Манба: Ислом энциклопедияси. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 004. – б



Download 39,7 Kb.
bet7/9
Sana29.03.2023
Hajmi39,7 Kb.
#922939
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Энциклопедия

Қодиёнийлик (Аҳмадийлик) — ХИХ аср охирида Ҳиндистонда вужудга келган ғайриисломий диний ҳаракат. Дастлаб у асосчисининг номи билан – “Мирзоийлик”, кейинчалик эса вужудга келган жойга нисбатан – “Қодиёнийлик” деб номланган. Мирзо Ғуломнинг 1900 йил 4 ноябрдаги баёнотидан сўнг охир-оқибат “Аҳмадийлик” номини олган. Қ. ҳаракатига ХИХ асрнинг 70-йилларида Панжоб мусулмонлари орасида йирик уламо ва авлиё сифатида ном чиқарган Мирзо Ғулом Аҳмад Қодиёний (1835—1908) томонидан асос солинган. У Ҳиндистоннинг Панжоб вилояти Қодиён қишлоғида таваллуд топган.
Ғулом Аҳмад 1840 йилда ҳозирги Покистон ҳудудидаги Панжоб вилоятининг Гурдаспур минтақасидаги Қодиён қишлоғида туғилган. У ёшлигидан ҳиндуийлик, яҳудийлик, христианлик ақидалари билан танишган. Бу эса унинг дунёқарашига таъсир кўрсатган ва у ўзини ҳиндуийларнинг Аватари (ҳиндуийлик таълимотига кўра, Кришнанинг ердаги кўриниши), яҳудийларнинг Машиаҳи (яҳудийликка кўра, Исроил халқи ва инсониятни қутқариш учун Яратган томонидан юбориладиган Довуд пайғамбар авлодидан бўлган шоҳ), христианларнинг халоскори ва буддавийларнинг Майтреяси (буддавийларнинг Ерда пайдо бўлиши кутиладиган илоҳи) деб эълон қилган. 1876 йилда Ғулом Аҳмад Аллоҳнинг ҳузурига чиққани ва ваҳий ола бошлаганини даъво қилиб чиқади. 1880 йилда у ўз таълимоти асосларига бағишланган "Бароҳин Аҳмадия" (Аҳмад далиллари) номли китобининг илк икки жилдини нашрдан чиқаришга эришади. Унда у исломни бошқа динлардан ҳимоя қилган. Шу туфайли мусулмонлар китобдаги "илоҳий илҳомлар", кароматлар, ўз-ўзини мақташларга, дастлаб, унча эътибор бермаганлар. Учинчи ва тўртинчи жилдларда эса Ғулом Аҳмад ўзига ваҳий тушаётгани ва пайғамбар эканини даъво қилган. Шунингдек, инглиз ҳукуматини мақтаб, ҳозирги пайтга келиб "жиҳод" тушунчасининг ўринсиз, ҳукмсиз ҳолга келиб қолганини айтган. Бошланишда 50 жилд бўлиши режалаштирилган "Бароҳин Аҳмадия"нинг фақат 5 жилди нашр қилинган. Ғулом Аҳмад қарашлари эволюсиясининг таҳлили унинг асл моҳиятини чуқурроқ англашга ёрдам беради. Дастлабки босқичда у ўзини соф ислом таълимоти ҳимоячиси сифатида намоён қилиб, турли динларга ўз раддияларини беришга уринади. У ўзини “хокисор” бир мусулмон сифатида кўрсатиб, ўзини “ўз даъвати ва шахсий хусусиятларида Масиҳга ўхшаган киши” дея тарафдорларини тўплайди. Иккинчи босқичда эса динни янгилаш ғоясини, яъни 1885 йили у ўзини яшаб турган давр (ҳижрий ХИВ аср) "мужаддиди" эканини, 1888 йилга келиб эса инсонлардан "байъат" олиб, алоҳида "жамоат" ташкил қилиш ҳақида буйруқ олганини эълон қилади. Ғулом Аҳмад фаолиятининг учинчи босқичида ўзини “Имом Маҳдий”, деб атаб, ислом асосларини бузишга киришган. Хусусан, 1891 йилда у Исо ибн Марямнинг табиий йўл билан ўлганини айтиб ва шундан келиб чиқиб ўзини мусулмонлар кутаётган "Масиҳ" ва "Маҳдий" деб даъво қилган. Суннийлик ақидасига кўра, Маҳдийнинг қачон ва қаэрда пайдо бўлишини Аллоҳ таоло билади. Бу борада келган ҳадислар таҳлили эса, Маҳдийнинг имом Ҳасан авлодидан бўлиши, унга қарши Шомдан аскар юборилиши, пайғамбар суннатига амал қилиши, Ер юзида адолат ва инсофни қарор топтириши ҳақида маълумот беради. 1891-йилда „Анжумани Аҳмадия“ диний ташкилотини тузган.
1900 йилга келиб, у пайғамбарлик даъвосини илгари сурди, “илҳом” хутбасини ўқиди. Қизиғи шундаки, Ғулом Аҳмад ўзини оддий пайғамбар эмас, балки “пайғамбарларнинг сараси”, дейишгача бориб етди. Унинг “Амадий далиллари” китобининг бешинчи жузъида келтирилган “Аллоҳ барча набий ва расулларни бир киши қиёфасида мужассамлаштиришни истади ва ўша менман”, - деган сўзлари бунга далил бўла олади. Бундан ташқари у Яратган томонидан ваҳий юборилиши ҳеч қачон тўхтамаслигини эълон қилиш билан неча асрлардан бери мусулмонлар эътиқод қилиб келадиган ақидага мутлақо ёт фикрни илгари сурди. Ислом таълимотига кўра, Муҳаммад (с.а.в.)дан сўнг ўзини пайғамбар, деб эълон қилган киши ё каззоб ёки дажжол ёки мажнун ҳисобланади. Аҳмадийларга кўра, барча динлар қандайдир халоскорни кутадилар, унинг келишига умид билан яшайдилар. Агар кутилаётган қутқарувчи, бир одамда мужассам бўлса, динлараро келишмовчилик бартараф этилиб, бирдамлик, ҳамжиҳатликка эришилган бўларди. 1904 йилда Ғулом Аҳмад ўзини Кришнанинг одам қиёфасидаги кўриниши эканини эълон қилди. Яратган унга гўёки “Сен менга ўғил кабисан”, деб ваҳий юборгани ҳақидаги иддаоси унинг соғлом фикрдан анча узоқлашиб кетганини кўрсатади. Аҳмадийларнинг ислом асосларидан узоқлашиб кетганини кўрсатувчи яна бир ҳолат уларнинг Макка, Мадина қаторида Қодиённи ҳам муқаддас шаҳар эканига эътиқод қилишларидир. Улар Қодиёндаги масжид олдида минора қурдириб, уни “халоскор минораси”, ушбу қишлоқдаги қабристонни эса “Жаннат боғлари” деб атаб, бу ерга кўмилганлар жаннатга киради, деб ҳисоблайдилар. Ғулом Аҳмад 1905 йилда ўзининг ўлими ҳақида ваҳий келганини айтган бўлсада, 1908 йил 26 майда Лаҳорда вафот этган. Қабри Қодиёнга олиб кетилган ва тарафдорлари учун зиёратгоҳга айланган. Мирзо Ғулом Аҳмаднинг ўлимидан кейин шогирдлари унинг фикрларини йиғишда давом этдилар ва натижада "Синкретик Қодиёния-Аҳмадия ҳаракати" юзага келган. Кейинчалик оқим "Қодиён аҳмадийлари" (“Қодиёнийлар”) ва "Лаҳор аҳмадийлари" (“Лаҳорийлар”) номли икки жамоага бўлиниб кетди. “Қодиёнийлар” Ғулом Аҳмадга нисбатан “Масиҳ мавъуд” (“Ваъда қилинган Масиҳ”) ва “Маҳдий”, “Лаҳорийлар” эса “Набий зиллий” (“Пайғамбар сояси”) ва “Набий ғайри ташриъий” (“Шариат жорий қилмаган пайғамбар”), “мужаддид” (“динни янгиловчи”) номларини ишлатишда фарқланадилар. Аҳмадийлар муайян мамлакатга кириб борар экан, кўп ҳолларда саводи паст мусулмонлар ёки илгари бирор динда бўлмаган кишиларни нишонга олишга, ўзларининг талқинидаги нашр ва китобларни чоп этишга эътибор қаратадилар. Жамоа таркибига фақат 10 шарти белгиланган расмий қасамёд воситасида аъзо бўлиб кириш мумкин. Улар ўз талқинида Қуръон нусхаларини турли тилларда (80 га яқин тилда, хусусан ўзбек тилида) нашр қилиш ва тарқатиш билан фаол шуғулланадилар. Маълумотлар аҳмадийлар Ўзбекистонга кириб келишга қизиқаётганлигини кўрсатади. Хусусан, баъзи қўшни мамлакатларда аҳмадийлар ғояларини тарғиб қилувчи “Танланган ёзувлар”, “Танланган ҳадислар”, “Танланган оятлар” каби китобларнинг чоп этилгани, Қуръони каримнинг улар талқинидаги ўзбекча таржимасининг тақдимоти бўлиб ўтгани юқоридаги фикрни тасдиқлайди. Аҳмадийлик мусулмонларни ичидан бўлиб ташлаш, исломий қадриятларни бузиб талқин этиш, ислом динига янги тушунчаларни киритиш орқали одамларни тўғри йўлдан адаштиришга қаратилган, шаклан исломий, моҳиятига кўра унга мутлақо зид бўлган оқимлар сирасига киради. Вафотидан кейин унинг ишларини Ҳаким Нуриддиндавом эттирган.



Download 39,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish