Мақола ва тезислар номи


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet327/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.Hasanboyeva O. “Oila pedagogikasi”, “Aloqachi” nashriyoti 2007. 
2.U.A.Yuldosheva ‘’Pedagogika psixologiya’’ Toshkent 2009. 
3.Ertaklar.uz sayti. 
4. Nargiza Qosimova maqolasi. 
 
ЎЗБЕКИСТОН СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИГА TAX FREE ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ 
ҚИЛИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
 
Мамадалиев А.Э. 
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон 
Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 
ги ПФ 5611 сонли қарорида “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм 
соҳасини ривожлантириш Консепсияси”га мувофиқ Европа ва Жануби-Шарқий Осиё 
мамлакатлари билан товар айланмаси, ташиладиган йўловчилар сони ва инвестицияларни 
кўпайтириш учун республикадаги транспорт алоқа тизимини тубдан яхшилаш мақсадида 
хорижий алоқаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди.(1) 
Биламизки туризмни ривожлантириш жуда катта иқтисодий самара бериши 
ҳаммамизга аён, чунки у хорижга ресурс чиқармай (пахта, газ, нефть) валюта олиб кириш 
имконини беради. 
Биз юқорида Президентнинг фармонини бежизга эслаб ўтмадик сабаби ушбу фармон 
билан хорижий сайёҳларни жалб қилишни бир қатор чора тадбирлари белгилаб берилган 
эди. Хусусан фармоннинг 2-иловаси 21-бандида Давлат божхона қўмитаси, Туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Савдо-саноат 
палатаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга қуйидаги чораларни амалга ошириш 
орқали «шоппинг» (савдо) туризмини ривожлантириш вазифадари юклатилган: 
тарихий шаҳарлар ва вилоятларнинг маъмурий марказларида бож тўлови олинмайдиган 
дўконлар («Duty Free»)ни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон 
Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни 
лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш; 
бренд кийим-кечак маҳсулотлари, косметика ва аксессуар товарлар сотуви йўлга 
қўйилган савдо-кўнгилочар комплекслар ташкил этилишини рағбатлантириш. (1) 
Ушбу вазифаларни амалга оширишни мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон солиқ 
маъмурчилигига Tax free тизимини жорий қилиш масаласи хусусида илк бор Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 27 февралдаги 2397-III/КҚ-
517-III-сонли қўшма қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи 
давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга 
ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» тасдиқланган бўлиб ушбу йўл харитасига асосан 
хорижий туристлар ва вақтинчалик ташриф буюрувчилар учун tax free тизими бўйича савдо-
сотиқнинг имтиёзли режимларини ўрнатишга доир» тавсияларни ўрганиш бўйича бевосита 
алоқадор вазирлик ва идораларга вазифалар юклатилади. (2) 
Шундан сўнг Тax free тизимини жорий қилишни қўллаб қувватлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон 
қарори
да чет 


438 
эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишда ҳарид 
қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш тартиби
 
tax free 
тизимини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ 
қўмитасига вазифа қилиб юклатилгади. (3) 
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 274-
моддасида Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага 
мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш, шунингдек чет давлат фуқаролари 
томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни олиб чиқишда уларга 
солиқ суммасини қайтариш (ТАХ FREE) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда 
белгиланиши кўрсатилиб ўтилган. (4) 
Ушбу меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлардан шуни хулоса қилиш мумкинки Ўзбекистон 
солиқ маъмурчилигига tax free тизимини жорий қилиш вазифаси манфаатдор вазирлик ва 
идораларга юклатилган бўлсада ҳанузгача бу масала бўйича ишлар якунига етгани йўқ ёки 
лозим даражада бажарилмаяпди.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили. 
Ўзбекистон солиқ маъмурчилигига tax free тизими янгича тизим бўлганлиги сабабли 
мақолани ёритишда асосан хориж тажрибаси ўрганилиб хорижий олимларнинг фикрлари 
ёритиб ўтилган. 
Аввало Tax free тизимига берилган таърифга хориж олимларнинг қарашлари хусусида 
тўхталиб ўтсак. 
М.В.Киселова, Д.А.Фокина (2012) ларнинг қарашларича Tax free - бу чет эл 
фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишда товарларни сотиб олганлик учун эгри солиқларни 
қайтариш бўйича халқаро дастурдир ўз қарашларини ифода этган.
О.С.Чернова (2019) нинг талқинига кўра Tax free – бу давлат ҳудудида ишлаб 
чиқарилган ва сотиб олинган товарлар учун чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини 
қайтариш тизимига айтилади деб таъкидлайди. 
Малых В.В, Викторова Н.Г (2019)лар Tax free – бу тизимга мувофиқ хорижий 
давлатлар фуқароларига чакана савдо корхоналари томонидан товарларнинг нархига 
тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариб беришни тушуниш ҳақида ўз мулоҳазаларини 
ёритишган. 
Крюченко Н.Н (2019) эса Tax free – чет эл фуқароларига сотиб олинган товарларини 
мамлакатдан олиб чиқиб кетаётганда ушбу товарларга қўлланилган қўшилган қиймат 
солиғини қайтариб бериш тизимидир деган ғояни илгари суради. 
А.В.Губарева (2020) соддароқ қилиб Tax free – чет эл фуқаролари томонидан 
товарларни экспорт қилишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимидир дея 
таъкидлайди. 
 
Острога В.А (2020) фикрига кўра Tax free – бу харидорга чет элда шахсий фойдаланиш 
учун экспорт қилинган, сотиб олинган товарларга қўшилган қиймат солиғини қайтаришдир.
Шундай қилиб бизнинг қарашларимизга кўра Tax free бу хориж фуқаролари мазкур 
мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни ўз шахсий эҳтиёжлари учун харид қилинган ва 
уни асл ҳолида мамлакатдан олиб чиқиб кетаётганда божхона органлари ходимлари 
томонидан товарлар экспорти тасдиқланган тақдирда ушбу товарларга нисбатан қўлланилган 
қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш механизмидир. 
Табиий бир савол туғилади хўш нима учун чет эл фуқароларига харид қилинган 
товарлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш керак деган, буни иккита сабаб 
билан изохлаш мумкин бўлади: 
Биринчидан қўшилган қиймат солиғи амалиётини қўлловчи барча давлатлар экспортни 
рағбатлантириш мақсадида чет элга экспорт қилинган товарларга нисбатан қўшилган қиймат 
солиғи қўлланилмайди. Мантиқан олиб қаралганда чел эл фуқароларига яъни сайёҳларга ҳам 
товарларни сотиш экспорт ҳисобланади агар улар сотиб олган товарларини мамлакатдан 
ташқарига олиб чиқиб кетса. Бу эспорт тури маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ҳам 


439 
анчагина қулай ҳисобланади. Сабаби ушбу ишлаб чиқарувчилар хорижда ўз товарларига 
харидор излашларига хожат қолмайди аксинча харидор ўзи келади, шунингдек транспорт 
харажатлари, божхона тўловлари, суғурта ва шунга ўхшаш бошқа харажатларни тежаш 
имкони бўлади. Қолаверса сотилган товарлар учун тўловларни жойида олиш имконияти 
пайдо бўлади. Бу ўз навбатида дебеторлик қарзларини пайдо бўлишини, ишлаб 
чиқарувчиларни айланма маблағларини банд бўлиб қолишини, буни натижаси иқтисодий 
танг ҳолатга келиб қолишни, ортиқча оворагарчилик ва сарсонгарчиликларни олди олинади. 
Иккинчидан эса мамлакат ҳудудида қисқа вақт ичида бўлган чет эл фуқаролари 
тўланган солиқлардан ижтимоий самарани яъни таълим, тиббиёт, сайёхлик каби ижтимоий 
соҳаларга берилган имтиёз ва енгилликлардан фойланишга улгурмайдилар ёки бундай 
имкониятларга эга бўлмайдилар, шунинг учун улардан солиқларни ундириш адолатдан эмас.
Шундай қилиб, "Тах Free" тизими иккита асосий вазифани ҳал қилади - иқтисодий ва 
ахлоқий: яъни бу мамлакатнинг чет эл фуқаролари учун туризм жозибадорлигини оширади, 
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлайди, товарлар экспортини оширади, 
валюта кириб келишини кўпайтииради ва ижтимоий адолацизликни тиклайди (Чернова 
Оксана 2019). 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки Тax free тизимини қўллашдан кутилаётган 
натижалар қуйидагилардир: 
-
Мамлакатни туризм учун қулай бўлган мамлакатлар сафига қўшилиши, глобал 
миқёсда оброси ва имиджини ошириш; 
-
Чакана савдони ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш 
орқали экспорт салоҳиятини оширилиши; 
-
Туризм саноатини ривожланиши; 
-
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида соф рақобатни ривожланиши ва 
рақобатбардош маҳсулотлар кўламини ошиши; 
-
Янги ва қўшича иш ўринларини яратиш; 
-
Савдо айланмасини ошириш натижасида бюджетга қўшимча солиқлар тушумини 
янада кўпайиши. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish