Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet451/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Bogaert J., and Hong S. Landscape Ecology: Monitoring Landscape dynamics using spatial 
pattern metrics. //Ecological use in a Changing World, 2004. –P. 109-132.
2. Newton A.C., et al. Remote sensing and the future of landscape ecology. //Progress in 
Physical Geography 33(4), 2009. - pp. 528–546.
3. Sabirova N.T., Berdikulov F.F. The importance of remote sensing in landscape research (on 
the example of adjacent areas of Aydar-Arnasay lake system). Russian Science in the Modern 
World. XXX International Scientific-Practical conference. –Moscow, 2020. –P. 166-169. 
4. Franklin S.E., et al., Quantification of landscape change from satellite remote sensing. 
//The forestry chronicle, 2000. VOL. 76, NO. 6. –p. 877-886.
5. Vina A et al. Satellite monitoring of vegetation dynamics: Sensitivity enhancement by the 
wide dynamic range vegetation index.// Geophysical research letters, Vol. 31, 2004. –P. 1-4.


630 
ТАЛАБАЛАР МАСЪУЛИЯТИДА ЎЗ-ЎЗИГА ИШОНЧНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Сагиндикова Н.Ж. 
Бердақ номидаги ҚДУ доценти 
Инсон ҳаётида ҳар бир давр ӯз асосий мохияти билан ӯз ӯрнига эга. Айниқса, талабалик 
даври, бу уларга келажак режалар тузиши ва ҳаётининг қандай кечиши учун мақсадлар 
шаклланадиган давр. Бу даврда асосий фаолият ӯқув фаолияти. 
Ўқиш фаолиятининг мухим қисми ўқув топшириқ ҳисобланади. Топшириқ ечилиш 
жараёнида, ҳар бир амалий машғулотдаги каби, ўқувчи томонидан ўрганилаётган объектда 
ёки бу ҳақидаги тасаввурда маълум бир ўзгаришлар юзага келади. Аммо натижада 
субъектнинг ўзи ўзгаради. Ўқиш топшириғи субъектда олдиндан берилган ўзгариш содир 
бўлгандагина ечими топилган деб ҳисоблаш мумкин.
Ўқув фаолияти ўзига хос тузилишга эга бўлиб улар эҳтиёж-топшириқ-мотивлар-
ҳаракат-операцияларидан иборат. Бу тузилишни ўзида шакллантира олган талаба олдида ҳеч 
қандай қийинчиликлар қолмайди ва келажак иш фаолиятида ҳам осонгина киришиб кета 
олади. Талабанинг ўқув фаолиятида ўзини кўрсатиши ўқитувчининг унга берган 
топшириқларни ўз вақтида аъло даражада бажариши ва ўзининг ўзига хос эканлигини 
кўрсата олиши даркор. Берилган топшириқларни бажариш учун эса унга ишга бўлган 
масъулият ва топшириқни ўз вақтида бажариш жавобгарлиги туради. Топшириқларни 
бажариш жараёнида талабанинг ўз-ўзига бўлган ишончи мухим аҳамият касб этади.
Инсоннинг ўз-ўзига ишончи унда ўз характерини шакллантиришда катта роль уйнайди. 
Қатъиятли, иродали, ўзини бошқалар олдида ҳимоя қила оладиган бўлади.
Талабаларнинг ўқув фаолиятини ўрганган Э.Ғозиевнинг шогирдларидан бири 
А.Х.Рухиева “Талабаларнинг ўқув фаолиятида ўз-ўзини бошқаришнинг психологик 
хусусиятлари” мавзусидаги илмий ишида умумлашган ўқув фаолиятининг усуллари 
системаси орқали ўқув фаолиятини бошқариш деганда мақсадга йўналтирилган, 
режалаштирилган, назорат қилинадиган системалаштириладиган, ташқил қилинадиган 
мустақил билим олишга қодир бўлган фаолиятни тушунилади. Тадқиқотда ўз-ўзини 
бошқаришнинг барча компонентларининг тарқибий қисмлари хусусиятларга эгалиги 
профессионал қизиқишини такомиллаштириш ва фаолиятни амалга оширишда учрайдиган 
тўсиқларни енгиш орқали талаба ўқув фаолияти субъектига айланиши исботланган. 
Тўсиқларни енгиш борасида талабада индивидуал хусусиятлари ва шунингдек, ундаги ирода 
ўз-ўзига ишонч ҳислари муҳим аҳамиятга эга. Инсон агар ўзига ишончни ҳис қилмаса унда у 
инсон ўзи бир фикрга кела олмайди ва мустақил тарзда қарор қабул қила олмайди. Демак, 
талабалик фаолиятида унда ўз-ўзига баҳо бериш ва ўз-ўзига ишонч унинг бу даврдаги асосий 
компонентларидан бири бўлиб, уни ҳамиша ривожлантириб, шакллантириб бориш зарур.
Ўқитувчи талабадан вазифани ечиш давомида ундан бир-бирига ўхшамайдиган, 
такрорланмас, мукаммал жавобни кутади. Ўқитувчининг бу мақсадини тушунган талаба эса, 
ўзига масъулиятли олган ҳолда ишга киришади. Бу билан айтишимиз мумкинки, ӯқув 
фаолиятидаги ҳар бир вазифа талаба-ёшларнинг иродавий сифатларини тарбиялайди. 
Психолог П.Я.Гальперин таъкидлашича: “Инсоннинг ҳар бир ҳаракатнинг назорат, 
бажарув ва мўлжал қисмлари мавжуддир.
Ёшларнинг ўқув фаолиятида мувафаққиятга эришиш учун ҳам унинг тафаккур 
операцияларининг шаклланганлиги катта аҳамиятга эга. 
Ўқиш фаолияти талабанинг психик жараёнларини хусусиятлари ривожланишига 
касбий муҳим билимлар, кўникмалар ва малакаларни эгаллашга таъсир кўрсатади. Агар 
ўқиш ижодга айланса, талабалар ўзларини ўқув фаолиятида ҳар хил мураккаб вазифаларни 
бажариш жараёнида ўзини кўрсата олиш, характер хусусиятларининг шаклланиши ва 
иродавий хусусиятлари, масъулиятининг ривожланиши хиссий соҳасига ижобий таъсир 
қилади, Диққат, ва хотирасини ривожлантиради, қониқиш ҳиссини юзага келтиради, 
фаолиятга нисбатан қизиқиши ошади. Фаолиятга нисбатан қизиқиши ошдими, демак унда 


631 
мураккаб вазиятларда ўзини тута олиши, ўз-ўзига ишонч ҳислари ҳам аста секинлик билан 
шаклланаётганидан дарак.
Ўспирин ўқувчиларининг ўз-ўзини тарбиялаш жараёни ўқув муассаса, жамоат 
ташкилотлари, педагоглар жамоасининг тарбиявий таъсири доирасида бўлмоғи шарт. Токи 
ўз-ўзини тарбиялашнинг такомиллаштирилиши жамоада муносиб ўрин эгаллашга, ижтимоий 
бурчни англаш, фойдали меҳнатга жалб этиш ишига хизмат қилсин. Муаллифнинг бу 
фикридан кўриниб турибдики талаба шахси ўзининг таълим олаётган даргоҳига кўпроқ 
билим, тарбия олишга ва шу жамоага ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшишга ҳаракат 
қилиши лозим. Ҳар бир келажак авлоднинг вазифаси ўзини шахс сифатида шакллантириш ва 
шу жамиятга фойдаси тегадиган етук мутахасссис бўлиб етишиш. Бу борада талабаларнинг 
ҳам олдида келгусида ўзи танлаган касб соҳасига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиш учун 
катта масъсулияти ва унга жавобгар бўлган ижтимоий атроф муҳит ва педагогик жамоанинг 
олдида ҳам катта масъулиятли вазифа туради. Машхур аллома Рудакий айтганидек: Кишики 
ким ҳаётдан олмаса таълим, унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим. Инсон ўзининг шахс бўлиб 
шаклланишида ўзи-ўзини англаши ва шўини-ўзи ҳаётда шакллантириши муҳим аҳамиятга 
эга. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish