Мақола ва тезислар номи


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet397/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА 
ТАРБИЯЛАШ
 
Насриддинова С. 
Денов тадбиркорлик ва педогогика институти талабаси 
 
Иккинчи жаҳон уруши немис фашистлари томонидан 1939 йилнинг 1 сентябрь куни 
Польшанинг босиб олиниши билан бошланган. 1941 йил 22 июнь тонг саҳарда немис –
фашист қўшинлари собиқ иттифоққа хиёнаткорона қилган ҳужуми натижасида бу жангга 
ўзбек халқи ҳам жалб этилган.
Урушнинг бошида немис –фашист қўшинлари ўзининг “Барбаросса” планига асосан 
қисқа муддатда Ленинград, Москва, Киевни босиб олиш, Архангельск – Астрахан доирасига 
чиқиб, урушни ғалаба билан тугаллашни кўзда тутган. Бироқ, улар ўйлагандек бўлмади. 
Ўзбек халқининг ҳам мард ўғлонлари Иккинчи жаҳон уруши фронтларида барча миллат 
вакиллари қаторида душманга қарши бўлган жангларда қаҳрамонлик кўрсатди.
Улуғ Ватан уруши деб ном олган урушнинг тугаганига ҳам мана 76 йил бўлаётир. 
Афсуски, бу ғалаба Ғолибга қимматга тушди. 27 миллиондан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. 
Ўзбекистонда ўша пайтда яшаб турган 6 миллион 551 минг аҳолидан 1 миллион 951 минг 
нафари фашизимга қарши қирғинбарот жангларда қатнашди. Халқимизнинг 538 минг нафар 
асл фарзандлари оғир жангларда ҳалок бўлди. 60 мингдан ортиқ жангчи урушдан ногирон 
бўлиб қайтди. Урушдан қолган доғ ҳали ҳам инсонларнинг қалбидан ўчгани йўқ.
Иккинчи жаҳон урушининг жангоҳларида жасорат кўрсатиб, номлари фронтда ҳам, 
фронт орқасида ҳам тилларда достон бўлган мард жангчилар, яъни Иккинчи жаҳон уруши 
иштирокчилари тобора камайиб бормоқда.
Сурхондарёликлардан Иккинчи жаҳон урушига 50 мингдан ортиқ инсонлар қатнашган 
бўлса, Деновдан ҳам 7 мингга яқин киши бу даҳшатли урушда иштирок этган ва жасорат 
кўрсатган.
Деновда меҳнат қилган темирчи Колодий Иван Михайлович Днепр дарёсини кечиб 
ўтишда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Деновлик, собиқ 13 –сонли 
мактабнинг ўқитувчиси Рифкат Галимзиянович Тўқаев ва Александр Илларинович 
Ткачёвлар “Солдат шуҳрати” орденининг тўлиқ кавалерлари бўлган. Деновликлар Иккинчи 
жаҳон уруши фронтларида жасорат кўрсатиб қайтиб меҳнат фронтида ҳам алоҳида ўрнак 
кўрсатган ва меҳнат қилиб обрўй –эътибор топган, Искандар Қораев, Нурилла Азимов, 
Турсун Эшниёзов, Қилич Ишмуродов, Нурмамат Тоғаев, Александр Қайсаров, Шароф 
Темировларнинг номини унутгани йўқ.


537 
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган, жангчиларнинг хотирасига ўрнатилган 
ёдгорликнинг пойига бир қучоқ гулни қўйган тенгдошларимни кўриб дилим ёришди.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Абдулла Ориповнинг қуйидаги шеъри 
ёдимга тушди:
Бер онажон, бер отамнинг, кўйлагини қўлимга.
Бергил, майли, чиқсин яна, у муқаддас йўлига.
Бер, кўйлакни байроқ этиб, қадам қўяй қуёшга.
Тонгда балқиб, қони билан, кўринсин қари-ёшга.
Майли, бир зум тирик олам, бўлиб қолсин ҳайронлар.
Қонли кўйлак порламоқда, боқингиз, эй инсонлар.
“Боқинг, уруш даҳшатидан, огоҳ бўлинг, яхшилар.
Бўлмасин – чун кўйлаклар қон, сергаак бўлинг, яхшилар”.
Қонли кўйлак коинотни, чорлаб турсин шундайин.
Бер, онажон, жанг гувоҳин, мен қуёшга қадайин.
Бизнинг узоқ авлодлар ҳам, келганида дунёга,
Кўргай, мангу тинчлик учун, нелар кечган дунёда!
Ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида бошланғич синф 
ўқувчиларини тарбиялашнинг пойдевори оиладан бошланади. Боғчада тарбиячилар 
томонидан, мактабда эса, ўқитувчилар томонидан ўтиладиган тарбиявий соатларда таркиб 
топган Ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор кўникмалари 
ўқувчиларнинг дунё қарашига мўлжаллаб ривожлантира борилади. Бу жараёнда ўқитувчи 
Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг тобора камайиб бораётганлигини инобатга олиб, 
уларнинг ёзиб олинган хотираларидан, расмларидан, улар ҳақида ёзилган китоблардан, 
тайёрланган видео роликлардан, дўст – бродарларнинг хотираларидан, ўқувчилар орасида 
Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган бобоси бўлса агар, унинг расмидан фойдаланиб 
ўтилган тарбиявий соатлар ҳам бошланғич синф ўқувчиларининг қалбида чуқур ўчмас из 
қолдиради.
Хотира кунлари, Ғалаба байрами олдидан ўтказилган “Жасорат сўнмайди”, 
“Қаҳрамонлар мангу яшайди”, “Ҳурмат қилсанг, ҳурмат топасанг”, “Ватан ягона” 
мавзуларидаги тарбиявий соатлар бошланғич синф ўқувчиларининг қалбида, кексаларга, 
уруш иштирокчиларига нисбатан ёшликдан ҳурмат қилиш туйғуларининг пайдо бўлишига 
замин яратади.
Ёшларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида 
тарбиялашда ота –боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши фронтларида кўрсатган мислсиз 
жасоратлари бу бебаҳо тарбиянинг сарчашмаси бўлиб хизмат қилади. Жасорат сўнмайди.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish