Фойдаланилган адабиётлар:
1. Артюхов И.П., Горбач Н.А., Лисняк М.А. Сохранение здоровья профессорско-
преподавательского состава ВУЗов // Sociology of Medicine, Russian journal, 2017/-№16(1).-р.28-
31.
2.
Решетников А.В, Присяжная Н.В., и др. Восприятие ценности здоровья и здорового
образа
жизни
профессорско-преподавательским
составом
медицинских
вузов//
SociologyofMedicine, Russianjournal, 2017/-№16(2).-р.82-90.
3.
Надеина Л.Е. Анализ профессиональной заболеваемости педагогов//Вестник Донецкого
педогогического института, 2018.-№2.-с.134-140.
4.
Лисняк М.А.,Горбач Н.А. Здоровье профессорско-преподавательского состава ВУЗов//
HDF created with pdffactory Pro trial version www.pdffactory/com
40
НИЗОЛАР ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАБИАТИ ХУСУСИДА
Абдуллаев Б.А.
ЎзМУ ўқитувчиси
Куватова Г.М.
ЎзМУ талабаси
Аннотация:
Мазкур мақола низолар ва унинг ижтимоий –психологик табиатига
мавзусига бағишланган бўлиб, унда муаммонинг барча назарий масалалари ижтимоий
психология фани тадқиқотлари доирасида ўрганилган. Шунингдек, мақола матнида низо, низо
турлари, низо ва ижтимоий кучланганлик, низоларни келтириб чиқарувчи психологик омиллар
каби масалалар ҳам таҳлил этилган. Қолаверса, айрим тадқиқотлар доирасидаги таснифлар
ва таклифлар ҳам мақола мазмунида акс этган.
Калит сўзлар
: Низо, конструктив низо, деструктив низо, гуруҳий низолар,
конфликтология, ижтимоий психология, конформизм, рақобат, ижтимоий кучланиш, шахс,
шахслараро муносабатлар вазият, социал агрессия.
Маълумки, низо, гуруҳий низолар тушунчалари фақат психология фани тадқиқотлари
тизимида ўрганилиб қолмасдан, қатор ижтимоий фанлар социология, сиёсатшунослик, тарих
фанларида ҳам ўзига хос мазмунда тадқиқ этилади. Бошқа ижтимоий фанлардан фарқли улароқ,
психология фани низолар инсон психикаси маҳсуллари билан боғлиқ равишда талқин этилади.
Қолверса низолар нафақат инсон фаолияти ва психикасига салбий таъсир этиб қолмасдан,
балки гуруҳий муносабатларга, таълим сифатига, меҳнат жараёни самарадолигига, шахслараро
муносабатлар тизимига ҳам салбий таъсир этиши табиийдин.
Тадқиқотчи В.М.Каримова фикрича, низо бу
-
рақобат ёки икки истакнинг бир-бирига
қарама-қаршилиги саналади. Низоларни олдини олиш, низолар табиатини аниқлаш, низо
турларини тасниф этиш, низоларни аниқлашнинг методик апарати тизимини ишлаб чиқиш
ҳозирги замон психология фанининг долзарб масалаларидан бири саналади[1,56].
Шу жиҳатдан олиб қаралганда, биз эътибор қаратаётган ушбу назарий тадқиқот
аҳамиятли саналади.
Психологик жиҳатдан низолар томонлар ўртасидаги манфаатлар, эҳтиёжлар, қарашлар,
қарама – қаршиликлар билан изоҳланиб, шу қарама – қаршиликлар асосида низолар пайдо
бўлади. Бироқ шу ўринда айнан қандай қарама – қаршиликларни низо деб аташ мумкинлиги
масаласи фандаги тадқиқотларда баҳсли ҳисобланади. Бу эса, ўз ўрнида уларнинг ижтимоий-
психологик табиати масаласини тадқиқ этиш заруратини юзага келтиради.
Низоли ҳолатлар ва уларни таҳлил этиш мезонлари тадиқиқотчилар учун баҳсбоп
саналиб, уларни таҳлил этишда қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш зарур:
1)
томонларнинг ўзаро боғлиқлиги, яъни икки томон ҳам бир-бирига боғлиқ, бир
одамнинг фаоллиги иккинчи одам ҳаракатини таъминлайди, бу ҳаракатлар эса биринчи
субъектнинг жавоб реакцияларини чақиради. Шундай қилиб томонларнинг ўзаро таъсир пайдо
бўлади, уларнинг назорати кузатилади, бироқ алоқанинг қатъий қоидалари мавжуд бўлса
(масалан, боксёрнинг жанги), бу низо эмас;
2)
вазиятнинг низолилигини англаш, яъни бир томон ёки иккала томон ҳам ўзгаларнинг
ҳаракатларини исталган мақсадларга етишишга ҳалақит беришни ёки паста урушишни кўзлаган
душманларча ҳаракат деб баҳолайдилар;
3)
иккинчи хатти-ҳаракатининг стратегиясини танлаш: келишувчанликни ёки икки
томон учун ҳам маъқул бўлган қарорни излаш, ёки низони эскалация қилиш, курашни
кучайтириш, масалан, нуқтаи-назарлар курашидан (когнитив низо) шахслар курашига ўтиш
(шахслараро низо), ундан кейин гуруҳлар курашига ва зўрликка ўтиш.
Низода айбдорлар ҳам, ҳақлар ҳам йўқ, ҳар ким ўз мақсадларига етишни истайди.
Тадқиқотчи И.И.Бородин фикрича, низо – ўзаро таъсирнинг шундай турики, бунда натижа
низонинг барча қатнашчиларига тегишли бўлади, ҳар бир одам низога ўз ҳиссасини қўшади.
41
Бироқ одатда одам ўйлайди: “Низода мен эмас, ўзга одам айбдор”, “Мен ҳақман, ўзга одам эса –
ноҳақ, у ёмон”, ва ҳар бир одам ўзининг ҳақлигини исботлаш учун ўз атрофига иттифоқдош
йиғади[2,72].
Низонинг тугаши ҳамиша ҳам бир хил бўлавермайди. Томонларнинг келишганлик
ҳолатида ёки томонлардан биттасининг низодан чиққанлиги вазиятида шунингдек, учинчи
кучларнинг аралашуви оқибатида яраштирилганда низо ўз-ўзидан барҳам топади.
Илмий мазмунда низонинг тизими ичидаги мезонларига келсак, у ҳамиша маълум тизимда
содир бўлади: оилада, бирга хизмат қилаётганлар ичида, меҳнат жамоасида, давлатда,
мамлакатларнинг ҳалқаро бирлашмаси ва ҳоказо. Низонинг ички тизимли чегараларини
аниқлаш, унинг асосий иштирокчилари шахсини ҳамда фаолият мақсадларини англаш
саналади. Бундай ҳолда низонинг чегаралари тизими унга қанча миқдордаги иштирокчиларнинг
зиддиятга жалб этилганига ҳам боғлиқ[3,89].
Психологик тадқиқотлар таҳлилича, низо феномен жараён бўлиб,у қарама
-
қаршиликларнинг ҳаддан ошиқ кучайган шакли, бироқ қарама-қаршиликларнинг аниқланиши
ва ҳал бўлиши усули бўлиб хизмат қилади. Шу маънода савол туғилади: низога нима сабаб
бўлади, унинг ривожланишининг қандай босқичлари мавжуд? Бунга қуйидагича жавоб бериш
мумкин: низони қарама-қарши томонлар юзага келтирадиган объектив ҳаётий вазиятлар
келтириб чиқаради. Бунда низо субъектларининг ўзи маълум қизиқишлар, эҳтиёжлар,
мақсадларга эга бўлади.
Ижтмиоий-психологик жиҳатдан олиб қаралганда, бир томоннинг иккинчи томондан
қандайдир эҳтиёжларнинг тан олинмаслиги зиддиятнинг ижтимоий-психологик асосини
ташкил қилади. Бунинг ўзи қарама-қаршиликларнинг тузилишидир ва у низога ўтмаган низоли
вазиятни келтириб чиқаради. Шундай қилиб, низоли вазият – бу инсоний эҳтиёжларнинг ва
қизиқишларнинг шунақанги мажмуасики, бунда турли ижтимоий субъектлар орасидаги реал
кураш учун замин яратилади.
Низоли вазият объектив ҳола юзага чиқади ва у келажакда қарама-қарши туриши мумкин
бўлган томонларнинг ҳохиши ва иродаларидан ташқарида пайдо бўлади (меҳнат жамоасида
штатларнинг қисқариши), ёки бўлмаса томонлардан бирортасининг айби билан ҳам юзага
келиши мумкин. Бироқ ҳар бир вазият ҳақиқий воқеалар билан чақирилади ва унинг субъектив
аҳамияти ҳар бир томон бу воқеаларни қандай тушунишларига боғлиқ ва шунга мос ҳолда
вазият ҳам ўзгаради, ривожланади. Бу вазиятнинг бош белгиси яъни низо предметининг пайдо
бўлишидир.
Низонинг предмети – бу шундай асосий қарама-қаршиликки, шунинг учун ва шу қарама-
қаршиликни ҳал қилиш учун томонлар курашга кирадилар.
Низо давомида келишмовчилик ечилгани учун сари боши берк вазиятдан чиқиш йўли
изланади, шунда низонинг функцияси ҳақидаги масала кўтарилади.Ижобий ёки салбий, яхши
ёки ёмон каби. Бошқача айтганда, низонинг пайдо бўлиши яхшими ёки ёмонми? Бу ерда
одатдаги қарашимиздан келиб чиқсак, сабабий жавоб берамиз, чунки низо ҳамиша оилавий
машмашалар ва келишмовчиликлар, хизмат нохушликлари, миллатлараро, ҳудудий, ижтимоий-
сиёсий қарам-қаршиликлар, изтироблар ва йўқотишлар кўринишида бўлади. Шулардан келиб
чиқиб низога салбий ҳодиса деб қараш одат тусини олган.
Бироқ мазкур муаммони моҳиятига диққат билан қараладиган бўлса, ўзгача нуқтаи-назар,
ўзгача ёшдошув кўзга ташланади. Бунга асосан низо нафақат салбий ижтимоий ҳодиса, балки
шунингдек ижобий ҳодиса деб ҳам қаралиши мумкин. Бу ўринда фикримиз қуйидагича:
дарҳақиқат, низо нормал фаолият кўрсатаётган ижтимоий-системани емира бошлаган нохуш,
истамаган ҳодиса ҳисобланади, аммо низонинг кечиши жараёнида шундай кучлар пайдо
бўладики, улар тизимдаги тинчлик ва осойишталикни қайтариши, шунингдек уни турғун
ҳолатда ушлаб туриши мумкин.
Шу билан биргаликда низони нормадан четга оғиш сифатида, қараш кайфиятига қарама-
қарши ўлароқ, уни ижтимоий муносабатларнинг нормаси, жамиятнинг нормал ҳолати деб
қараши ҳам мавжуд.
42
Низоли хатти-ҳаракатнинг мотивацион таҳлилини ўрганган тадқиқотчи А.Я
Анцупов
таъкидича, низо – икки томоннинг шундай ўзаро таъсирики, бир томоннинг мақсадларини
амалга ошиши иккинчи томон мақсадларига зид келади, яъни рақобат объектив вазият
сифатида юзага чиқади, иккинчи томондан ўзга кишининг ҳиссий-эмоционал жиҳатдан
ёқмаслиги, одамлар ўртасидаги рақобатли ўзаро таъсир кайфияти, улардаги турли хил
психологик хусусиятлар низоли хатти - ҳаракатларни келтириб чиқаради[2,124]. Одамларнинг
ўзаро таъсирида низоларни бўлишлиги муқарар экан, улар ижобий конструктив функцияни
бажариши ҳам мумкин.
Низоларнинг ижобий конструктив функциялари қуйидагилар:
- низо турғунликни инкор қила туриб, илгарига қараб маълум ҳаракатга туртки беради;
- низо жараёнида келишмовчилик манбасининг объективацияси содир бўлади ва уни ҳал
қилишнинг, “ўртадан олиниши” имкони пайдо бўлади ҳамда келажакдаги низоларни олдини
олиш воситалари топилади;
- низо-шахснинг ўзини-ўзи тасдиқлаш усулидир, айниқса ўспиринларда, низо-гуруҳда
статусни ушлаб туриш учун зарур бўлган хатти-ҳаракат шаклидир.
- илмий фаолиятда гуруҳ ичидаги низо ижодий фаоллик учун зарур бўлган кучланиш
даражасини яратади; шунинг учун тадқиқот кўрсатдики, ижодий илмий фаолиятнинг
маҳсулдорлиги низоли шахсларда баландроқ бўлади;
- гуруҳлараро низолар гуруҳдаги мустаҳкамликнинг низоли вазиятни ҳал қилишга,
диққатини жалб қилишга, гуруҳ аъзоларининг гуруҳ умумий ҳаётига аралашувига ёрдам
беради. Ва бу ҳолат деструктив низоларни таснифлашни назарда тутади[ 4,196].
Деструктив низонинг белгилари:
1)
низонинг кенгайиши;
2)
Низонинг давомийлиги, яъни низолар илк сабабларга боғлиқ бўлмаган ҳолда давом
этади ва ҳатто агар низо сабаблари бартараф этилган тақдирда ҳам, низо давом этаверади);
3)
низо қатнашчилари ташийдиган зарарнинг, харажатларнинг ошиши;
4)
қатнашчиларнинг агрессив ҳаракатлари, вазиятларга боғлиқ бўлган фикрларнинг
ўсиши ва ҳоказо.
Юқоридаги методологик таҳлиллардан кели чиқиб, низоларнинг фойдалилиги ёки
зарарлилиги ҳақидаги масалага қайтамиз. Таъкид жоизки, низо қарама-қаршиликларнинг юзага
чиқиши ва бартараф этилиш усулидир. Қўйилган саволларга жавоб ҳам шунда ётади.
Низо қарама-қаршиликларнинг у ёки бу даражада бартараф этилиши нуқтаи-назаридан
фойдалидир. Аммо бундан қуйидаги савол келиб чиқади: қарама-қаршиликнинг низо йўли
билан бартараф этилишининг баҳоси қанақа? Баҳоси, одатда, жуда юқори. Системанинг
инқирози ёки жиддий бузилиш кўринишида, ҳатто томонлардан бирининг умуман йўқотилиши
кўринишида бўлади. Ижтимоий чалғиш бу ерда асосий рол ўйнайди.
Фикримизча, объектив мавжуд бўлган қарама-қаршиликнинг бартараф этилишининг яхши
усули унинг низоли усулида эмас, балки тинч, консерватив усулида ётади. Бу усул тинч,
маданийлашган йўллар ва воситалар билан амалга оширилади. Бунда низонинг қарама-қарши
томонлари ва барча қатнашчилари воқеъалар ривожи низоли тарзда кетишдан олдин тинч
йўлнинг зарурлигини тушунишадилар.
Шунинг учун бизнинг асосий вазифамиз юзага келаётган низолар ва низо
қатнашчиларининг психологик хусусиятларини илмий ўрганишдан иборат.
Низолар муаммосини ва уларнинг психологик табиатини ўрганишда уларнинг юзага
келтириш омилларини аниқлаш муҳим нуқта ҳисбланади. Ижтимоий-психологик тадқиқотлар
таҳлили низоларнинг қуйидаги асосий сабабларини ажратиш имконини беради:
- ижтимоий-иқтисодий
Do'stlaringiz bilan baham: |