Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Фойдаланган адабиётлар: 
1.А. Г. Исмагилова. Стиль педагогического общения воспитателя детского сада // 
Вопросы психологии. 2000. N° 5. 65—72-с. 
2. Дейл Карнеги. Муомала сирлари. T.«Наврўз» нашриёти. 1992
3. В. Каримова. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалият. T. 1999.
4. В. Каримова. Ф. Акрамова. Психология. (маърузалар матни) T. 2000.
5. В. Каримова. Психология. (ўқув қўлланма). T. 2002.
6. Дейл Карнеги. Изтироб Асоратлари. «Фарғона» нашр. 2005.
7. Кан-Калик. Учителю о педагогическом общении. М. "Просвещение". 1987. 
8. Р.С. Немов. Психология: Учеб.для студ. высш. пед. учеб. заведений: В 3 кн. -3-е изд. 
—М. Гуман. изд. центр ВЛАДОС, 1999.—Кн. 1.Общие основы психологии. 511—527-с. 
9. А. Ю. Панасюк. Психологическая наука на службе у руководителя. М. 1990 


200 
ТОҒ ОЛДИ ТЕКИСЛИКЛАРИДА СУҒОРМА ДЕҲҚОНЧИЛИКНИНГ ЕР ОСТИ 
СУВЛАР РЕЖИМИГА ТАЪСИРИ (УЛУС ЧЎЛИ МИСОЛИДА) 
 
Баратов Х.А. 
Самарқанд давлат университети таянч докторанти 
Ўрта Осиё давлатларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида йирик дарё 
водийларидаги суғоришга қулай текис майдонлар тугаган. Суғорма деҳқончиликнинг тоғ 
олди текисликлари томон ривожланиши, яъни релъефи нотекис ва гипсометрик жиҳатдан 
баланд жойларнинг суғорилиши қатор экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу 
муаммоларга тупроқ эрозияси, тупроқ шўрланиши, грунт сувлар сифати ва режимининг 
ўзгариши, тупроқ ва тупроқ ости ётқизиқларидаги тузларнинг пастликлар томон 
миграциясининг кучайиши ва бошқалар киради.
Улус чўли Зарафшон дарёсининг ўрта оқимида Қоратепа ва Зирабулоқ тоғларининг 
шимолий ёнбағридаги текисликда жойлашган. У маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон 
Республикасининг Самарқанд вилоятига қарайди. Чўлнинг шимолий чекка қисми Зарафшон 
дарёси водийсига туташган, шарқда Эски Анхор канали, уни Жом чўлидан ажратиб туради. 
Ғарб томонда Зирабулоқ тоғлари ва унинг Қоратепа тоғлари томон чўзилган тепаликлари 
Улус чўлини Қарноб чўлидан ажратиб турувчи чегара ҳисобланади. Ғарб томонда чўл 
Зирабулоқ тоғлари ва тоғ олди текисликлари билан туташиб кетган. Чўлнинг умумий 
майдони 2420 км
2
[1]. 
Улус чўлиниг жанубидаги Қарноб чўлидан ажратиб турган қирсимон тепаликлар 
баландлиги 670-680 метр бўлиб, унинг Зарафшон дарёсига туташган жойларидаги мутлақ 
баландлик 480-490 метрни ташкил қилади. Демак, чўл юзаси жанубдан шимолга, яъни 
Зарафшон дарёси томон пасайиб боради. Шунга боғлиқ ҳолда эрозион шакллар–қуруқ 
сойлар, жарлар сойсимон чуқурликлар ҳам жанубдан шимолга йўналган. Сойларнинг 
аксарияти қуруқ, лекин, баҳорда кучли ёғинлар пайтида йирик сойликлардан сув келиб 
Зарафшон дарёсига қадар етади.
Улус чўлида палеозой эрасига оид тоғ жинслари 600 метр чуқурликда ётади. [8]. Унинг 
устини бўр, палеоген ва неоген давр жинслари қоплаган. Неоген ётқизиқлари устида 
қалинлиги 10-15 метрдан 70 метргача бўлган лёсс ва лёссимон жинслар ётқизилган. Лёсс ва 
лёссимон ётқизиқлар нафақат тупроқлар учун она жинслар ролини ўйнайди, балки грунт 
сувлар шаклланишини кимёвий таркибини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. Лёсс ва 
лёссимон жинслар таркибида карбонатлар салмоғи анча катта бўлиб, уларнинг миқдори 
жойнинг иқлим шароити, она жинс ва органик моддалар билан боғлиқ. Баъзи геологлар 
фикрича [5,2,3] лёссларда карбонатлар миқдори уларнинг генезисига ҳамда карбонатлар 
ҳосил бўладиган манбаларга яъни кальцит (СаСО
3
), доломит (СаМg(СО
3
)
2
) ва магнезитларга 
(МgСО
3
) боғлиқдир. Лёсс жинсларда карбонатлар алоҳида оқ конкреций (дона), илдизсимон 
шаклда, плёнка ва чанг кўринишида учрайди.
Лёсс жинсларида карбонатлар миқдори тоғ ҳудудларида 27,2 дан 31% гача, тоғ олди 
текислик зонасида 26 дан 29% гача учрайди [5]. Карбонатлар суғорилмайдиган ётқизиқларда 
25 дан 30 % гача, суғориладиган ерларда эса 20 дан 29 % гача мавжудлиги аниқланган. 
Умуман суғориладиган ерларда карбонатлар миқдори суғорилмайдиган ерларга нисбатан 3,5 
% камроқ.
Лёсс билан қопланган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерларда сувда эрийдиган 
тузлар миқдори анча фарқ қилади. Масалан, суғорилмайдиган ерларда карбонатлар 7,6 % дан 
40 % гача, хлоридлар 5-9 %, сульфатлар 6-31 % ни ташкил қилади. Суғориладиган ерларда 
гидрокарбонатлар 21-31 %, хлоридлар 3-8 %, сульфатлар 15-21 % ни ташкил қилади. 
Суғориладиган ерларда карбонатлар кўп, хлоридлар ва сульфатлар кам. Бунинг сабаби 
шундаки лёсс ва лёссимон жинсларда суғориш жараёнида сувда эрувчи тузлар, шу 
жумладан, хлоридлар ва сульфатлар ювилади ва кўчиши (миграцияси) жадаллашади.


201 
Суғоришда лёсс ва лёссимон жинсларда сувнинг шимилиши ва ҳаракати жинсларни 
сув-физик хусусиятларига, биринчи навбатда, жинслар ғоваклигига ва фильтрация 
коэффициентига боғлиқ. Ғоваклик жинсларнинг чўкишини кўрсатадиган кўрсаткичлардан 
бири ҳисобланади. Г.А.Мавлянов, Х.А.Хасанова (1974) маълумотлари бўйича қаттиқ тошга 
айланган қадимги лёссларнинг ғоваклиги 33,3 %, делювиал лёссларники 43 дан 54% гача, 
проллювиал лёссларники 41-50 % ни ташкил қилади. Лёсс қатламининг юқори 5-6 метр 
қатламида ғоваклик 48-56 %, бундан пастроқ чуқурликларда 47-42 % ни ташкил қилади. 
Чуқурга тушган сари ғовакликнинг камайишига сабаб жинслар ётқизиқларининг босими 
туфайли зичлигининг ошиши билан боғлиқ. Ётқизиқлар ғоваклиги улардаги сув сингдириш 
хусусиятини белгилайди, бу фильтрация коэффициенти билан аниқланади. Лёсс жинсларида 
фильтрация коэффициенти катталиги 0,568 дан 0,832 м/суткани ташкил қилади ва бу 
катталик чуқурликка тушган сари камаяди. Проллювиал генезисли лёссларда фильтрация 
коэффициенти 0,426-0,537 м/суткага тенг [6]. Бу кўрсаткичларни ўртача 0,5 м/сутка деб 
олсак ҳам лёсс ва лёссимон жинслар билан қопланган Улус чўлида сувларнинг фильтрацияси 
10 суткада 5 метр, бир ойда 15 метрни , бир йилда 180 метрдан ортиқни ташкил қилади. Бу 
ҳисобда ер юзасининг умумий қиялиги, ёнбағирларнинг қияликлари ҳам инобатга олиниши 
лозим. Қиялик катта бўлса ер ости сувларнинг тезлиги ошади. 
Лёсс ва лёссимон жинслар Улус чўлида тарқалган тупроқлар учун она жинслар 
ҳисобланади. Она жинслар тупроқларнинг механик, кимёвий таркибини, структурасини ва 
бошқа физик-кимёвий ҳусусиятларини белгиловчи асосий омил ҳисобланади. Улус чўлида 
асосан типик бўз тупроқлар тарқалган. Фақат чўлнинг энг жануби-ғарбий қисмларида оч бўз 
тупроқлар ҳам учрайди. Оч тусли тупроқлардан типик тусли бўз тупроқларга ўтган сайин 
тупроқлар таркибидаги фосфор (R
2
O
3
) миқдори кўпаяди ва SiO
2
: R
2
O
3
бўлган нисбати бироз 
камаяди. Бўз тупроқлар кимёвий таркибининг ўзига хос муҳим хусусияти бўлиб, таркибида 
карбонатнинг кўп бўлишини ва гумуснинг камлигини билдиради. Тупроқларда карбонатлар 
(СаСО
3
) миқдори 10-20 % дан 20-22 % ўзгариб туради. [9].
Оч тусли ва типик бўз тупроқларда 150-180 см ва 200 см чуқурликларда гипс ҳамда 
сувда осон эрийдиган тузлар учрайди. Оч тусли бўз тупроқларда гумус миқдори жуда кам 
бўлиб А- горизонтида 1,2-1,4 %, пастки қатламларда эса янада камаяди. Умумий азот 0,05-
0,11, фосфор 0,10-0,14 ва калий миқдори 1,77-2,22 % атрофида учрайди [7].
Типик бўз тупроқларнинг юқори горизонтларида гумус 1,5-4,0% гача бўлиб, азот эса 
чиринди миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Фосфорнинг миқдори (Р
2
О
5
) 0,15-0,30% гача 
етади. Унинг миқдори она жинслар таркибига боғлиқ. Калийнинг миқдори ҳам кўп (2,1-3,0% 
гача).
Сувнинг тупроқларга шимилишидан улардаги эриган газлар миқдори ҳам ўзгаради. 
Одатда кислород миқдори камайиб, карбонат ангидрид гази кўпаяди. Бунинг сабаби 
шундаки, тупроқлардаги органик моддаларнинг оксидланиши учун маълум миқдорда 
кислород сарфланади. Шу жараён билан бир вақтда карбонат ангидрид гази ажралиб чиқади.
Улус чўлида ва атрофлардаги тоғ ва тоғ олди текисликларида денгизда ҳосил бўлган 
чўкинди жинслар, яъни оҳактошлар (СаСО
3
), доломитлар (СаСО
3, 
MgCO
3
), мергеллар 
(СаСО

ва Мg СО
3
), гипс (СаSO
4 ,
H
2
О), тош тузи (NaCl) ва бошқалар кўп учрайди ва улар 
табиий сувларни ионлар билан бойитувчи асосий манбалар бўлиб ҳисобланади. Булардан 
ҳудудда кўп учрайдиган гипс ва тош тузи сувда тез эрийди, оҳактош эса углерод икки оксиди 
таъсирида эритмага айланади. Сув таъсирида юқорида кўп тарқалган чўкинди жинслардан 
Са
++
, Мg
++
, Na
+
, HCO
+
3, 
SO
4
-

Cl

ионлари ҳосил бўлади.
Улус чўлида суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши асрлар давомида “тинч” ётган 
тупроқ ва тупроқ ости қатламидаги тузлар ҳаракатига туртки бўлди. Суғорма деҳқончилик 
туфайли нафақат суғориладиган ерлар, балки унга туташ бўлган суғорилмайдиган ерларга 
ҳам ер ости сувлари, айниқса, грунт сувлар режимида ва сифатида сезиларли ўзгаришлар рўй 
бермоқда. 
Ўтган асрнинг 50-йилларида Зарафшон дарёсидан Дарғом канали орқали келадиган 
Эски Анҳор каналидан Улус чўли томон бир нечта кичик каналлар (ариқлар) қазилди ва 


202 
Улус чўли атрофларида бир неча минг гектар яйлов ерлар ўзлаштирилиб пахта, буғдой ва 
бошқа деҳқончилик экинлар экилди, мевали боғлар ташкил қилинди. Суғориш ишлари 
бошланиши билан бир неча йиллар ичида қирлар ўртасидаги пастликларда тупроқ 
шўрланиши бошланди, қудуқ сувларида туз миқдори кўпайди, қудуқларда сув сатҳи бир неча 
метрларга кўтарилди, қудуқларда сув режими ўзгарди. Улус ландшафти юзаси тўлқинсимон 
текислик кўринишига эга. Қирлар ёнбағирларининг қиялиги 2
0
дан 5-6
0
гача ташкил қилади 
ва жўяклар билан бериладиган сув қиялик бўйича пастга тез ҳаракатланиб тупроқни ювади. 
Тупроқлар билан улар таркибидаги тузлар ҳам ювилади ва релъеф шаклларининг пастқам, 
чуқур жойларида тўпланиб боради. Суғоришдан тупроқнинг ички қисмларидаги тузлар ҳам 
эриб пастлик томон ҳаракатланади ва улар ҳам қирлар ўртасидаги чуқурликда тўпланади. 
Шу туфайли суғорма деҳкончилик олиб борилаётган ҳудудларда қирлар орасидаги 
ботиқларда захланиш, тупроқ шўрланиши кучайди.
Хулоса. Тоғ олди текисликларида суғорма деҳқончиликни ривожлантириш катта 
иқтисодий фойда келтириш билан бирга қатор экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. 
Қалин лёсс ва лёссимон жинслар билан қопланган (10-70 метр) Улус чўлида суғорма 
деҳқончиликнинг ривожланиши тупроқлар ва ётқизиқлар таркибидаги тузларнинг кўчиб 
юришини (миграциясини) жадаллаштирди. Улус чўлида янги суғорма деҳқончилик олиб 
борилаётган вақтга 60 йилдан кўп бўлди. Шу давр ичида ер ости сувларининг таъсири 
суғориладиган ерлардан 10-15 км узоқликдаги қудуқларнинг сув сифатига ҳам ўз таъсирини 
кўрсатмоқда. Энг аввало тўлқинсимон релефли чўл ландшафтида қирлар ўртасидаги 
сойсимон ботиқларда грунт сув сатҳи кўтарилиб, тўпроқ шўрланишини, захланишини 
кучайтирмоқда. Бу жараён Улус чўлининг ҳамма суғориладиган ҳудудларида руй бермоқда. 
Қирлар ўртасидаги ботиқлар бўйлаб грунт сувининг кўтарилиши Зарафшон дарё водийси 
томон кучайиб бормоқда. 
Суғорма деҳқончиликнинг ер ости сувларига таъсирини ўрганиб хулоса қилиш ва 
амалий таклифлар бериш учун Улус чўлида ва Республиканинг бошқа тоғ олди 
текисликларида йирик масштабли карталар тузиш, гидрокимёвий, экологик тадқиқотлар 
олиб бориш кераклигини вақт тақозо этмоқда. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish