Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний ёҳуд жавонмардлик тариқати. -T.:
А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1994 й. -108 б.
2.
R.J.Mahmudov. Husayn Voiz Koshifiy. /Ma’naviyat yulduzlari. -T.: 2001y. 241- 245 betlar
3.
Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний. Ахлоқи муҳсиний. Нашрга
ьайёрловчилар: М.Аминов, Ф.Ҳасанов. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат
илмий нашриёти. 2011, 376 б
СОЯ ЭКИНИНГ ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ.
УДК:633.853.52:631.531.1:581.19
Аҳмаджонова Ш.
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти талабаси
Илмий раҳбар: Ҳамроева М.К.
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти б.ф.ф.д. доцент
Мустақиллик йилларида Республикада донли ва дуккакли экинларни ривожлантириш ва
тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда экинлардан юқори ҳосил олиш борасида бир қатор
қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда. Кейинги йилларда республикамиздаги суғориладиган
майдонларда иккита экин асосий ҳукмрон бўлиб қолмоқда, буғдой ва пахта узлуксиз бир
майдонга экилаверганидан улар тупроқдан ҳосил билан доимо бир хил микро ва макро
элементларни олиб чиқиб кетади. Кейинги пайтларда тупроққа бериладиган гўнг миқдори жуда
камайди, чунки фермер хўжаликларидан гўнг тўплаш ҳам қийинлашиб бормоқда.
Республикамизнинг айрим ҳудудларида тупроқ-иқлим шароити ўсимлик ўстиришга оғир
бўлган худудлардан бири бўлиб ҳисобланади, бу ерда тупроқлар шўрланганлиги билан
деҳқончилик қилиш оғир саналади. Шунинг учун бу худудда тупроққа унумдорликни тикловчи
ҳар агротехник тадбир бажарилиши лозим бўлган муҳим ишлар турига киради. Дуккакли
экинлардан соя экиш орақли тупроққа табиий азотли моддалар бериш имкони бўлади. Соя экиб
тупроқ унумдорлигига ижобий таьсир қилиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлашнинг бирдан-бир йўли шу ҳисобланади.
Соя дунё мамлакатларида 100 млн.га яқин майдонга экилиб келинади. Кўпгина
мамлакатларда соя экини асосий, такрорий ва қўшиб экилади, Соя энг кўп экадиган айрим
мамлакатларда кечпишар навлар ва такрорий экиш учун ҳаво ҳарорати етишмайди. Соя асосий
экишга режалаштирилар экан, албатта навларни тўғри танлаш лозим. Эртапишар навлар учун
1200-1500
0
С, ўртапишар 1800-2100
0
С ва кечпишар навлар учун 220-2400
0
С ҳарорат талаб
қилади. Соя бугунги кун деҳқончилигида энг муҳим экин бўлиб, тупроқнинг биологик
унумдорлигини оширади ёки ўзидан кейин тупроққа 55-60 кг. миқдорда соф азот қолдириб
кетади. Фақатгина Республикамизнинг жанубий ҳудудларида асосий экин соянинг жуда кўп
сонли навларидан энг маъқулини, ўсув даври қисқа, тез пишиб етиладиган, дуккаклари чатнаб
кетмайдиган ҳамда юқори ҳосил берадиганини танлаб олиш ва фермерларга тавсия бериш
бизнинг ишимизнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Олиб борилаётган илмий изланишларимизда
Do'stlaringiz bilan baham: |