МАЪНАВИЯТЛИ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИНГ ЎРНИ
Фазлиддин Абдунаевич Абдуразақов,
Термиз давлат университети Педагогика ва психология йўналиши 1-курс магистранти
Аннотация: Ушбу мақолада маънавий муаммолар, оммавий маданиятга қарши курашишда ташкил этилиши лозим бўлган самарали тизим ҳамда бу борада ижтимоий-гуманитар фанларнинг аҳамияти ҳақида сўз боради.
В этой статье рассматриваются духовные проблемы, эффективная система, которая должна быть создана в борьбе против массовой культуры, а также важность социальных и гуманитарных наук в этом отношении. (google переводчик орқали таржима қилинган).
This article discusses the spiritual problems, the effective system that needs to be established in the fight against popular culture, and the importance of the social sciences and humanities in this regard. (google переводчик орқали таржима қилинган).
Таянч сўз ва иборалар: оммавий маданият, Китч услуби, мафкура, маънавият, глобал тармоқ, глобал муаммолар, таҳдид¸ концепция, толерантлик.
Тасаввурсиз одам, телескопсиз обсерваториянинг ўзгинасидир (Г.Бигер).
Барчамизга маълумки, бугунги кунда ёшларимизни ташқи мафкуравий таъсир ва таҳдидлардан ҳимоя қилишда ҳам ижтимоий гуманитар фанларнинг роли муҳим аҳамиятга эга. Чунки, мафкуравий таҳдид шакллари хилма-хил бўлиб, уларда кўпинча жозибали шиор ва ғоялар ниқоби ортида иш кўрилиб, турли-туман усуллардан фойдаланилади. Бундай ёвуз кучлар ихтиёрида жуда катта моддий, молиявий ресурс ва имкониятлар мавжуд бўлиб, улар пухта ўйланган ҳамда давомли мақсадларга хизмат қилмоқда.
Бу ҳаракатлардан асосий кўзланган мақсад эса авваламбор, ёшлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор халқнинг онгига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, мафкуравий жиҳатдан заиф ва тобеъ қилишдан иборат.
Бироқ, жаҳондаги коронавирус пандемияси шароитида турли ёт ғоялар ташаббускорларида ҳам тарғибот борасида муаммолар юзага келган. Улар ҳозирча кескин томошалар уюштира олмайди, тўплана олмайди. Лекин бу дегани улар тўҳтади, дегани эмас. Улар мақсадларига эришиш учун янги ва самарали усулларни излайдилар.
“Оммавий маданият”нинг энг мукаммал, умуминсоний таърифи бор. Яъни “оммавий маданият” - бу бизга четдан кириб келувчи, миллий қадриятларга мутлақо ёт, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган хуружлар йиғиндиси”.
Оммавий маданият нима? АҚШлик Бернард Розенберг 1965 йил оммавий маданият ҳақида шундай дейди: “Оммавий маданият”нинг асосий сабаби – замонавий техника. На миллий характер, на иқтисодий, на сиёсий тизим бу масалада ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас1”.
Жорж Фридман (Торонто) эса: “Оммавий маданият деганда биз техник цивилизация шароитида оммавий ахборот воситалари томонидан кенг оммага ҳавола этиладиган маданий истеъмол қадриятлари йиғиндисини тушунамиз”, деб айтади (1962й.)2.
Оммавий маданият ва унинг қадриятлари кенг оммага қаратилган. Улар оммавий техник тарғибот воситалари орқали тез, бирданига тарқатилади. Оммалаштирилади.
Дунёда коронавирус пандемияси шароитида таълим олувчи ҳамда таълим берувчилар уйда бўлишларига қарамай, таълим ва тарбия ишлари тизимли олиб борилаяпти. Эскича усуллардан воз кечилиб, самарали, фойдали усулларга ўтилган.
Барча уйда ўтирган айни бир пайтда баркамол авлод тарбиясида нималарга эътибор бериш керак, аслида. Бу борада дастурамал қилиб олишимиз лозим бўлган муҳим жиҳатлар қайси ҳужжатларда ўз аксини топган? Қайси йўл биз учун “қулай”?...
Ҳозирги глобаллашув даврида таълимнинг самарали бўлиши ёшлар онгига Она ватан ва халқига бўлган Ватанпарварлик ғояларини янада сингдиришга боғлиқ. Чунки ҳар қандай мафкура жамиятда муайян ғоялар устуворлик қиладиган ижтимоий муҳитни яратиш вазифасини ҳам бажаради. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, “Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар3”.
Демак, мафкуравий таҳдидларга қарши тўғри таълим ва тарбия бериб курашиш самарали ҳисобланади.
Мафкуравий таҳдидлар ёшларимиз онгини заҳарлашга қаратилган ҳамда аҳлоқий бузуқлик, зўравонлик, фақат лаззатланишни ўйлаш каби ғояларни пинҳона тарғиб қилиб, ўртамиёна одамни “вужуд”га келтиришга қаратилган мақсадли ҳаракатдир.
Ушбу таҳдидларнинг асосий қуроли Оммавий ахборот воситалари ҳамда бутун дунё ўргимчак тўри деб ном олган “Интернет” тармоғидир. Мафкуравий таҳдидларнинг ниҳоятда кенг қамровли эканлигидан келиб чиқиб, уларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган мафкуравий тарбия орқали жавоб бериш мумкин.
Глобаллашув “оммавий маданият”ни ёймоқда. У ёшларнинг тафаккурига, мусиқасига, дидига, кийинишига, ўзаро муомаласига, оилавий муносабатларига, орзуларига ҳаттоки динига ҳам чанг солмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш” деган дастурий ғоя ёшларни Она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш - ўта шарафли вазифа эканлигини таъкидлаган4.
Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий ғояни ривожлантиришнинг институционал (мазкур йўналиш отаси Нобел мукофоти совриндори Доглаз Норз эканлиги эътироф этилади) тизими шакллантирилган, унинг янада самарадорлигини ошириш эса мактабларда, шу жумладан, олий таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанларнинг қандай ўқитилишига боғлиқ. Олий таълим тизимидаги олийгоҳларда бу фанларни ўқитилишида қайси соҳа йўналишида мутаҳассислар тайёрланишига ҳам эътибор қаратиш ўта муҳимдир.
Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ўқув мажмуаларини яратишда талабаларнинг мутахассислик йўналишларига кўпроқ урғу берилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Боиси, Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йилидан магистратура йўналишига турдош таълим йўналишини битирган бакалавриат талабалари ҳам қабул қилинди ва бу жараён тизимли давом этади. Турли соҳа мутахассисларига яхлит бир соҳа тўғрисида билим беришда бизнингча, профессор-ўқитувчиларда баъзи муаммолар юзага келади.
Уларнинг энг асосийси эса, барча талабаларда соҳа бўйича бошланғич билим турлича бўлишидир. Бундай вазиятда профессор-ўқитувчиларнинг етарли билими ва тажрибаси билангина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Чунки ҳар бир фан талабага таниш бўлган соҳа орқали тушунтирилса, унинг самарадорлиги янада ортади.
Ижтимоий-гуманитар фанлар жамиятимиз таълим тизимининг асосий бўғинларидан биридир. Уларни янада такомиллаштириш, кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш шу куннинг долзарб масалаларидан бири.
Бунда жаҳондаги илғор давлатларнинг тажрибаларини умумлаштириш асосида ёшларда янгича ижтимоий маданиятни шакллантириш, тараққиёт тамойилларига асосланган йўлларини тўғри белгилаб олишга кўмаклашиш, ўтмиш хатоларини такрорламаслик, улардан зарур сабоқлар чиқариш, тараққиётга, миллат келажагига хавф солувчи асосий омилларни олдиндан кўра олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш, дунё халқлари билан ҳамжиҳатликда, тинч тотув яшашини таъминлаш мумкин бўлади.
Бу ҳақида Президент Ш.М.Мирзиёев шундай дейди: “...Барчамиз яхши тушунамиз, таълим-тарбия ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам хал қиладиган энг муҳим устувор масаладир. Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан имкон қаратилмоқда”5.
Бугунги кун ёшларида дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш, шу билан бирга уларни ғоявий жиҳатдан ҳимоя қилиш айнан ижтимоий-гуманитар фанлар профессор-ўқитувчиларининг зиммасига улкан масъулиятни юклайди.
Сабаби ёшларни Ватан равнақи йўлидаги аниқ мақсад сари бирлаштириш ва сафарбар этиш орқалигина фуқаролик жамиятини мустаҳкам ўзагини яратиш мумкин. Шу билан бирга профессор-ўқитувчиларнинг бирлашиши, улар томонидан маъқул деб топилган мавзулар умумлаштирилиб, мобил иловалар ишлаб чиқиш, аудитория ёши ва дунёқарашини ҳисобга олиб дастурлар яратиш, дунё олимлари тажрибаларини умумлаштириш, амалиётга тадбиқ этиш каби вазифаларни амалга ошириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори барчанинг, шу жумладан, педагогларнинг ҳам ишини умумлаштиради. Шунингдек, ушбу концепция мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларни ягона тизимга олиб келиши кутилмоқда.
Концепцияда ёшлар маънавиятини шакллантириш учун умумий ўрта таълим мактабларида миллий ғоя тамойилларини тарбия жараёнларига чуқур сингдириш, ўқувчиларга миллий тарбия асосларини тўлақонли тушунтириш, аждодларимизнинг тарбияга оид таълимотларини ёшларга етказишга қаратилган “Тарбия” фанининг ташкил этилаётгани муҳим аҳамият касб этади6. Натижада олий таълимга етарлича билимга эга бўлган ёшлар келади.
Дунёда коронавирус пандемияси кузатилаётган айни вақтда ёшларнинг чеккада томошабин бўлиб туриши, асло мумкин эмас. Оммавий маданиятчилар кескин томошаларини кўрсата олмай турган бир вақтда ёшлар катта майдонга чиқиб ўз сўзларини айтишсин. Ҳозир эса улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда уйда туриб ижтимоий-гуманитар фанларни пухта ўзлаштириш, мустақил изланиш, зарур кўрсатма ва тавсияларни олиш, ўз нуқтаи назарини илм билан, амалий натижа билан кўрсатиш ва устозларга муносиб давомчи бўлиш шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |