Foydalanilgan adabiyotlar:
1.Abu Ali ibn Sino “Tib qonunlari”. Saylanma. 1-jild. 64-bet. Toshkent// Abdulla Qodiriy
nomidagi xalq me’rosi nashriyoti.
2.O.T.Alyaviya,
Sh.Qodirov,
A.N.Qodirov,
Sh.H.Hamraqulov,E.H.Halilov
“Normal
fiziologiya” darslik// Toshkent .2006.
3. Sobirova R.A. va boshqalar. Biologik kimyo. Darslik. – Toshkent. Yangi asr avlodi. 2006 y.
4. Sultonov R. va boshq. Biokimyodan amaliy masg'ulotlar. O’q’uv q’o’llanma. – Toshkent.
Yangi asr avlodi. 2006 y.
5. Sobirova R.A. va boshqalar. Biologik kimyo. Darslik. – Toshkent. O‘qituvchi. 2018 y.
6. Elliot W.H., Elliot D.C. Biochemistry and Molecular Biology. Textbook. 2nd edition.
Oxford University Press, 2014 g.
7. Danilova L.A., CHayka N.A. Bioximiya polosti rta. Uchebno-metodicheskoe posobie. –
Sankt-Peterburg. OOO «Izdatelstvo SpetsLit». 2012 g.
533
ЎРИКНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТУРЛАРИНИ ЎРГАНИШ
УЎТ:634.21
Намозов И.Ч.
Тошкент давлат аграр университети қ.х.ф.ф.д. (PhD), доцент
Хомиджонов А.А.
Тошкент давлат аграр университети магистр
Аннотация.
Мақолада ўрикни биологик хусусиятлари, турлари, халқ хўжалигидаги
аҳамияти, озиқавийлик қиймати, келиб чиқиши, тарқалиши, истиқболли навлари, ўсиши ва
ривожланиши, тўғрисида илмий асосланган маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар.
Ўрик, нав, тур, дарахт, ўрик қоқи, мева, озиқавийлик қиймати,
пайвандтаг, қаламча, кўчат.
Кириш.
Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудуди кўпгина қишлоқ хўжалик, шу
жумладан мева экинларини келиб чиқиш марказларидан бири хисобланади. Қадимда бу
худудда ўрик, олхўри, гилос ва бошқа мева экинларининг қимматли маҳаллий навлари
сақланиб қолинган.
Ўрик Ўзбекистонда энг кўп экиладиган мева дарахтларидан бири ҳисобланади. У
асосан Фарғона ва Зарафшон водийсида кўп тарқалган бўлиб, умумий боғларининг 70-80 %
ни ташкил қилади.
Ўзбекистонда экиладиган ўрик навлари уч группага: хўраки ўрик навлари - Жавзак,
Рухи жувонон, Аҳрори, Арзами, Оқ ўрик; қуритиладиган ўрик навлари: Хурмоний, Исфарак,
Субҳоний, Бодоми ҳамда консервабоп ўрик навлари - Королевский, Венгерский,
Красношёкий ва бошқаларга бўлинади. Арзами, Рухи жувонон ва Искандарий навларини
учинчи группага ҳам киритиш мумкин. Ўзбекистонда асосан эртаппшар ва ўртапишар ўрик
навлари кўп тарқалган. Ўзбекистонда ўрик асосан, қуруқ мева етиштириш ва мевасини
янгилигида истеъмол қилиш учун экилади. Ўрикни офтобда қуритиш йилнинг энг иссиқ
даври июнь-август ойларига тўғри келади. Бу вактда ҳаво очиқ, иссиқ бўлиб, ҳавонинг
намлиги нисбатан паст бўлади, бу қулайлик ўрикни ерда, яъни очиқ майдонларда қуритишга
имкон беради.
Республикамизда данакли мевалилар ичида ўрикнинг аҳамияти жуда каттадир. Янги
ўрик меваси таркибида 18,4-19,0% қанд, 0,3-0,7% кислота,0,1-0,6% пектин моддалар ва
А1В1ва С витаминлар мавжуд. Қуритилган меваси таркибида 80% гача қанд моддаси бор.
Кўпгина навлар мағзи (данаги) ширин бўлади. Улар таркибида 40-45% ёғ ва 28% гача оқсил
моддалар бор.
Қаршиев А.Э. [5; 80-81 б.] томонидан ўрикни янги шароитга иқлимлаштирилган
дарахтлар жуда яхши ўсиши, гуллаши, сифатли мева бериши билан бир қаторда тескари
хусусиятларни ҳам намоён қилиши, Қашқадарё воҳасининг қуруқ иссиқ ҳавосига ҳамда
изғиринли совуқли кунларига бардошлилиги ўрганилган ва тавсиялар берилган.
Исроилов М.М. [3; 73-75 б.] тадқиқотларида ўрик навларини фенологик фазалари, яъни,
куртак ёзилиши, гуллаш, пишиш муддатлари ва навларнинг касалликларга чидамлилик
даражалари ҳамда ҳосилдорлиги бўйича маълумотлар келтирилган ва истиқболли навлари
тавсия этилган.
Ў.С. Исмоилова, А.А. Тўраевлар [4; 14-20 б.] томонидан олиб борилган тадқиқотларда
ўрик навларинининг фенологик фазалари, тарқалиши, аҳамияти, ҳудуднинг тупроқ-иқлим
шароити, навларнинг касалликларга чидамлилик даражалари, замонавий интенсив боғ барпо
қилишда данаклилар учун мос пайвандтаглар танлаш ва тадқиқот натижалари бўйича
маълумотлар келтирилган.
534
Do'stlaringiz bilan baham: |