Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
 
 
 
 
 
Педагогик маҳоратнинг муҳим таркибий қисмлари 
IPA
Ижтимоий ва 
сиёсий фанлар 


256 
Yuqorida kurib utilgan tizimni to’rtta aspektini to’rt xil guruhdagi ma’lumot va 
informatsiyalar uzviy bog’langan holda tizimni butun informatsiyasi to’plami nazariy va amaliy 
o’qitish jarayonlarini uzviy bog’liqligida vujudga keltiradi. 
Ana shu uzviy bog‘liqliqni borligi uchun AFO’ tayorlash jarayoni paydo bo’ladi. Bu uzviy 
bog‘liqlikni qanchalikik aniq bo’lishi tizim faoliyatini shunchalik to’gri tashkil qilinishiga va 
natijada jarayonini mivofiqlashtirishga olib keladi.
 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. I.A.Karimov “Yuksak ma’naviyat yengilmas kuch”. – Toshkent: “Ma’naviyat”, 2005 yil.
 
2. Muslimov N.A. Bo‘lajak kasb ta’limi o‘qituvchilarini kasbiy shakllantirish. Monografiya. – 
T.: “Fan”, 2004 yil, 126 bet.
3. 
N.A. 
Selezneva 
,Yu.G. 
Tatur.Proektirovaniekvalifikastirovannixtrebovaniy 

spestialistamvisshimobrazovaniem.Ucheb.posobie. M. Issled. Stentr.Gosobrazovaniya, 2001g. 
4. N.V.Nikolaeva. Obrazovatelnie kvest – proekti kak metod I sredstvo razvitiya navikov 
informastionnoy deyatelnosti o’chashixsya. M.Voprosi internet. Obrazovaniya, 2002., №7.- 
http://vio.fio.ru/
 vio_07.7.
5. M.Z.Murtazaev. Yuqori malakali kadrlar tayyorlash jarayonini muvofiqlash tirish asoslari. 
Monografiya.T.: “Fan va texnologiya”, 2011, 140 bet.
6. M.Z.Murtazaev. Yuqori malakali kadrlar etukligini shakllantirishning iqtisodiy pedagogik 
asoslari. Monografiya.T.: “Fan va texnologiya”, 2012, 110 bet.
 
 
ЎЗБЕКИСТОНДА КЛАСТЕРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ 
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ 
 
Джаббаров С.С.
Мустақил изланувчи 
Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, 
МЧЖ “PAXTAKOR TEKS” қўшма корхонаси 
Молия ишлари директори 
 
Ўзбекистонда жаҳон стандарти талабларига жавоб берувчи ва экспортбоп маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришни таъминловчи юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш, енгил саноат корхоналарининг инфратузилмасини ривожлантириш ва инновацион 
технологияларни жорий этиш ҳисобига жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш кўламини кенгайтиришнинг асосий стратегияси сифатида ишлаб чиқаришнинг 
кластер усулидан фойдаланишга қаратилган янги йўналиш жорий этилмоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017 йил 14-декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув трикотаж 
саноатини жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5285-сонли фармонида 
тўқимачилик 
саноати 
корхоналари, 
пахта-тўқимачилик 
кластерларини 
ҳудудлар 
салоҳиятининг янада ривожланиш истиқболларидан, хомашё базаси, инфратузилмаси, 
меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб жойлаштириш назарда 
тутилган. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан пахта ва тўқимачилик 
кластерларини шакллантириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган турли 
йўналишларда мақсадли йўл хариталари ишлаб чиқилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди. 
Амалий ишлар натижасида 2020 йилда фаолият юритган 96 та пахта-тўқимачилик 
кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн. 794 тонна ва 11 та кооперациялар 
томонидан 106.6 минг гектар майдондан 288 минг тонна пахта хом ашёси етиштирилди. 


257 
Жами 1 млн. 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн. 82 минг тонна ёки 2019 
йилга нисбатан 109% пахта хом ашёси етиштирилди.
75
2020 йилда республика ҳудудида етиштирилган пахта толасини қайта ишлаш даражаси 
100 фоизга етказилди ва 1,1 млн. тоннани ташкил этиб, тармоқ корхоналари томонидан 850 
минг тонна пахта толаси ўзлаштирилди: 
-
Пахта учун давлат буюртмалари тизими бекор қилинди. 
-
Ушбу йилда тўқимачилик ва тикув трикатаж тармоғи корхоналари томонидан жами 
22,6 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари (ўсиш суръати 119,8 фоиз), 13,9 трлн. сўмлик 
истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди (108 фоиз). 
Жумладан, ип калава ишлаб чиқариш 629,8 тоннага (ўсиш суръати 115,8 фоиз), ип 
газлама 406 млн. кв. метр (111,1 фоиз), нотўқима матолар 42,3 млн. кв. метр (104,4 фоиз), 
трикотаж матолар 119,6 минг тонна (105 фоиз), трикотаж маҳсулотлар 427 млн. дона (118,8 
фоиз), пайпоқ маҳсулотлари 257 млн. жуфт (118,8 фоиз)га етказилди.
76
Саноат таркибида 2019 йилда тўқимачилик махсулотлари ишлаб чиқаришнинг улуши 
11,8 фоизни ташкил этган бўлса, унинг физик хажми индекси 105,3 фоизни ташкил этган. 
Шунингдек, 2020 йилда тўқимачилик махсулотлари ишлаб чиқаришнинг улуши 11,9 фоизни, 
физик хажм индекси 15,4 фоизга ошиб, ишлаб чиқариш хажми 36.230,8 млрд. сўмни ташкил 
этди.
77
Бугунги кунда ҳар бир соҳада инновация ва изланиш, янги ютуқларга эришиш, соғлом 
рақобат муҳитини яратишда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, мамлакатимизда аграр соҳани 
ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий усуллардан оқилона фойдаланиш ижобий 
самаралар бермоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро амалиётда синалган ва 
иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи бозор муносабатларини ва 
амалий тажрибаларни ҳаётга изчил жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Мамлакатимиз агросаноат мажмуи учун хос бўлган муаммолар унинг потенциал 
имкониятлари ва инвестицион жозибдорлигининг сезиларли даражада пасайтириб 
юбормоқда. Иқтисодий адабиётларда масаланинг ушбу жиҳати етарлича батафсил ўрганиб 
чиқилган бўлсада, қуйида мамлакатимиз агросаноат мажмуи учун хос бўлган баъзи бир 
жиҳатларга тўхталиб ўтамиз:
1. Кучли рақобат муҳити. Бир хил табиий-иқлим шароитларида фаолият кўрсатувчи 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг натижалари бир биридан унчалик ҳам катта 
фарқ қилмайди.
2. Яхши ҳосил олишнинг тўлиқ кафолатланмаганлиги. Ҳаттоки серҳосил ерларда ҳам 
ноқулай об-ҳаво туфайли яхши ҳосил олинмаслиги мумкин (бу вазият кейинги йилларда 
иқлим ўзгаришлари боис кўп кузатилмоқда).
75
https://agro.uz 
76
https://uzts.uz/uz/hisobotlar 
77
https://stat.uz/ 


258 
3. Мавсумийлик, технологик жараённинг узоқлиги, тушумларнинг кечикиши.
4. Кўпи билан учтагача қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга мўлжал олиш. 
Бундай ёндашув доимий бир хилликка эга бўлган техникалардан фойдаланишни, бир хил 
истеъмолчилар билан иш олиб боришни кўзда тутсада, ўзгарувчан бозор шароитида бундай 
ёндашув ўзини оқламайди.
5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари товарлилик даражасининг пастлиги. Қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос иқтисодий хусусиятларидан бири шундаки, ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотнинг маълум бир қисми такрор ишлаб чиқариш мақсадларида 
қишлоқ хўжалигининг ўзи томонидан истеъмол қилинади.
Агросаноат мажмуининг ташкилий ишлаб чиқариш муаммолари сирасига 
қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
1) кадрлар масаласи - Агросаноат мажмуи корхоналари ҳар қачонгидан ҳам бугунги 
кунда малакали мутахассисларга катта эҳтиёж сезмоқда, бу биринчи навбатда таълим 
тизимининг бугунги кун талабларидан ортда қолаётганлиги, иш ҳақи ва қишлоқ ҳудудларида 
аҳоли турмуш даражасининг пастлиги каби омиллар билан боғлиқ.
2) маҳаллий ҳокимият идоралари билан ўзаро муносабатлар борасидаги мавжуд 
қийинчиликлар, кўпинча маҳаллий бошқарув идоралари эркин бозор муносабатларига 
мослаша олмаётганликлари ёки бунга уқувлари йўқлиги боис, қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқарувчилари ва инвесторлар маъмурий ресурслар учун катта маблағ ва вақт 
сарфлашларига тўғри келмоқда;
3) агросаноат мажмуини қўллаб-қувватлаш борасида давлат томонидан амалга 
оширилаётган чора-тадбирларнинг марказдан узоқ ҳудудларда амалга оширишнинг 
мураккаблиги;
4) аграр соҳага оид илм-фанни молиялаштиришдаги бюджет тақчиллиги;
5) ерга бўлган мулк ҳуқуқини қўлга киритиш ёки уни узоқ муддатли ижарага олиш 
билан боғлиқ бўлган муаммолар;
6) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ижтимоий мажбуриятларнинг юкланиши 
– бу ўз навбатида қишлоқ ҳудудларида йўллар қурилиши ва таъмирланишини, ижтимоий 
объектлар қурилишини кўзда тутади, бундай мажбуриятлар қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқарувчиларининг иқтисодий самарадорлигига катта путур етказади;
7) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, сотиш борасидаги мураккабликлар, бозор 
инфратузилмасининг етарлича ривожланмаганлиги;
8) кафолатланган сотиш бозорларининг мавжуд эмаслиги - илгари қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг йирик улгуржи харидори давлат ҳисобланган бўлса, бугунги кунга келиб 
эркин бозор муносабатлари мазкур соҳага ҳам изчиллик билан жорий қилинаётганлигини 
инобатга олиш лозим; 
9) тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг кескин тебраниб туриши – бу 
биринчи навбатда ўсимчилик тармоғи учун хос ҳисобланади.
Бироқ агросаноат мажмуининг юқорида санаб ўтилган муаммоларини бир ёки бир 
нечта корхоналар кўмагида ҳал этиб бўлмайди. Бу борада жаҳонда ва мамлакатимизда 
тўпланган тажрибалар ўзаро интеграциялашган тузилмаларнинг бозор иқтисодиёти 
талабларига тўла тўкис жавоб бера олишини кўрсатмоқда. Интеграция маҳсулот ишлаб 
чиқариш, уни қайта ишлаш ва сотишнинг ёпиқ циклини ташкил этиш, ишлаб чиқариш 
жараёнига малакали мутахассисларни жалб қилиш ва унда илғор техника ва 
технологиялардан фойдаланиш, шунинг билан бир қаторда маҳсулотларнинг товарлилик 
даражасини ошириш, маҳсулотларни воситачиларсиз сотиш имконини беради. Айнан мана 
шундай авфзалликлар ва устунликларни таъминлаш орқали агросаноат мажмуининг 
инвестицион жозибадорлигини ошириш мумкин. 
Корхона ва ташкилотларнинг географик жиҳатдан концентрацияси кластер 
концепциясининг ядросини ташкил этади. Кластер таркибига кирувчи компаниялар ахборот, 
технологиялар, товар ва хизматларни ўзаро айрибошлайдилар, улар жамоавий бренд ва яхлит 
савдо тармоғидан биргаликда фойдаланадилар. Кластер тизимини жорий этиш - бу нафақат 


259 
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўли бўлиб қолмасдан, балки мамлакат ва 
маҳаллий даражада корхоналарнинг инновацион фаоллигини оширишнинг асосий 
омилларидан бири бўлиб, ҳудуднинг географик жойлашуви, табиий-иқлим шароитлари ва 
агросаноат ихтисослашуви билан боғлиқ бўлган рақобат устунликларини амалга ошириш 
имкониятини беради. Алоҳида шахсларга таянувчи янги билимлар назариясига мувофиқ, 
янги билимлар ва тажрибалар илмий мақолалар ёки қўлланмалар ёрдамида эмас, балки 
шахсий мулоқот йўли билан аниқ бир мутахассисларнинг амалий тажрибаларини ўзаро 
муҳокама қилишлари орқали самарали тарзда ёйилади. Ўз навбатида ўзаро алоқада бўлувчи 
хўжалик юритувчи субъектлар бевосита бир бирлари билан яқин масофада жойлашишлари 
талаб этилади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг географик жиҳатдан локализацияси 
амалиётда ҳам яққол ўз тасдиғини топганлигини кўришимиз мумкин, хусусан Дания, 
Финляндия, Норвегия ва Швеция саноати бугунги кунда тўлиқ кластер тизими асосида 
фаолият кўрсатмоқда. Дунё амалиётида кластерлар фаолиятини ташкил этишнинг бир неча 
моделлари мавжудлиги боис, мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларида кластерлар 
фаолиятини йўлга қўйиш масаласига бир томонлама ёндашиш бизнингча маъқул эмас. 
Масалан, кластерлар фаолиятини йўлга қўйишнинг европа модели табақалаштирилган 
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ўзаро рақобатлашувчи корхоналарнинг маълум бир ҳудудда 
мужассамлашувини ва мазкур корхоналарнинг ушбу ҳудуддан ташқарида алоҳида маркетинг 
стратегиясини қўллашларини ифода этса, кластерлар фаолиятини ташкил этишнинг 
шимолий америка модели эса ҳудудий ихтисослашув тамойили бўйича ўзаро иқтисодий 
алоқаларга киришувчи корхоналарнинг географик жиҳатдан бир жойда мужассамлашишини 
кўзда тутади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish