Маънавият ва ижтимоий адолат. Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти


Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти



Download 132 Kb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi132 Kb.
#196322
1   2   3   4   5
Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти.
Қарама-қаршиликлар бирлиги ва курашини воқелик моҳиятининг ўзак қонуни сифатида идрок этилиши барча нарса-ҳодисалар моҳиятини жуфтликда кўриб, уларни албатта бир-бири билан чексиз кураш ҳолатида тасаввур қилишга олиб келади. Назарияда албатта зид томонлар бир -бирини тақозо қилиши тан олинади, аммо инсон фаол зот, у бир ишни бошласа, ниҳоясига етказмай қўймайди: ҳаётнинг моҳияти курашми - демак, курашни бошлаб, охиригача олиб бориш керак, яъни мухолифни буткул маҳв этиш (йўқ қилиб ташлаш) керак. Агар мухолиф томон курашни ҳаётнинг моҳияти деб билмаса, бадтар бўлсин, уни енгиш қайтага осонроқ. Нега Россияда буржуазия енгилди, чунки ҳеч қайси “капиталист” ёки, ҳатто, “феодал” ишчи ёки деҳқонни буткул йўқ қилиб ташлаш керак деб ҳисобламайди, аммо ишчи назарида (аниқроғи, марксизм кўзи билан қараганда) “капиталист”лар синфи умуман жамият учун бефойда унсур, уни қанча тез йўқ қилиб ташланса, шунча тез “коммунизм” қурилади. Негадир ҳаёт бу фаразларни тасдиқламади, фақат инсон қони дарё-дарё бўлиб оққани қолди.
Фуқаролар жамиятининг асосий хусусияти - ижтимоий уйғунликдир. Ижтимоий уйғунлик эса инсонларнинг бир-бирини тушуниши билан бўлади. Коммунистик ғоянинг энг катта камчилиги ҳам турли ижтимоий тоифалар табиатидаги ўзига хосликларни англаб етишга ҳафсала қилмай, мураккаб воқеликни фақат икки синф орасидаги аёвсиз кураш сифатида талқин этганлиги бўлди. Масалан, Лениннинг энг кўп ғазабига икки тоифа: интеллигенция ва деҳқонлар дучор бўлишгани кўпчиликка маълум. Деҳқон меҳнаткашлиги учун табиатан ишчига иттифоқдош деб қаралса ҳам, унинг хусусий мулкка мойиллиги “доҳий” нинг кўп ғазабини қўзғатар эди. Бу “қусур”га барҳам бериш учун “содиқ шогирд”(Сталин) томонидан ялпи коллективизация ўтказилди, натижада деҳқонлар тўлиқ тоталитар давлат асоратига тушди. Бунинг хулосаси дунёнинг олтидан бир қисмини эгаллаган давлатда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари четдан нақд валютага сотиб олинишига ўтиш бўлди. Зиё аҳлини ҳам большевиклар тоталитар тузумнинг итоаткор хизматчиларига айлантирдилар.
Марксистлар ўзларидан олдин ўтган барча инсонларни, улар қанчалик улуғ бўлмасин, барибир дунёқараши чекланган деб ҳисоблаб келдилар.Совет даврида ўтмиш алломаларнинг бутун “хизмати” келажакда яратилажак “диалектик материализм” назариясига қанчалик мувофиқ фикр юритганликлари билан белгиланди. Агар номувофиқ бўлса, демак, “реакцион”. Улар назарида, ўтмишнинг энг “прогрессив” алломалари ҳам, айниқса Шарқдан бўлса, “синфлар курашининг” моҳиятига етиб бормаган. Жумладан,”социалистик реализм” назариётчилари Алишер Навоий тафаккурини ҳам бу қусурдан холи эмас, деб ҳисоблашган. У “золим подшоҳлар” ва “риёкор шайхлар” ни қоралагани - ниҳоятда “прогрессив” ҳодиса саналса-да, аммо жамиятдаги икки мухолиф синф, дейлик, феодаллар ва деҳқонлар орасидаги “муросасиз зиддият”ни тўғри очиб бера олмагани - буюк шоир тафаккуридаги ноқислик сифатида баҳоланган. Аслида ақлимизни пешлаб, инсонлар жамиятини Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий каби буюк алломаларимиз тушунганидек тушунсак эди - аллақачонлар кўп муаммоларимиз ечилган бўлур эди. Буюк аждодларимизнинг маънавий мероси туганмас хазинадир. Уларда нафақат бир инсон, балки бутун инсоният ўтмиши, бугуни ва келажаги яхлит намоён бўлган. Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр”, “Маҳбуб ул-қулуб” асарларига мурожаат қилсак, бунга яққол ишонч ҳосил қиламиз.
Асли ҳаётда синфлар эмас, турли ижтимоий тоифалар мавжуд. Уларнинг ҳар бири жамиятда ўз аниқ мақом ва мавқеига эга. Шунга яраша ҳар бирининг ўз табиати, эҳтиёжлари, бурч ва вазифалари, ўз маънавий олами мавжуд.
“Лисон ут-тайр” бадиий асар, шу сабабли ундаги ғоя илмий таҳлил эмас, рамзий ишоралар воситасида баён этилган. Ўттиз қуш (Симурғ) тимсоли жамиятдаги ижтимоий тоифаларнинг кўплиги ва ранг-баранглигига ишора. Улар барчаси бир бўлиб, яхлит воқеликни ташкил этади. Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” да бу қарашни бевосита, очиқ ижтимоий таҳлил орқали ифодалаган. Унда ўша давр жамиятига хос қирқ тоифага таъриф берилади ва уларнинг турли жиҳатлари мукаммал тавсифланади. Ҳар бирининг табиатидаги фазилат ва қусурлар холис очиб ташланади.


        1. Download 132 Kb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish