Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
 
ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ ПРОФЕССОР-
ЎҚИТУВЧИЛАРИ ОРАСИДА КАСАЛЛАНИШНИНГ АЙРИМ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ 
ЖИҲАТЛАРИ 
Абдуллаев И.К. 
ТТА Урганч филиали кафедра мудири, т.ф.д. 
Юлдашева Л.О. 
ТТА Урганч филиали талабаси 
 
Муаммонинг долзарблиги шундаки, ҳар қандай турдаги олий таълим муассасаларида 
уларнинг ихтисослик йўналишларидан келиб чиқиб, жумладан тиббиёт олий ўқув юртларида 
ҳам, ҳар томонлама етук, интелектуал салоҳиятли, ўз соҳаси бўйича чуқур билим, малака ва 
12
Абдулахатов Н. Рукописи тимуридского периода в библиотеке Ходжи Маргинони // Материалы 
Республиканской научно-практической конференции «Амир Темур - великий государственный деятель». - 
Фергана: «Фергана», 2016.С.160. 
13
Абдулахатов Н. Ходжа Маргилани. - Ташкент.: «АБУ МАТБУОТ-КОНСАЛТ», 2017. С.119. 


37 
етарли кўникмаларга эга, замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган мутахассисларни 
тайёрлаш, биринчи галда олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларининг салоҳияти ва 
саломатлик даражасига бевосита боғлиқ бўлади. Бир қарашда уларнинг меҳнат фаолиятини 
ўрта даражали оғирликдаги меҳнат турига киритиш мумкин. Аммо, профессор-
ўқитувчиларнинг фаолияти, узоқ муддатли ва давомли ақлий ва жисмоний зўриқиш билан 
кечадиган жараён саналади. Тиббиёт институтларида фаолият кўрсатаётган профессор-
ўқитувчиларга одатда ўқув, тарбиявий, илмий ва клиник юкламалар берилади ва бу ўз 
навбатида ўқитувчидан нисбатан оғир ақлий ва жисмоний зўриқишни талаб 
этади.Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича педагогларни ҳар йил тиббий кўрикдан ўтказиш 
жараёнида аниқланган касалликлар сони, уларнинг ДПМларга мурожаатлари натижасида 
аниқланган каслликларга нисбатан 3,5 маротаба юқори эканлиги аниқланган. Уларда асосан 
овоз боғламларининг яллиғланиши, ларингит, кўриш қобилиятининг пасайиши, сурункали вена 
қон томирларининг етишмовчилиги, остеохондроз, сурункали чарчаш синдроми, вирусли ва 
шамоллаш ҳолатлари нисбатан кўпроқ учрайди[3]. Кўплаб Россиялик олимларнинг илмий 
хулосаларича, институт ва университетларда профессор-ўқитувчиларнинг саломатлигига 
салбий таъсир қилувчи омиллар, бу юқори даражадаги иш юкламаси, зарарли одатлар, жуда 
паст жисмоний фаоллик, шахсий саломатлиги борасида ўз масъулиятларининг пастлиги 
ҳисобланиб, буларни инсон ўзининг ички имкониятларини ишга солган ҳолда бошқарса бўлади. 
Муаллифларнинг фикрларича унинг асосий ҳаракатлантирувчи ричаги, бу профессор-
ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзига тўлиқ риоя этишлари, касалликларнинг 
профилактикасини ва руҳий ёрдамни такомиллаштириш деб санайдилар[1]. Решетников А.В., 
Присяжная Н.В. ва бошқаларнинг (2017) И.М.Сеченов номидаги биринчи Москва тиббиёт 
университетида ўтказган илмий тадқиқот натижаларига қараганда,профессор-ўқитувчилар 
касалланишнинг асосий сабабларидан бири, бу соғлом турмуш тарзига тўлиқ риоя 
қилмасликларги ҳисобланади. Таъкидланишича ўрганилган 650 та ўқитувчиларнинг 16,3% ида 
у ёки бу ортирилган зарарли одатлари мавжудлигини исботланган. Айнан уларнинг 54,4%и 
тамаки чекишларини, 32,2%и алкоголь истеъмол қилишлари ва 7,8%и интернетга тобелиги бор 
эканликларини ва 21,1% респондентларда ҳар хил ширинликларни меъёридан кўп истеъмол 
килишларини айтганлар. Муаллифларнинг берган маълумотларига кўра ўрганилганларнинг 
37%ида ҳар хил сурункали касалликлари мавжудлиги, 32,1%и ортиқча тана вазнига эга 
эканлиги,7,2%ида наслий муаммолари мавжудли ва ўрганилганларнинг 1,4%ида ногиронлик 
мавжудлиги аниқланган [2] .
Маълумотларга қараганда 23% педагоглар ўзларини соғлиқларини яхши деб 
хисобласаларда, деярли барча профессор-ўқитувчилар ўзларининг соғлиқларидан шикоят 
қиладилар, айниқса нафас олиш тизимидаги ноқулайликларидан(34%), юрак қон томир тизими 
бузилишларидан(29%), 
кўришнинг 
ёмонлашишидан(26%), 
таянч-ҳаракит 
тизими 
бузилишларидан(15%), буйрак ва сийдик йўллари касалликлари безовта қилишларидан(4,8%) 
шикоят қилишлари таъкидланади[4] . 
Тадқиқотимизнинг асосий мақсади–филиалда фаолият кўрсатаётган профессор-
ўқитувчилар орасида касалланиш даражаси ва унга таъсир қилувчи омилларнинг тиббий-
ижтимий жиҳатларини ўрганиш ва баҳолашдан иборат. 
Материаллар ва усуллар: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида фаолият 
кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар орасида касалланишни ўрганиш мақсадида анкета-сўров 
ўтказиш усули ёрдамида жами 179та профессор-ўқитувчи ўрганилди. Уларнинг 71таси(40,2) 
эркакларва 108таси(59,8%) аёлларбўлиб, ўрганилганларнинг 9,5%и -25 ёшгача, 19%и -26-30, 
38,0%и -31-40, 17,4%и -41-50, 14,5%и -51-60 ва 3,3%и -60 ваундан ката ёшдагилар бўлди. 
Ўрганилганларнинг 62%ини –шаҳарлик ва 38%ини –қишлокликлар ташкил қилди. Тадқиқот 
натижасида йиғилган материалларни статистик тахлил қилишда ижтимоий-гигиеник ва 
санитария статистик усуллардан кенг фойдаланилди. 
Натижа ва муҳокама 
Анкета-сўров усули ёрдамида жами ўрганилган 179 та профессор-ўқитувчиларда 178 та 
ҳар хил сурункали касалликлар мавжудлиги аниқланиб, филиалдаги жами ўқитувчиларга 


38 
нисбатан касалланиш даражаси 71,2 % ни ташкил этди. Бу дегани ҳар100та профессор-
ўқитувчида 71та у ёки бу сурункали касаллик мавжуд дегани. Ҳар бир ўрганилган ўқитувчига 
ўртача биттадан касаллик тўғри келиши аниқланди. Аммо, филиалда фаолият кўрсатаётган 
профессор-ўқитувчиларнинг кўпчилиги амалдаги соғлом шахслар, тадқиқот жараёнида биз 
улардаги мавжуд сурункали касалликларни инобатга олидик.Тарқалганлик даражаси бўйича 
18,5% билан овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари етакчи ўринни эгаллаши аниқланди. 
Иккинчи ўринни 12,3 % билан қон айланиш тизими касалликлари, кейинги ўринларни ҳар бир 
синфда 11,2%дан касалликлар қайд қилиниб, нафас олиш тизими, эндокрин тизим ва таянч-
ҳаракат аъзолари касалликлари эгаллади. Қон ва кон ишлаб чиқариш аъзолари касалликлар -
7,8%ни, асаб тизими касалликлари -2,2%ни, тери касалликлари -1,7%ни ва ҳар хил бошқа 
касалликлар -5%ни ташкил этиши маълум бўлди. Аниқланган қон ва қон ишлаб чиқариш 
аъзолари касалликларининг юз фоизини камқонлик, нафас олиш тизими касалликлари орасида 
нисбатан сурункали бронхит (45%) ва аллергик ринит (25%), қон айланиш тизими 
касалликларида қон босими (81,8%), эндокрин тизими касалликларида эндемик бўқоқ (50%) ва 
қандли диабет (40%), буйрак ва сийдик йўллари касалликларида цистит ва буйрак тош 
касаллиги (30,7%), таянч-ҳаракат аъзолари касалликларида умуртқа поғонаси чурраси (40%), 
овқат ҳазм қилиш тизими касаллакларида гастрит (39,4%) ва 12 бармоқли ичак яраси (12,1%) ва 
бошқа ҳар хил касалликлари ичида кўпроқ миопия касаллиги (80%) тарқалган. Сўров 
қилинганларнинг7,%и –тиббий ва 24%и эса –нотиббий йўналишлардаги олий маълумотга эга 
бўлиб, уларнинг 7,8% фан докторлари, 29,6%и фан номзодлари ва 62,%и илмий даражага эга 
эмаслар. Респондентларнинг 1,1%и -профессор, 16,3%и -доцент, 25,8 %и –катта 
ўқитувчи,42,1%и 
–ассистентлар 
ва 
15,1%и 
–ўқитувчилар 
эканлиги 
аниқланди. 
Касалланганларни уларнинг меҳнат стажлари билан тахлил натижаси шуни кўрсатдики, 
касалланишнинг юқори даражаси 21-30 йил меҳнат стажига эга (25,8%) бўлганларда қайд 
этилиб, меҳнат стажи ошиши билан улар орасида касалланишнинг ҳам ошиб бориши 
кузатилди. Касалланиш 5 йилгача меҳнат стажига эга бўлганларда -9,5%, 6-10 ва 11-20 йил 
стажларига эга бўлганларда -15,1% ва 24,1%, шунингдек 31-40 ва 40 йилдан катта меҳнат 
стажларига эга бўлганларда мос равишда -15,7% ва 2,2% ларга тенг бўлди.COVID-19 билан 
профессор-ўқитувчилар орасида касалланиш даражаси ҳар 100 тага 58 таси касаллангани 
маълум бўлди.
Эрталабки бадан тарбия машқларини бажарасизми деган саволимизга уларнинг 47,9%и 
“ҳа” ва 52,1%и “йўқ” деб, тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қиласизми деган саволга, 31,3%и 
“ҳа”, 32,4%и “йўқ”, ва 36,3%и ҳар доим ҳам риоя қилмасликларини айтганлан. Агар риоя 
қилмасангиз унинг сабаби нимада деган саволга 24,0%и -одатланмаганман, 26,8%и -эътибор 
бермайман, 22,3 %и -ишда имконият йўқ ва 26,8%и -вақт етишмаслигини айтганлар. Жами 
ўрганилганларнинг 46,9%ида тана вазн индекси меъёрда бўлиб, уларнинг 35,7%ини эркаклар ва 
64,3%ини аёллар ташкил этди. Ортиқча тана вазнига эга бўлганлар 36,9%ни ташкил этиб, 
уларнинг 51,5%ини эркаклар ва 48,5%ини аёллар ташкил қилди. Ўрганилганларнинг 12,3%ида 
биринчи даражали семизлик мавжудлиги кузатилиб, уларнинг 36,3%и эркаклар ҳамда 63,7%и 
аёллар эканлиги қайд этилди. Тамаки ёки нос чекасизми деб берилган саволга сўров қилинган 
72 эркаклардан 15,6%и “ҳа” ва 84,3%и “йўқ” деб жавоб берсалар, чекадиганларга неча йилдан 
бери чекасиз деб берилган саволга 32,1%и 5 йилдан бери, 28,6%и 6-10 йилдан бири, 32,1%и 11-
20 йилдан бери, 3,6%и 21-30 ва яна 3,6%и 30 йилдан кўп даврдан бери тамаки ёки нос 
чекишларини таъкидлаганлар. 
Ўрганилган профессор-ўқитувчилардан сиз соғлом турмуш тарзи қоидаларига тўлиқ риоя 
қиласизми деган саволга, 30,1% респондентлар “ҳа”, 24,0%и “йўқ” ва 45,8%и доимий эмас деб 
жавоб бердилар. Бу деган деярли сал кам 70% га яқин сўров ўтказилганлар соғлом турмуш 
тарзига риоя қилмайдилар. Ўрганилганларнинг 26,0%и спиртли ичимликларни истеъмол 
қилишларини кўрсатганлар. Ўқитувчиларнинг 50,3%и -жамоат транспортларида, 35,7%и -
шахсий транспорт воситаларида, 1,6%и -велосипедда ва 12,3%и -пиёда ишга келишларини 
кўрсатганлар. Профессор-ўқитувчиларда гиподинамия ҳолатининг юқорилигини қуйида 
олинган маълумотлардан ҳам яққол кўриш мумкин. Бир кунда неча соат ўтириб ишлайсиз деб 


39 
берган саволимизга уларнинг атиги 3,3%и 1-2 соат, 18,4%и 3-4 соат, 40,7%и 5-6 соат, 27,4%и 7-
8 соат, 10,0%и 9-10 соат ва 2,8%и 10 соатдан ортиқ вақт фақат ўтириб ишлашиларини 
айтганлар. Юқорида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда куйидагиларни хулоса 
қилиш мумкин: 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish