Мақола ва тезислар номи


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet505/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   501   502   503   504   505   506   507   508   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoyevning turli anjuman hamda bayramlarda 
so’zlagan nutqlari 
2. Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch . Islom Karimov. Toshkent 2008 
3. Rasmiy sahifalar: president.uz, lex.uz
4. A.Mo’minov. Ijtimoiy-iqtisodiy xavfsizlik. Toshkent 2017 
5. B.Isoqov. Ma’naviyat - taraqqiyot mezoni. Namangan 2018 
6. Internet ma’lumtlari: Xabar.uz, Gis.uz, Hozir.org sahifalari 
213 Sh.Mirziyoyev. Ma’naviy-ma’rifiy ishlar tizimini tubdan takomillashtirish, bu borada davlat va jamoat 
tashkilotlarining hamkorligini kuchaytirish masalalari bo‘yicha videoselektor yig‘ilishidagi nutqidan. 19.01.2021
214 Sh. Mirziyoyevning Xalqaro kongress markazida 1-oktabr – O‘qituvchi va murabbiylar kuniga bag‘ishlangan 
tantanali marosimda so’zlagan nutqidan. Toshkent 2020. 
215 O’zA. Sh.Mirziyoyevning 2017-yil 15-iyun Toshkentda bo’lib o’tgan “Ijtimoiy barqarorlikni ta’minlash, muqaddas 
dinimizning sofligini asrash – davr talabi” mavzusidagi anjumanda so’zlagan nutqi.


750 
ЭРНЕСТ ХЕМИНГУЭЙ - ИНСОН РУҲИЯТИ РАССОМИ 
Турсунова Ш. 
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани 74-сонли умумтаълим мактаби
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари 
 
Инсон қудратини намоён этадиган куч - бу унинг иродасидир! 
Маълумки, инсон иродаси, унинг руҳий олами бадиий асарда ўз ифодасини топар экан, 
бу ёзувчининг маҳорати билан баҳоланади. У яратган қаҳрамон характерида енгилмас ирода, 
кучли руҳий ҳолат мужассамланган бўлади. Бундай қаҳрамонларни америкалик ёзувчи 
Эрнест Хемингуэй асарларида учратиш мумкин. Хемингуэйнинг асосий эътибори инсон 
психологияси, унинг иродаси масалаларига қаратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб 
этади. Бунинг ёрқин мисоли сифатида "Ник Адамс ҳикоялари" асари, “Чол ва денгиз” 
қиссаси, “Кутиш куни” каби ҳикояларида кўриш мумкин. "Ник Адамс ҳикоялари" туркум 
ҳикояларни ўзида жамлаган асар ҳисобланади. 1920- йилда Лео Ланиа Хемингуэй ҳақида 
шундай ёзганди: “…айни вақтда у адабиётимизда қайта такрорланмайдиган характерлар, 
образлар яратмоқда. Бу эса бетакрорликни ёрқин юлдуз каби нур сочаётганига ўхшайди”216. 
Ҳақиқатдан-да, шундай. Унинг шундай қаҳрамонлари борки, бир хил номга эга бўлсада, 
лекин ўзга бир дунё, ўзга бир характерга эга. Мисол учун Адамс унинг саккизта роман ва 
ҳикояларида учрайди. Бу ҳақда Ф. Янг биринчи навбатда Ник Адамс жуда қизиқ қаҳрамон 
эканлигини таъкидлаб ўтган. Ник Адамс баъзан Хемингуэйнинг бош қаҳрамони, баъзан 
кичик бир персонажига айланади. У ёзувчининг “ биографик қаҳрамони ” сифатида 
қараган217. “Ник Адамс ҳикоялари” Хемингуэйни вафотидан сўнг нашр қилинган 
романларидан бири ҳисобланади. Бош қаҳрамон Ник ўспирин бир бола. Унинг ҳаёти, 
хаёллари, борлиқ ҳақидаги қарашларида-да болаларга хос соддалик бор. Романда ҳиндулар 
орасидаги ҳаёт, улар билан муносабатларнинг ривожи ўз аксини топган. Ник характерида 
босиқлик, лекин ўта қизиқувчанлик кучли. Оламни англашдаги руҳий оламида чексизлик 
мавжуд. У ҳамма нарсани борича қабул қилади. Зулматдан қўрқади, ёруғликка интилади. Бир 
сўз билан айтганда, “янгиликка интилувчи қўрқоқ”. 
Негадир Хемингуэй ҳеч қаерда Адамс фамилиясига ўз асарларида уни қаҳрамон 
сифатида танлаганини айтиб ўтмаган. Ф. Янгнинг фикрича, Адамс Хемингуэй ҳаётига 
тааллуқли бир шахс. Лекин, Ф. Янгнинг қарашларида бироз янглишиш бор, назаримизда. 
Чунки, Хемингуэй ҳақидаги татқиқотлар буни исботлаб турибди. Янгнинг фикрига кўра, “ 
Биг - Риверда” ҳикоясида, “Ниманингдир якуни” ва “Уч кунлик зарба” новеллаларидаги 
ўспирин Ник - бир образ. Э. М. Хэллидей шундай ёзади: “ купчилик китобхон ўзи ўқиган 
ҳикоялардан бир хиллик топишга уринадилар. Бу унчалик тўғри эмас. Ҳар бир ёзувчи ўз 
ҳикояларида турли характер, турлича персонаж яратади. Буни ҳисобга олиш муҳимдир”218
“Ник Адамс ҳикоялари”даги биринчи беш хикояда Ник Адамс ҳаёти ёритилган. Сўнги 
тўрт ҳикояда Ник Адамс ҳақидаги сўнги уруш ҳикоя қилинади. Шу сабабли биринчи икки 
бобни ёзувчи Ник Адамс ҳаёти, унинг қарашларини ёритишга ҳаракат қилган. Унинг 
ҳиндулар орасидаги турмуш тарзи, икки халқ вакилларининг бири-бирига муносабатлари акс 
эттирилган. Ёш Ник қалбида дунё баъзан тор, баъзан ақл бовар қилмас даражада кенг.
Табиийки, Хемингуэйга айнан Адамс фамилияси, Ник исмининг қандай боғлиқ томони 
бор, деган савол туғилади. У атрофга доим объектив-ҳолислик билан ёндошади. Бу эса 
Хемингуэйни ўз қаҳрамонига яна бир ўзгача ёндошувидан далолат беради. У ҳар бир 
қаҳрамони руҳиятини синчиковлик билан текширади. Унга мустаҳкам ирода, бошқаларга 
ўхшамаган характерни жойлайди. Хемингуэй ижодини ўрганган рус адабиётшунос олими 
1Lania L. Heminguway. A Pictorial Biography. S, 1., 1961, P. 34.
217 Heminguway E. the Nick Adams stories. New- York, 1972. 
218 Halliday E. M Heminguway’s Ambiguity: Symbolism and Irony 


751 
Иван Кашкин бу асарни биографик талқин сифатида баҳолайди219. Сабаби, ёзувчининг 
таржимаи ҳолида айнан асардаги воқеалар унинг ўз ҳаётида содир бўлгани таъкидлаб 
ўтилган. Бўлажак ёзувчи отаси Кларенс Хемингуэй билан Америка шимолида жойлашган 
Мичиган кўли атрофидаги далаҳовлисига тез-тез бориб турар, у ердаги ҳинду болалар билан 
дўстлашиб қолган эди. Кейинчалик ўша замин ҳаётига бағишланган "Ҳинду қароргоҳи", 
"Доктор ва унинг хотини, "Ўн ҳинду" ҳикояларини ёзди. Ёзувчи қаҳрамонларининг 
ҳаракатларини шундай усталик билан йўналтирадики, бунга бирор бир восита орқали 
эришади. Масалан, романдаги Жорж амаки образи. Унинг учун ҳамма нарса одиий ва қандай 
бўлса шундай бўлиши керак. Унинг дунёни англаши бутунлай бошқача. У яшаётганидан, 
бугунги куни мароқли ўтганидан мамнун. Бундай қаҳрамонлар романни янада жозибали 
мазмун касб этишига ёрдам беради. 
Ник Адамс образида ҳаётга бўлган қизиқиш, борлиқ ҳақидаги қарашларга муносабатни, 
тушкинликка тушганда, уни енга билишдек жасоратни кўриш мумкин. Худди шундай 
ҳолатни “Кутиш куни” ҳикоясида ҳам учратиш мумкин. Ҳикояда тўққиз ёшли болакайнинг 
ҳаётга қарашлари, атрофда бўлаётган воқеаларга ўз “мен”идан келиб чиқиб ёндошиши акс 
эттирилган. Ўз ўлимини кутиш даҳшати ёшгина болакай руҳиятини қамраб олади. 
Оддийгина шамоллашни у ўлим шарпаси дея ҳис этади. Унинг оддий термометр турларини 
фарқлай олмаганлиги бундай беъмани ҳаёллар гирдобига тушиб қолишига сабаб бўлади.
Бир сўз билан айтганда, Хемингуэй ижодида инсон руҳи, унинг ички “мен”и биринчи 
ўринга кўтарилган. Унинг қаҳрамонлари кекса бўлишига қарамай, oчиқ денгизда, улкан 
балиқ билан кураша олади. Ёки тўққиз ёшли мурғак қалби билан ўлимни энгади,Ник Адамс 
бўлиб ҳаётни борлигича қабул қилади, унга интилади. Генри бўлиб уруш устидан ғалабага 
эришади, севиклисидан айрилсада, ҳаётда йиқилмайди. Улар учун ҳаётга келиб, ундан бир 
бор нафас олмаган фарзанди учун яшайди. Улар руҳи олдида ўз бурчини адо этади220. 
Буларнинг барии, аслида ёзувчининг ўзи. Ўз қиёфаси орқали турли образлар яратди, шу 
қаҳрамонлар қалбида яшади ва олам аслида биз учун қандай эканлигини кўрсатиб бера олди. 
У қалами билан инсон қалбини, руҳини сўз билан чиза олди. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   501   502   503   504   505   506   507   508   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish