45
1-расм. Ҳунармандчилик соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий –
институционал модели
14
Аждодларимиз қадимдан ёш авлодга ҳунар ўргатишга алоҳида эътибор қаратганлар. Ҳунар
ўрганиш, устоз-шогирд анъанаси, ҳунар ўрганишнинг жамият ва келажак авлод учун аҳамияти,
ҳунар ўрганишнинг ўзига хос талаблари қомусий олимларимиз - Муҳаммад Хоразмий, Маҳмуд
Қошғарий,
Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Али ибн Сино,
Алишер Навоий, Жалолиддин Давоний ва Ҳусайн Воиз Кошифий асарларида кенг ёритилган.
Мутафаккирлар «Бир йигитга етмиш ҳунар оз», деб «Эй, фарзанд, агар оқил ва доно бўлай
десанг, ҳунарманд бўлишни ўйла. Ҳунарманд бўлсанг иззат ва ҳурматга эришасан, агар ҳунардан
бебаҳра бўлсанг, қуруқ, соясиз дарахтга ўхшаб қоласан. Эй, фарзанд, ақлли, фаросатли ва илму
ҳунарли кишилар билан дўст бўл. Ҳунарсиз кишида хосият бўлмайди. Меҳнатдан, илму ҳунар
ўрганишдан узоқлашма», деб таъкидлашган
15
.
Ҳунармандчиликнинг яшовчанлигини таъминлашда ва ривожланишида «Уста-шогирд»
тизимининг аҳамияти катта бўлиб, бу тизим асрлар давомида шаклланган ва ривожланган. Устоз
ҳунармандлар ўз тажрибаларини, ҳунарлар сир-асрорларини 7-10 йил давомида шогирдларига
ўргатиб борганлар, бу ишда уларга тажрибали шогирдлари – халфалар ёрдам берганлар. Ота-
оналар ўз фарзандларини устага «эти сизники, суяги бизники» деган нақл
асосида белгиланган
вақт давомида шогирдликка олиб келиб берганлар.
Бундан ташқари, ҳунармандлар ўз ҳунарлари юзасидан мавжуд бўлган рисолалар –
«Удумлар низоми»га асосан фаолият юритганлар. Ушбу рисолаларда уста-ҳунарманднинг
касбий фазилати, бурчи, мажбурияти, «уста» деган номни олиш одоби, қонун-қоидаси ва
бошқалар баён этилган. Бундан ташқари, оқсоқолларни, пир ва усталарни ҳурмат қилиб эъзозлаш
уқтирилади.
Эътиборли жиҳат шундаки, барча рисолалар жуда катта руҳий-маънавий куч-қувватга эга.
Улар бажариши мажбурий бўлган маънавий қонун-қоидалар, яъни фарзларни ўргатадилар ва
ушбу ҳунарга мансуб одамлар бу қонун-қоидаларга риоя қилишлари шарт бўлган
16
.
14
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
15
Зуннунов А., Хайруллаев М. ва б. Педагогика тарихи–Т.: Шарқ, 2000. – 240 б.
16
Зоҳидова Д.А. «Ҳунармандчиликка кириш» махсус курси бўйича дастур ва усл.тавсия. -Т.: ЎМКҲТРИ, 2001. - 17
б.
46
Шундай қилиб, «Уста-шогирд» мактаблари асрлар давомида ўзининг аҳамиятини
йўқотмасдан мавжуд бўлиб келди. Режали иқтисодиёт даврида «Уста-шогирд» мактаблари бир оз
унутилгандек бўлган эди-ю, аммо мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда кичик бизнес,
тадбиркорлик, ҳунармандчилик тараққиётига алоҳида эътибор қаратилиши муносабати билан бу
мактаблар қайта тикланиб, бугунги кунда сони кўпайиб, динамик
ривожланиши таъминлаб
берилди. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан «Уста-шогирд» усули билан
ўқитиш дастури бўйича шогирдларни тайёрлаш учун ҳар йили катта миқдорда имтиёзли
кредитлар ажратилмоқда. «Уста-шогирд» мактабларини ташкил этган ҳунармандлар Бандликка
кўмаклашиш давлат жамғармаси билан шартнома тузиб ёшларни шогирдликка олса, жамғарма
томонидан шогирдларга давлат стипендияси тўланади.
«Ҳунарманд» уюшмасига мамлакат ичкарисида ва хорижий мамлакатларда халқ амалий
санъати кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда ёш йигит-қизларни «Уста-шогирд» дастури асосида
касб-ҳунарга ўргатиш вазифалари юклатилган. Ёшларга касб-ҳунар ўргатиш учун даставвал
уларда ҳунармандчилик соҳасига қизиқиш уйғота билиш лозим.
Бунинг учун доимий равишда
кўргазмалар ўтказиб туриш талаб этилади. Уюшма томонидан ҳар йили Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига мувофиқ «Ташаббус» танловлари,
«Мустақиллик», «Наврўз» байрами муносабати билан кўргазмалар, шунингдек, «Базар - Арт»
кўргазма савдолари, жойларда ҳунармандларнинг доимий ярмаркалари ҳам ташкил этилади.
Ҳозирги даврда «Уста-шогирд» тизимида ҳунар ўрганишни янада кенгайтириш учун
қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
1. «Ҳунарманд» Уюшмаси туман бўлимлари ёрдамида ҳудудлардаги ҳунарманд-усталарни
топиш ва уларни «Уста-шогирд» мактабларига жалб қилиш;
2. «Уста-шогирд» тизимида ҳунар ўргатиш учун барча усталарни жалб этиш ва Республика
«Ҳунарманд» уюшмасида «Уста-шогирд» мактаблари ишини ташкил этиш, мониторинг қилиш
ҳамда уларга методологик кўмак бериш мақсадида жамоатчилик кенгашини тузиш мақсадга
мувофиқдир.
3. «Уста-шогирд» мактаблари ишига кўмаклашувчи Жамотчилик кенгаши қарорларини
ижросини таъминлаш мақсадида Республика «Ҳунарманд» уюшмасининг
марказий органида
махсус бўлим ва вилоят бўлимларида эса сектор ёки гуруҳ ташкил этиш лозим.
4. «Уста-шогирд» мактабида тарбияланган шогирдларининг сифатини баҳолаш
мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг уста бўлиб етишганлигини синовдан ўтказувчи
ваколатли аттестация комиссияларини ҳунар соҳаси ва йўналишлари бўйича уюшманинг вилоят
бўлимларида тузиш, уста шарафли унвон олганлигини тасдиқловчи диплом ёки сертификат
нусхаларини тасдиқлаш керак.
5. «Уста-шогирд» мактаби яратган усталарнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида
тайёрланаётган шогирдлар сонига қараб усталарга даромад, мол-мулк солиқлари бўйича
имтиёзлар бериш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш керак.
6.Усталар ўртасида «Энг яхши ҳунарманд - устоз» танловларини ташкил этиш, илғор
мактаблар тажрибасини тарғиб қилиш, шогирдлар ўртасида эса «Энг ўткир зеҳнли шогирд»
танловларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнинг фикримизча, ҳунармандчиликни янада ривожлантириш учун ҳунармандчилик
асосида касаначиликни ривожлантириш зарур. Бунинг учун қуйидагиларни
амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир:
касаначилик уй меҳнатини ривожлантиришни тартибга солувчи меъёрий
ҳужжатларнинг қонун кучига эгалигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг
«Касаначилик уй меҳнатини ташкил этиш тўғрисида» ги қонунини ишлаб чиқиш ва қабул
қилиш зарур;
республика ҳудудларида касаначиликдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлган
ҳунармандчилик корхоналари, ҳунармандчилик устахоналарини аниқлаш ва уларда
касаначилик бўйича иш жойлари ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш;
47
жойларда ҳунармандчилик асосида касаначилик меҳнати бўйича янги иш жойлари
ташкил этиш маҳаллий давлат бошқаруви органларининг доимий назорати остида бўлиши
керак;
жойларда аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий
дастурида белгиланган
кўрсаткичлар асосида ҳунармандчилик асосида касаначилик бўйича ташкил этилган иш
жойлари мониторингини тизимли равишда амалга ошириш;
касаначиликни ривожлантириш учун ҳунармандлар ва касаначи фуқароларнинг
кооперациясини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш бўйича жойларда ишчи комиссиялари
(гуруҳлари) ни ташкил этиш ва уларга касаначилар учун қулай фаолият шароитларини яратиш,
уларни керакли асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар билан таъминлаш ва бошқа
масалаларни ҳал қилиш вазифалари юклатилиши лозим.
Юқорида белгиланган вазифалар амалга оширилса ҳунармандчилик асосидаги
касаначиликнинг кенг имкониятлари ишга туширилади, бу ўз-ўзидан иш билан бандлик, турмуш
фаровонлигини ошириш каби муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради. Қолаверса,
ҳунармандчилик асосида касаначиликни қўллаб-қувватлаш орқали
ота-боболаримиздан мерос
бўлиб келаётган ҳунармандчиликнинг айрим турларини – дурадгорлик, каштачилик, ипакчилик,
зардўзлик, дўппидўзлик, гиламдўзлик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари билан бир қаторда,
замонавий мебелсозлик, замонавий ганч ўймакорлиги каби иқтисодиётимиз тармоқларини
ривожлантиришга, натижада бутун мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга имкон яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: