Библиографический список:
1.Указ Президента Республики Узбекистан от 26 ноября 2019 года №УП-5883 «О мерах
по совершенствованию управления водными ресурсами Республики Узбекистан для
повышения уровня обеспеченности населения питьевой водой и улучшения ее качества».
2.Постановление Президента Республики Узбекистан от 26 ноября 2019 года №4536 «О
дальнейшем совершенствовании системы водоснабжения республики».
3.Указ Президента Республики Узбекистан «Об утверждении Концепции развития
водного хозяйства Республики Узбекистан на 2020-2030 годы» апрель, 2020 г.
4.Сайфулина А.Ф., Исломова Р.А. Развитие производственной инфраструктуры в
условиях цифровой экономики//Международный научный Журнал «Economics» 2021. № 1
(48). С.5
5.«Узбекистан вошел в список стран с высоким дефицитом воды» статья на сайте
новостей Узбекистана https://www.gazeta.uz от 8 августа 2019 г.
6. Гусев Л.Ю. Водно-энергетические проблемы Центральной Азии и возможные пути
их разрешения//Вестник МГИМО университета. 2013. 6 (33). С. 36.
7. «Ирригация и дренаж в Республике Узбекистан: История и современное состояние»
Книжное издание Министерства водного хозяйства Республики Узбекистан, посвященное К
70-летию Международной комиссии по ирригации и дренажу. Ташкент 2020г.
8.Статистический сборник Навоийской области.
9. https://repost.uz - срочные Новости Узбекистана.
655
РАҚАМЛИ ДУНЁ ШАРОИТИДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ИНТЕГРАЦИЯСИНИНГ
PИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
(Аниқ ва табиий фанлар мисолида)
Салохитдинова Н.М.
Термиз давлат университети стажёр ўқитувчиси
КИРИШ. Бошланғич мактабларда ўқитиш ва тарбиялаш интеграцияси муаммолари
назарий ва амалий жиҳатдан ҳозирги замон нуқтаи назардан жуда муҳим бўлиб, янги
ижтимоий талаблар асосида янада долзарблик касб этади. Бугунги кунда фан ривожи ва
ишлаб чиқаришдаги улкан ўзгаришлар туфайли келиб чиқаётган талаблар мактаб таълими
олдига янги вазифаларни қўймоқда. Ҳозирги замон илм бериш тизими юқори даражада фан
асосларини ўрнатишга, тафаккури ривожланган, оламни бир бутунликда англашга ва
тасаввур этишга, теварак атрофда бўлаётган воқеаларни тўғри англашга, уларни моҳиятини
англаб оладиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган. Мактабларда ўргатиладиган
фанларнинг тарқоқлиги мактаб битирувчисида бир кўринишли (фрагментар) дунёқарашни
келтириб чиқаради. Ҳозирги замон илм-фанида эса иқтисодий ва сиёсий фанлари
интеграциясига мойиллик юқори туради.
Атроф-муҳитга жиддий муносабатлар пойдевори бошланғич синфларда ўргатилади.
Шунинг учун иқтисодий таълимнинг натижаси мактаб таълимининг биринчи босқичига
боғлиқ янги психологик-педагогик тадқиқотлар кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг билиш
фаолиятлари чекланганлиги ҳақида илгариги тушунчаларни кўриб чиқишга имкон беради.
Бу бошланғич синфларда иқтисодий таълимнинг барча таркибий қисмларини ўзлаштириш ва
янгилашга асос яратади. Бошланғич синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларига жавоб
берадиган ва дарс талабларига мос келадиган мақсадни аниқлаш бундай янгиланишнинг
асосий масаласидир.
АСОСИЙ ҚИСМ. Интеграция фанлараро боғлиқликдир. Фанлараро боғлиқлик
асослари табиатни тўла ҳолда ўқув дарсликларда кўрсатиш ва тушунтириш заруратидан
пайдо бўлган. Қуйида интеграция жараёнини ўрганишда ва шу ўринда аҳамиятлилик
даражасини буюк педагогларнинг фикрлари мисолида кўрсатиб ўтамиз:
Улуғ дидактик Ян Амос Коменский таъкидлашича: “Бир - бири билан боғлиқ бўлган
ҳамма нарса, худди шундай ҳолда ўрганилиши керак”[1;260] Фанлараро боғлиқлик ғоясига
кейинчалик жуда кўп педагоглар ёндашиб, уни ривожланиши ва умумлаштирилишига ҳисса
қўшдилар.
Д.Локк ғоясига кўра: “Таълим мазмунинг аниқланишида бир фан бошқа фанлар
элементлари ва фактлари билан тўлдирилиши керак”[2;123]
И.В.Песталосси ўқув дарсликларидаги боғлиқлик масаласига кенг тўхталиб ўтар экан:
“Бир-бири билан боғлиқ фанларни келтирган, уларни табиатдаги узвий боғлиқлик ҳолатида
эканини англа” -дейди. Песталосси бир фаннинг бошқа бир фандан узоқлашуви ҳатто
хавфлилигини таъкидлайди.
Ўтмиш педагогикасида интеграциялашнинг дидактик таъсирининг руҳий - педагогик
хусусияти ҳамда, психологик - педагогик боғлиқлик тўғрисида К.Д.Ушенский шундай дейди:
“Ҳар қандай фан томонидан хабар қилинаётган билим ва ғоя дунё ва ҳаётга кенг нигоҳ ва
ёритувчан ҳолатда берилиши лозим”. Фанлараро боғлиқлик назариясининг ишлаб чиқишда
К.Д.Ушенский жуда катта таъсир кўрсатди.
ХХ аср бошларида педагогика йўналишида бир нечта қизиқарли ишлар билимларни
интеграциялаш йўлида олиб борилди. Бу йўналишда айниқса бошланғич таълим соҳасида
илғор силжишлар рўй берди. Жумладан, ҳозирги вақтда интеграция муаммосига алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Умумтаълим мактабларида интеграция деганда биз янги педагогик
изланишларни, педагогик жамоада ижодий ўсишни, ўқувчилар онгига сингдиришнинг қулай
усулларини қўллаш маҳоратини тушунамиз. Фанларни интеграциялаш орқали дарс
ўтилганда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
656
ҳар бир дарс муайян мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим;
фанлараро алоқадорликка оид танланган қўшимча материал ўтиладиган мавзу билан
боғланиши шарт;
синф ўқувчилари фаоллигини ошириш мақсадида улар билан ишлаш йўлларини
аниқлаш мумкин;
дарс фақат таълимий бўлиб қолмасдан, ўқувчиларни инсонпарварлик жиҳатларини
тарбиялашга қаратилган бўлиши керак;
- мавзуни мазмунидан келиб чиққан ҳолда, табиат, жамият, инсон тафаккури,
тараққиёти ҳақидаги илмий билимлар, Республикамиз келажагига ишонч ва эътиқодни
шакллантиришга қаратилган бўлиши керак;
Умуман олганда, интеграция дарси бир - бирига мос бўлиши лозим.
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР. ХIХ-ХХ асрлар оралиғида педагогикада бошланғич
синф ўқувчиларининг табиий муҳит билан таништиришнинг интеграциялашган курсини
яратишга оид илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Жумладан, бу ишлар А.Й.Герд,
Д.Н.Кайгородов, А.П.Павлов, В.Н.Максимова, С.П.Баранова, М.Н.Скаткин номлари билан
боғлиқ бўлиб, улар бошланғич мактабга атрофдаги жонли ва жонсиз табиат ҳақидаги
бўлинмаган курсни киргизишни тавсия этган[4;266]
Бир қатор ишлар бошланғич таълимдаги фанлараро ва фанлар ичидаги алоқаларга
бағишланган. Бу муаммолар ўқув фанларини интеграциялашга ўтишнинг яқин ривожланиш
зонасидир.Мазкур таълим соҳалари мазмунини ўзлаштириш ва эгалланган ўзаро алоқадор
билим, кўникма, малакаларни билиш, амалда қўллаш жараёни назарий ва амалий жиҳатдан
тадқиқ этилмаган.
Бошланғич мактаб фанларининг интеграция алоқалари кам ишлаб чиқилган бўлиб,
қарама - қарши ифодаланган. Бу алоқаларнинг моҳияти ҳақида олимлар орасида қарама -
қаршиликлар кўп. Интеграциялаш мобайнида бир - бирига боғлиқлик ҳажми ошади ва
тартибга тушади, шу тизим қисмларининг ишлаши ва ўрганиш объекти тартибга солинади.
Бу умумий қоидаларни қандай қилиб мактаб таълимида қўллаш мумкин? Замонавий
дидактик ва методикада таъкидланишича, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиясининг
муваффақиятлари уларда дунё бирлиги ҳақида тушунчанинг шаклланганлиги, ўз
фаолиятлари умумий табиат қонунлари асосида йўлга солиш заруратини тушунишлари,
табиатшунослик курсида фанлараро ва фанлар ичидаги алоқаларни еча олишлари билан
боғлиқ. Таълимдаги интеграция ўқув фанлари мазмунини конуструксиялашга тизимли
ёндашиш орқали кўриб чиқилади.
Бирон бир фанни билиш янги далил ва тушунчаларнинг танилиши уларни бир
билимлар билан таққосланиши орқали амалга оширилади. Билимларнинг энг оддий
умумлаштирилиши содир бўлади, лекин олинган билим ҳамма унга яқин бўлган билимлар
билан боғланса айни муддао бўлар эди. Бунда ўқувчиларнинг таҳлил қилиш ва
умумлаштириш фаолиятлари вужудга келади. Тизим ичидаги тасаввурлар ўқувчиларнинг
бутун бир фанлар тизимининг билишини таъминлайди, ўрганилаётган фан доирасида
билимлардан кенг фойдаланиш кузатилади. Тизим ичидаги тасаввурлар, вақт, муҳит, сон
боғланишларини акс эттиради. Фанлараро тасаввурлар ақлий фаолиятнинг энг юқори
поғонаси ҳисиобланади. Улар билимларнинг турли тизимларини бирлаштиради, ҳодиса ёки
жараённинг хилма - хиллигини билишга имконият беради. Шу билимлар асосида умумий
тушунчалар келиб чиқади. Тизимлараро тасаввурларнинг шаклланиши, уларни билимлардан
фойдаланишга, уларни бир-бирига бўйсундиришга, билимлар чегарасидаги бўшлиқликни
аниқлашга имкон беради. Жумладан, Ю.М.Колягин ва О.Л.Алексенко: “Ўқув фанларининг
чегараланган сони - олинаётган катта ҳажмдаги билимларнинг мазмуни, оламнинг ҳақиқий
кўринишини, қисмларнинг ўзаро боғлиқлигини ўзаро акс эттира олмайди” - деб, фанлараро
интеграцияга салбий муносабатни билдирадилар[5;136].
Психолог олимлар Э.Н.Кабанова ва Миллернинг фикрича, “Ўқитувчига ҳали
учрамаган вазифа асосида билим кўникма ва қобилиятларни мустақил кўчирилиши ақлий
ривожланишнинг муҳим кўрсаткичидир”. У ўзининг “Бошланғич синфларда таълимни
657
интеграциялаш тажрибаси” ишида мактаб таълимини интеграциялашнинг муҳимлигига
эътиборини қараца, Л.П.Елканин интеграция дарсини самарали қилиш воситаси, фанлар
алоқаларини янги поғоналарга кўтариш шакли”- деб ҳисоблайди[6;182].
Таълимни интеграциялашнинг мақсади - шахсни ҳар томонлама камол топишини
таъминлашнинг муҳим принсипи сифатида майдонга келди. Интеграциялашга таълим
шахсни интеллектуал ва маданий ривожлантиришнинг бош омили бўлиб қолди. Француз
олими Дж.Дюнинг фикрича, “Айни пайтда таълимда унинг оғирлик марказини силжитишга
қаратилган ўзгартиришлар бошланади. Бу ўзгаришлар, Коперникнинг табиатшуносликда
олам марказини ердан Қуёшга силжитган инқилобга жуда ўхшаб кетади. Бизни мисолимизда
болалар (ўқувчи) Қуёш каби, унинг атрофида эса таълим воситалари гирди -капалак бўлиб
айланади. Болалар, атрофида шакллантирилаётган воситаларнинг марказидир”-деб
қаралади[7;437]
А.Н.Захлебний ва М.В.Решковлар фанларни интеграциялашни мактабдаги алоҳида
фанлар мазмунида ўқув дастури ва дарсликлардаги боғланишларни ҳисобга олган ҳолда
амалга ошириш лозимлигини таъкидлайди. Шундай қилиб, ўқув материалларни
интеграциялашга интилиш сўзсиз равишда жаҳонда ҳам, миллий педагогикамизда ҳам
табиий ва етакчи характер касб этади.
Интеграция педагогик ҳолат сифатида иккита анъанага эга: аввало айтиш лозимки,
айрим мактаб фанлари интегратив характерга эга. Кўпинча бу фан ичидаги интеграция
даражаси бўлиб: масалан, саводга ўргатиш дарслари (ўқишни ва ёзишни)-ўша даврдаёқ
интеграциялашган дарс эди. Шунингдек, мактабдаги адабиёт дарси ягона мақсад асосида
амалга оширилган. Бундай ўзаро боғланган адабиётни ўргатиш, ўқиш малакасини
такомиллаштириш, ижодий фикирлаш, ижод қилиш малакаларини бирлаштиришга
қаратилганлиги фикримизга далилдир. Бироқ, бугунги кунда мактаб фанларини
бирлаштиришга нисбатан янги ёндашув босқичи бошланади. Фанлараро боғлиқликда турли
бир-бирига яқин бўлган фанларни яқинлаштириш, яхлит ҳолда интеграциялаш муаммосига
мурожаат қилмоқда.
Таълимдаги интеграциянинг моҳияти нима билан характерланади?
“Интеграция” тушунчаси таълим жараёнига тадбиқ этилганда иккита маънони
англатади:
биринчидан, бу мактаб ўқувчиларида бизни ўраб турган атроф-оламни бир бутунликда
деб қабул қилишга эришиш (бунда интеграция таълим мақсади сифатида майдонга чиқади);
- иккинчидан, фанга доир билимларни умумий жиҳатларини яқинлаштириш (бунда
интеграцияга таълим воситаси сифатида қаралади).
Бугунги кунда фанларни интеграциялаш муаммоси педагогик жамоага, ўқувчиларга
таъсир этишнинг янги педагогик вазифалари самарали ечимини фаол излашга қаратилган
йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
ХУЛОСА. Бошланғич мактаб таълим ва тарбиясини интеграциялаш муаммоси назария
учун ҳам, амалиёт учун ҳам муҳим ва долзарбдир. Ҳозирги кунда табиатшунослик бўйича
билимлар ташкил этувчи интеграцияланган таълим яратиш муаммоси долзарб бўлиб
турибди. Булар бошқа турдаги билимларни жипслаштирувчи асосий вазифани ўз зиммасига
олади. Бундай ёндашиш маълум ва чет эл мактаблари тажрибасида ҳал этилган. Бунда гап
фақат синфларда эмас, балки умумий таълимнинг ўрта ва тугалловчи бўғинларида ҳам бир
қатор фанларнинг мазмунини интеграциялаш усулида бормоқда. Бу интеграцияланган фанга
табиат ва жамиятнинг бирлигини тушуниш учун зарур бўлган бир қатор ижтимоий -
иқтисодий, ахлоқий - эстетик ғоя ва тушунчаларни киритиш кўзда тутилган.
Чет эл тажрибаси билан танишиш шуни кўрсатадики, табиат ва жамият ҳақидаги
билимларни ривожлантириш учун асос бўлувчи интеграцияланган фанлар кўпгина
мамлакатларнинг ўқув дастурларига киритилган. Бу экологик йўналишга эга бўлган
интеграциялашган фанлар жаҳон ҳамжамиятида ўқувчиларда атроф - муҳитга
жавобгарликни шакллантиришнинг асосий воситаси эканлиги тўғрисида хабар беради.
658
Do'stlaringiz bilan baham: |