579
художник Ш.Бектемировнинг «Натюрморт» композициясига эътиборимизни қаратайлик,
«Натюрморт» сўзининг ўзи француз тилидан олиниб, жонсиз табият деган маънони
англатади. Натюрморт тасвирий санъатнинг бир жанри бўлиб, асосан, гул, мева, қушлар,
рўзғор буюмлари, айрим меҳнат қуроллари, тўкин дастурхон тасвирланади. Рассомнинг
«Натюрморт» композициясида эса, мевалар тўла дастурхон акс этган. Шириндан-шакар
қовун, анор, беҳи, узум, олма сингари мевалар дастурхонни тўлдириб турибди. Мўй қалам
эгаси ноз-неъматларни тасвирлаш орқали, она юртимизнинг ризқи мўл, меҳнаткаш халқ
эканликларини тасвирламоқчи бўлган. Ушбу композцияни томоша қилган ёшларда она
юртимизнинг боғлари, гўзал табияти, меҳнаткаш инсонларидан ғурурланиш туйғуси пайдо
бўлади.
Шу билан бирга, портрет жанрида чизилган О.Муиновнинг «Увайсий» расмида ҳам
теран мазмун бор. Композицияда Увайсий миллий либосда, бош кийими оқ рўмолда, қўлига
анор мевасини тутиб, ўйчан ҳолда дарахтзор орасида турганлиги тасвирланган. Жаҳон отин
Увайсий 1779-1845 йилларда Марғилонда яшаб ўтган шоира ва маърифатпарвар бўлган.Асл
исм Жаҳон.
162
Художник О.Муиновнинг «Увайсий» портретини томоша қилган ёшларда
адабиётга, шеъриятга бўоган қизиқиш ортиб, китобга бўлган меҳри ошади.
Она Ватан ҳимояси, Ватан тупроғини
кўз-қорачиғидек асраш ҳар бир инсон учун
фарздир. Бу йўлда эса бизга, биздан олдин яшаб ўтган ботир инсонларнинг ҳаёти бизга
намуна бўлади.
Хоразм шоҳлар авлодидан бўлган «Жалолиддин Мангуберди» портрети ҳам тарихдан
сўзлаб туради. Расмда Жалолиддин Мангуберди шаҳзодаларга ҳос бош кийимда, совут
кийган, қаҳрли ва ўйчан кўринишда тасвирланган. Жалолиддин Мангуберди (1199-1231)
йилларда яшаб ўтган Хоразм шоҳлар авлодининг вакили. Ҳаёти жангу-жадаллар билан
кечган. Чингизхон Хоразм юртига кўп сонли қўшини билан лашкар тортиб келганида,
Мангуберди оз сонли қўшини билан Чингизхон армиясига талофат етказган.
163
Икки давлат ўртасида бўлиб ўтган жангда Чингизхон Мангубердига: «Ҳақиқий отанинг
ўғли манна шундай бўлади»-дея юксак баҳо бериб, уни енгилмас, ўзига қарши тура олган
кучли рақиб бўлганини тан олган. Ушбу расмлар нафақат ёшларда балки, барчамизда она
Ватанни ҳимоялаш, она Ватанни ардоқлаш сингари ғояларнинг юрагимизда учқунланишига
сабабчи бўлиб, патриотизм ғояларини пайдо қилади.
Ҳулоса қилиб, айтганда тасвирий санъат орқали ёшларни тарбиялашда художниклар
томонидан чизилган портрет,натюрморт сингари жанрлар муҳим аҳамият касб этиб, бу эса ўз
навбатида ўрганилиши зарур бўлган масалалардан бири бўлиб қолаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: