629
(Bogaert, Hong, 2004; Newton, et al., 2009;
Franklin, et al., 2000). Сўнгги 49 йил ичида (1972
йилда Landsat сунъий йўлдоши ишга туширилган) масофадан туриб зондлашнинг ҳаво
орқали кўриш тизимлари, жуда юқори фазовий пикселлар сони ва гипер спектриал
қобилиятлари сезиларли даражада яхшиланди (Vina, et al., 2004). Landsat сунъий
йўлдошининг атроф-муҳитнинг мониторинг қилиш бўйича кўпгина индекслари мавжуд.
Индекслар маҳаллий, минтақавий ҳамда глобал даражада атроф-муҳитни табиий, кимёвий ва
биологик таркибий қисмларининг ҳолатидаги ўзгаришларини ўлчайдиган қиймат
ҳисобланади. Шу
билан бирга индекслар, табиатдаги турли ўзгаришларнинг инсон ҳаёти
хавфсизлигига ва табиий экотизимларга таъсирини баҳолашга имкон беради.
Сунъий йўлдош тасвирларининг техник имкониятлари ГАТ технологияси билан
биргаликда ландшафтларнинг экологик ҳолатини таҳлил қилиш учун идеал комбинация
бўлиб хизмат қилади. Масофавий зондлашдан фойдаланиб мониторинг қилиш
параметрларига қуйидагилар киритилган: Ердан фойдаланиш, суғориладиган майдонларнинг
ҳажми, ўсимликлар зичлиги ҳосилдорлик ва ҳоказо.
Ландшафт экологик ҳолатни масофавий зондлаш орқали бир қанча радиометрик
индекслар қўлланилмоқда. Мамлакатимиз ҳудудларини сунъий йўлдош таъсвирлари орқали
мониторинг қилишда энг кўп қўлланилган индекс NDVI ҳисобланади. Аммо, NDVI
индексининг ҳар хил ташқи
таъсирларга мойил эканлиги, айниқса атмосфера
қаршиликларига сезгирлигининг пастлиги учун, альтернатив индекс сифатида EVI (Enhanced
vegetation index) ўсимликларнинг кенгайтирилган вегетацион индексини қўллаш мумкин.
EVIда суткалик маълумотлар билан бирга, булутсиз кунлардаги ойлик, шу
билан бирга
кетама-кетликдаги кунлик ва кўп йиллик маълумотни таҳлил қилиш мумкин. EVI, NDVI га
нисбатан хлорофилни сезувчанлиги ўта юқори. Паст биомассали ҳудудларда ҳам
ўсимликларни ўта юқори сезувчанлик билан мониторинг қилади. EVI турли атмосфера
қаршиликларига (аэрозол) ўта чидамли оптимал индекс ҳисобланади (Sabirova & Berdikulov,
2020).
Кўл ва унга туташ агроирригацион ландшафтлар ўзаро алоқадор бўлиб, кўл атрофида
оптимал муҳит яратиш ва ландшафтларини барқарор сақлаш учун кўлга туташ
агроирригацион ландшафтлардаги рўй бераётган муаммоларни ечимини топиш муҳим
ҳисобланади. Ушбу ечимларни топишда, масофавий зондлаш Landsat сунъий йўлдошининг
вегетацион индекслари EVI-(Enhanced vegetation index), NDWI- (Normalized difference water
index), SAVI-(Soil adjusted vegetation index), ARVI-(Atmospheric resistance vegetation index)
билан мониторинг қилиш тавсия этилади. Кўлга туташ агроирригацион
ландшафтларни
ушбу индекслар ёрдамида мониторинг қилиш келажакда суғориладиган ерлардан тўғри ва
интенсив фойдаланишни таъминлайди.
Умуман, Айдар-Арансой кўллар тизимига туташ бўлган ландшафтлар ва уларнинг
компонентларини масофавий зондлаш орқали турли индекслардан фойдаланиб мониторинг
қилиш, табиий географик комплексларда юз бераётган ҳар қандай геоэкологик вазиятларни
олдини олишдаги энг қулай ечимни топишда ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: