар. Бола расмларда 
атроф-ҳаётдаги нарсаларни кичиклаштириб тасвирланганлигини англай биладилар. Бу 
тасвирлар болаларда эстетик ва бадиий дидни ривожлантиради. Чунки, бола шу расмлар 
орқали олам гўзаллигини, унинг турфа ранглардан иборат эканлигани англайди, ажратади 
ва ўз муносабатини билдира олади. Ўқув фаолияти психик функцияларни юқори 
ривожланганлик даражасини талаб этади. Боланинг диққати, хотира ва тасаввури 
мустақил тус ола бошлайди. Лекин, одатдаги ҳолат ва вазиятларда болага ўз психик 
функцияларини юқори даражада ташкил этиш ҳали бирмунча мураккаблик туғдиради. 
6-7, 10-11 ёшли болалар билиш жараёнларидаги ихтиёрийлик иродавий зўриқиш 
асосидагина, бола ўзини атрофдагиларнинг талаби ёки шахсий ҳаракатга интилгандагина 
юзага келиши мумкин. 
Бошланғич синф ўқувчиларида диққатни иродавий зўр бериш билан бошқариш ва 
вазиятга мослаш имконияти яхши бўлмайди. Бунинг асосий сабаби, уларда ихтиёрий 
диққатнинг кучсизлиги ва беқарорлигидир. Болаларда ихтиёрсиз диққат кўпроқ 
ривожланган бўлади. Бошланғич синф ўқув материалларининг яққоллиги, ёрқинлиги, 
жозибадорлиги, ўқувчида беихтиёр ҳис-туйғулар уйғотади, иродавий зўриқишсиз, 
осонгина фан асосларини эгаллаш имконини беради. 1-2 синф ўқувчилари диққатининг 
ўзига хос хусусиятларидан бири – унинг етарлича барқарор эмаслигидир. Шунинг учун 
ҳам улар ўз диққатларини муайян нарсаларга қарата олмайдилар ва диққат объектлар 
устида узоқ тура олмайди. 
Таълим жараёни кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ихтиёрий, барқарор, 
мустаҳкам, кучли, фаол онгли диққатни ривожлантиришга қулай шарт-шароит яратади. 
Билим олиш жараёнида мустақил ақлий меҳнат қилиш, мисол-масалалар ечиш, машқлар 
бажариш, такрорлаш иродавий зўр бериш жараёнида ихтиёрий, онгли диккат таркиб 
топади. 
Бу ёшдаги болада ихтиёрий диққатни тўплаш, ташкил қилиш, уни тақсимлаш, онгли 
равишда бошқариш уқуви шакллана бошлайди. Кичик мактаб ёшидага бола маълум 
даражада ўз фаолиятини ўзи мустақил ривожлантира олади. У ўз режасини, у ёки бу ишни 
қандай кетма-кетликда бажаришни сўз билан ифодалаб бера олади. Режалаштириш сўзсиз 
боланинг диққатини ташкил эта олади ва ривожлантиради. Уларда ихтиёрсиз диққат 
усгунлик қилади. Кичик мактаб ёшидаги болалар сўзсиз ўз диққатларини ақлий масалаларга 
қарата оладилар, лекин бу жуда катта иродавий кучни ва юқори мотивацияларни ташкил 
этилишини талаб қилади. 
Тафаккурнинг ривожланишини кичик мактаб ёшидаги бола психикасининг 
соғломлигида, унинг билиш фаоллигида кўриш мумкин. Боланинг қизиқувчанлиги, 
асосан, атроф-оламни билиш, ўрганишга қаратилган бўлади. Бола ўйнаб туриб, олам 


567 
сир-синоатлари, сабаб-ҳодисалари ва боғлиқларидан хабардор бўлишга интилади. Масалан, 
бола ўзи мустақил равишда қандай предметлар сувда чўкиши, қайсилари эса сузишини 
тадқиқ қила олади. Бола ақлий муносабатларда фаол бўлса, у шунчалик кўп савол беради 
ва бу саволлар, асосан, хилма-хил бўлади. Болани қор, ёмғир қандай ёғиши, қуёш кечаси 
қаерда бўлиши, машина қандай қилиб юриши, ердан осмонгача бўлган масофани билиш 
жуда қизиқтиради. Бу уларнинг 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   413   414   415   416   417   418   419   420   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish