Маънавият ва ижтимоий адолат. Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти



Download 132 Kb.
bet5/5
Sana24.02.2022
Hajmi132 Kb.
#196322
1   2   3   4   5
Раҳбар маънавияти.
Инсоният сулолалар аро тахт талашувлар, диний нифоқлар, мафкуравий жанжаллар, ижтимоий инқилоблардан чарчади, тўйди. Курраи замин даҳшатли ялпи қирғин қуролларига тўлиб кетди. ХХ аср иккинчи ярмидан бошлаб, жаҳон ҳамжамияти ўзаро душманлик йўлидан муроса ва ҳамкорлик йўлига ўта бошлади. Бирлашган миллатлар ташкилотининг халқаро нуфузи ўсиб бормоқда. Коммунистлар яқин ўтмишда бу ташкилот аъзоларини ҳам икки қутбга бўлиб ташлашга уриндилар, аммо натижа улар кутгандек бўлмади. Ривожланган мамлакатларда аста-секин олий раҳбарлик лавозимлари ҳарбийлар қўлидан интеллигенция тоифаси вакилларига ўтиб борди. Дунёдаги қатор илғор мамлакатларда (жумладан, Ўзбекистонда ҳам) мудофаа вазири касби ҳарбий бўлмаган кишилардан тайинланмоқда. Бу жуда ижобий тамойил сифатида баҳоланмоғи керак. ХХI аср жамияти, иншооллоҳ, инсонни тушуниш, муроса, аҳиллик ва ҳамжиҳатликка таянган жамият бўлса, инсонлар, ижтимоий тоифалар аро муомалада қаҳр эмас, меҳр йўналиши устунлик қилса.
Башарият ҳаётида илм ва ижоднинг мавқеи ошиб борган сари, зиёли тоифасининг сафлари кундан-кун кенгайгани сайин, ижтимоий ҳаётда ҳам куч ўрнини ақл, зуғум ўрнини фаросат эгаллаб бораверади. Сиёсат майдонида авторитар ва тоталитар тузумлар касодга учраб, қонун устиворлиги, халқ ҳокимияти ва фуқаролар жамияти қудрат касб этиб борар экан, халқ йўлбошчиларига, раҳбар ходимларга бўлган талаблар ҳам ўзгариб бораверади.
Миллий маънавиятимизнинг қадим удумига кўра раҳбарнинг, юрт бошқарувчининг энг асосий фазилати - адолат саналган. Бугун ҳам шундай. Аммо бугунги давримизда адолат тушунчаси илгариги тасаввурлардан анча фарқ қилади. Бугун воқеан адолатли бўлиш учун бир гуруҳ инсонлар жамоасини бошқариб боришни зиммасига олган одамдан кўп нарса талаб этилади.
Яқин ўтмишда, халқимиз ўзининг неча минг йиллик миллий маънавий меросидан бегоналаштирилиб, ғайриинсоний даражада ақидапарастлик жаҳолатига ботган ёт мафкурага зуғум билан қул қилдирилган даврда, зиёли ва раҳбар ходимдан илм, иқтидор, ташаббускорлик ва маънавий камолот эмас, юқоридан туширилган ҳар қандай кўрсатмани сўзсиз бажариш, халқни қуллик итоатида тутиш талаб этиларди. Назарий билимлар даҳриёна ақидабозлик ва турли ижтимоий тоифаларни бир-бирига қарши қўйишдан нари ўтмасди. Бунинг натижасида халқ йўлбошчилари, ташаббускор раҳбарлар ўрнини ўзлигини мутлақо танимайдиган, миллий ғурурни хиёнат деб тушунадиган, ўз тилини, халқ дилидаги юксак эътиқодни менсимайдиган манқурт тоифа эгаллаган, ҳассос лавозимларга асосан шундай шахслар тайинланиб келган эди. Халқни сиёсий ва иқтисодий қарамликда сақлаб туриш учун, маънавиятини буткул йўқотиш учун ўша давр ҳукмдорларига шундай тоифа хизматчилар керак эди.
Мустақиллик шарофати билан юртимизда вазият тамомила ўзгарди. Мустақил Ўзбекистон Президенти олиб бораётган сиёсат, айниқса унинг халқ маънавиятини юксалтириш йўлидаги алоҳида хизматлари китобнинг биринчи қисмида анча батафсил баён этилди. Раҳбарлик масъулияти ҳақида ҳам гапириб ўтилди.
Аммо юртни бошқариш, халқ осойишталиги, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун фақат олий раҳбариятнинг саъй-ҳаракатлари камлик қилади. Президентнинг қатор нутқларида, айниқса, Давлат ва жамият қурилиши Академияси очилишида сўзлаган маърузаларида ўрта даражали раҳбар ходимларга бўлган эҳтиёж, фидоий ва тажрибали ташкилотчиларнинг камлиги, эски тузум етиштирган кадрларнинг аксарияти бугунги кун учун яроқсизлиги таъкид этилиб, мустақил юртни турли даражада ва йўналишларда бошқариб бора олиш учун биринчи навбатда нималар талаб этилиши батафсил баён этилган. Биз бу ерда уларни такрорлаб ўтирмаймиз.
Бугунги ҳассос шароитда юрт мустақиллигини мустаҳкамлаш, ислоҳотларни ҳаётга самарали жорий этиш, буюк келажакни яқинлаштириш учун бел боғлаб ишга киришган раҳбар ходимлар маънавияти қандай бўлиши кераклиги ҳақида, албатта, махсус тадқиқотлар ўтказилади. Ҳозирча эса биз асосий мақсаддан чалғимаслик учун бир-икки енгил чизгилар билан кифояланамиз.
Жамиятдаги ўзга тоифаларга нисбатан зиёлининг юки оғир. Аммо 4 та одамга раҳбарлик масъулиятини зиммасига олган кишига янада оғирроқдир. Зиёли олим бўлса, масалан, ҳаётни илмий асосда тадқиқ этади, шу асосда тавсиялар беради. Шоир ёки адиб бўлса, воқеликнинг муайян қирраларини бадиий тимсолларда акс эттириб, ибрат йўли билан одамларга ижобий таъсир этишга уринади. Муаллим сабоқ беради. Аммо раҳбар қўл остидагилар тақдири учун масъулдир, уларни муайян йўлдан етаклаб, муайян амалий натижаларга эриштиришни зиммасига олган. Агар йўл тўғри танланиб, натижа режага мувофиқ чиқса - барча жамоанинг ютуғи, аммо шундай бўлмаса-чи? Инсонлар умри, уларнинг ақлий ва жисмоний қуввати, улар эришиши керак бўлган натижага кўз тикиб кутганлар умиди, қанча оила, ўғил-қиз, ота-оналар орзу-армони қаршисида қандай жавоб бериш мумкин, қандай бош кўтариб юриш мумкин? Раҳбарлик - оғир савдо, мушкул юмуш.
Бугун бевосита давлат раҳбари, юртбошимиз халқ маънавиятини ҳар томонлама юксалтиришга, маънавий меросимиз ва миллий қадриятларимизни бутун кўлами ва виқори билан тиклашга мунтазам жон куйдириб келмоқда. Бу ҳақда қатор фармонлар содир этилиб, махсус тузилмалар ташкил этилмоқда, кўплаб маблағ ажратилмоқда.
Мустақиллик шарофати билан миллий маънавиятни ривожлантириш давлат сиёсатининг устивор йўналиши даражасига кўтарилди. Бундай шароитда раҳбар маънавияти ҳам устивор маъно касб этади. Чунки маънавият - раҳбарнинг жамият, халқ ва миллат олдидаги ички қоим масъулиятини таъминловчи энг бош омил, таянч нуқтадир. Маънавий огоҳ ва баркамол бўлмаган инсондан Ватани ва халқига холис бир яхшилик умид қилиш қийин.
Маънавият - ўзликни англашдир. Раҳбарлик масъулиятини тўлақонли ҳис қилиш ва бу залворли юкни елкага олишга маънан тайёр бўлиш учун кўп жиҳатдан баркамол инсон бўлиш тақозо этилади. Бунинг учун нафақат малака ва иқтидор, нафақат ҳар томонлама чуқур иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий билимлар, балки биринчи навбатда юксак маънавий камолот ва огоҳлик талаб этилади. Маънавий огоҳлик эса ўзликни англаш, ўзини ва ўзгани тушуниш, Борлиқ Ҳақиқатини англаб етиб, ўз руҳиятини Борлиқнинг улуғ Ҳақиқати билан уйғунлаштира олишни тақозо этади. Ушбу китобнинг асосий мақсади ҳам имкон даражасида шу йўлда интилганларга кўмак етказишдир. Албатта, ҳар бир инсоннинг маънавий камолоти, аввало, Аллоҳ баракати ва, қолаверса, ўз ички интилиши, қалб риёзати билан амалга ошади.


1[131] Ал-Фараби. Философские трактаты. Алма-ата,1972, с. 305-306

2[132] Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 14-ж., Т. 1998, с.37

3[133] Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 14-ж., Т., 1998, с.46

4[134] Алишер Навоий, Мукаммал асарлар тўплами. 14-ж., Т., 1998, с.35

5[135] Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами.15-жилд, с. 68

6[136] А.Платонов. Чевенгур. М.,1991, с. 274.

7[137] Алишер Навоий. Лисонут-тайр, с. 198

Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish