Маънавият ва ижтимоий адолат. Ижтимоий тоифалар табиати ва маънавияти


б) аҳли футувва ва ёлланма ишчилар



Download 132 Kb.
bet4/5
Sana24.02.2022
Hajmi132 Kb.
#196322
1   2   3   4   5
б) аҳли футувва ва ёлланма ишчилар;

Собиқ шўролар даврида биз соф материализм ва жанговар атеизм позицияларида собитқадамлик кўрсатиб, аждодларимиз меросидан ҳам даҳрийлик унсурларини қидирар эдик. Мўлжалимизга бир оз мос келадиган фикр ё жумла топсак, уни ҳар томонлама кўз-кўз қилардик. Борди-ю, аксинча бўлса, уларни оммавий нашрлардан тушириб қолдирар, мураккаб ўринларни кўриб-кўрмасликка олиб ўтиб кетар эдик. Мустақиллик шарофати туфайли исломга умумий қайтиш жараёни ривож олиб, биз ҳам буюк аждодларимиз асарларидаги динга алоқадор ўринларга айрича аҳамият бера бошладик. Ўтмиш алломалар учун ўз-ўзидан табиий бўлган эътиқодлилик кўзимизга тўтиё бўлиб, “Мана фалончи ҳам эътиқодли мусулмон бўлган, Аллоҳга муножот этган”, деб таъкидлаш бугун бизга фахр туйғуси бахш эта бошлади. Тасаввуфни улуғлаш, барча ўтмиш алломаларимизнинг мутасаввиф эканлигига эътибор қаратиш ҳам ушбу жараённинг узвий қисмидир. Ҳар ишда меъёр тузук. Инсон табиати фақат руҳий дунёдан иборат бўлмагани сабабли, у агар тўлиқ моддий дунё эҳтиёжларини рад этса, ё бу фоний дунёни тарк этмоғи, ё иккиюзламачиликни, яъни риёкорликни касб этмоғи лозим. Аҳли футувва ушбу зиддиятни енгиб ўта олган жамоадир. Футувва маънавиятини ўзлаштирган киши амалда яратувчи ва руҳиятда дарвешдир. Унинг ахлоқий жиҳатдан сифати - жавонмардлик, яъни саҳоватлилик, олийҳимматлик, камтаринлик, тўғрисўзлик, мардлик каби хислатларнинг узвий яхлитликда намоён бўлишидир. “Бу гуруҳ меҳнат билан топган нонини бойлик деб билгай”, деб ёзади Унсуралмаолий Кайковус.
Алишер Навоийнинг “Насоим ул-муҳаббат мин шамоим ул-футувват” асарида тилга олинган машойих ва авлиёнинг ҳаёт тарзидаги асосий хусусиятлардан аввали уларнинг ҳар бири бир касб билан машғул бўлиб, ҳалол меҳнатлари ҳисобига рўзғор тебратишларидир: Абу Саид Харроз - этикдўз, Муҳаммад Саккок - пичоқчи, Абу Ҳафз Ҳаддод - темирчи, Абулаббос Омилий - қассоб, Иброҳим Ожирий - ғишт қуювчи, яна бирлари ҳаммол, бошқалари нажжор, ҳеч бўлмаса, ўтин ташувчи ва ҳоказо.5[135]
Пролетар диктатураси зўрликка зўрлик билан жавоб берувчи куч сифатида пайдо бўлди. Йўқсиллар янги жамият барпо этиш йўлидаги асосий тўсиқ эзувчилар синфи ва хусусий мулк муносабатлари деб билдилар ва уларнинг йўқ қилиниши барча мушкулни ҳал қилади, деб ўйладилар. Х1Х аср Европасида ушбу кайфиятларни акс эттирувчи қатор назариялар пайдо бўлиб, уларнинг авж нуқтаси Карл Маркс ва Фридрих Энгельс қарашларида намоён бўлди. Россияда бу қарашларнинг оддий саводсиз ялангоёқ (пролетар) онгида қандай талқин топиши мумкинлигини буюк истеъдод ва фожеъ тақдир эгаси Андрей Платонов “Чевенгур” романида бадиий ифодалаб берди. Асар қаҳрамони Чепурний йўқсиллар қурмоқчи бўлаётган “адолатли” жамоанинг асосий хусусиятини аниқ ифодалайди: “Чевенгур мулк йиғмайди, у мулкни йўқ қилади”. Улар ташкил этган коммунанинг таянч ғояси: “Йўқсиллар бошқа синфларсиз ёлғиз яшаса, коммунизм ўз-ўзидан пайдо бўлади”.6[136] Бу жуда хавфли хаёлпарастлик эди, шунинг учун Платонов сингари софдил ва андишали санъаткорлар уни алоҳида бўрттириб акс эттирдилар. Афсуски, уларга қулоқ соладиган одам бўлмади. Сталин диктатураси пролетар диктатурасининг қонуний ҳосиласи эди. Биз бутун бир ижтимоий гуруҳ хатосини бир ёки бир неча шахс бўйнига юклашимиз асло инсофдан ҳам, адолатдан ҳам эмас ва бу ўтмиш тажрибасидан тўғри хулосалар чиқаришимизга ёрдам бермайди. В. И. Ленин йўл қўйилган хатони вақтида сезиб қолиб муайян чегарада ислоҳ киритишга ҳаракат қилган бўлса ҳам, улар танланган йўлнинг умумий мантиқи буни кўтармади: кўпчилик большевик арбоблар зўрликни ва бутун жамиятни пролетарлаштиришни янги жамият қуришнинг ўзак омиллари ҳисоблар эдилар. Бухарин ёзади: “Пролетарча мажбур қилиш (пролетарское принуждение) ўзининг барча шаклларида - оммавий отиб ташлашлардан тортиб, мажбурий меҳнатгача (трудовая повинность) - қанчалик ақлга хилоф кўринмасин, барибир капитализм даврида шаклланган инсон ашёсидан (человеческий материал) коммунистик инсониятни барпо этишнинг асл усулидир”. Тоталитар тузумнинг сўнгги даврида баъзилар Сталинга Бухаринни қарама-қарши қўймоқчи бўлишди. Балки, уларнинг бири маккорроқ ва иккинчиси самимийроқ бўлгандир ва шу сабабдан жабр кўргандир. Аммо танланган йўл моҳиятда бир эди, буни эътироф этмоқ керак. Марксистлар ёлланма ишчининг меҳнаткаш-яратувчи эканлиги, уюшган ва жанговар синф эканини доим таъкидлаб, шу асосда уни “энг илғор синф” атаб, деҳқонга ҳам, зиёлига ҳам ўрнак қилиб кўрсатиб келишди. “Совет” ҳукумати бу билан ҳам чекланмай, миллионлаб деҳқонларни амалда қишлоқ хўжалиги ишчиларига айлантирди. Барча зиёлиларни давлат хизматчисига, умумдавлат машинасининг муруввати ва ғилдиракчаларига айлантирди. 30-йиллардаги зўраки коллектив-лаштиришдан сўнг ялпи пролетарлаштирилган жамият социализм деб эълон қилинди, барча “шаккоклар” ёки шундай гумон қилинганлар, том маънода қириб ташланди. Аслида эса ўшанда ижтимоий адолат тимсоли ҳисобланган тузумнинг зидди қурилган эди.
Ишчининг ихтиёри ўзида эмас. Мажбуран пролетарлаштирилган барча мамлакатларда шундай бўлиши табиий. Ҳатто давлат хизматчисининг ҳам аҳволи шу, чунки у юқоридан туширилган буйруқни бажаради. Агар виждони буюргандек иш олиб бормоқчи бўлса, ютқазади, чунки маош виждон ўлчовлари асосида тўланмайди. Ишчига ҳам онг ўлчови билан ҳақ берилмайди - неча милтиқ ёки бомба ясаганига қараб маош белгиланади. Энди давлат хизматчиси, ижодкор зиёли, деҳқон - барчаси ягона пролетар идеологияси, ягона пролетар сиёсати, ягона пролетар иқтисодий тизимига бўйсуниши зарурий ва мажбурий бўлган жамиятни ўзингиз тасаввур қилиб кўраверинг.
“Совет” даврида доимо коммунистик партия ишчилар, деҳқонлар ва зиёлиларнинг муштарак манфаатларини ҳимоя қилади, деб даъво қилиб келинди. Ҳатто охирги XXVIII съезд дастурий баёнотида ҳам бу қайд этилган эди. Асли на назарий, на амалий жиҳатдан бу даъво тўғри эмас эди. Коммунистик партия эътиқоди ва амалий йўналишига кўра (ғоянинг амалдаги ҳосиласи бўлмиш тоталитар тузум ва риёкор партноменклатурани эмас, соф ғоявий йўналишни назарда тутган тақдирда ҳам) ишчилар синфининг муайян қисми - йўқсил ёлланма меҳнатчилар ва социал ҳимояга муҳтож бўлган кишилар манфаатини ифодалаб, ўз назариясида уларнинг радикал қарашларини ифода этади. Бугунги янгиланаётган Россияда ҳануз йўқсил ва муҳтожлар етарли, шу сабабли у ерда коммунистик партия ҳозиргача ижтимоий мавқеини ва омманинг муайян қисми орасидаги таъсирини сақлаб келмоқда. Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, Россия воқелигидаги ҳозирги оғир аҳволнинг асли сабабчиси коммунистик партиянинг собиқ яккаҳокимлиги бўлган ҳолда, бугунги коммунистлар яна ўзларини халқ манфаатлари ҳимоячиси қилиб кўрсатишга уринмоқдалар. Албатта, ишчилар - меҳнаткаш синф, шу сабабли унинг илғори (соф ғоя даражасида олганда) бошқа меҳнаткаш гуруҳлар манфаатини ҳам маълум даражада, яъни йўқсил ёлланма меҳнатчилар манфаатига мос келган ҳолларда ифодалаши мумкин. Мос келмаган ўринларда-чи? Шўролар ҳокимиятининг бутун тарихи давомида деҳқонлар ва зиёлилар ҳар доим камситилиб ва тазйиқ остида қолиб келдилар. “Коллективлаштириш”да неча миллионлаб деҳқон очликдан ўлди, хонавайрон бўлди, чунки улар ёлланма ишчи эмас, хусусий мулкчи эдилар. Октябр тўнтаришидан кейинги 70 йил ичида неча юз минглаб зиёлилар “халқ душмани” тамғаси билан қатл этилдилар, миллионлаб авахта ва сургунларда жафо чекиб, яна қанчалари ватангадо бўлдилар. Бу жараён 1917 йилдан 1987 йилгача тўхтовсиз давом этиб келди ва унинг асоратлари собиқ СССР ҳудудида, айниқса, Россиянинг ўзида, ҳануз сезилиб келмоқда.
Хуллас, миллатлар йўқ бўлмаганидек, турли ижтимоий тоифалар ҳам ҳаётда йўқ бўлиб кетмас экан. Уларни расман бекор қилиш мумкин, тақиқлаш мумкин, қириб ташлаш мумкин. Аммо улар бошқа бир қиёфада яна пайдо бўлаверади, фақат беҳуда қурбонлар кўпаяди, жамият ривожида оғишлар юз беради, нотўғри шакллар(мутантлар) яралиши мумкин. Бундай хавфли ва қонли “тажриба”лардан инсоният наф кўрмаслиги аниқ бўлди. Танҳо бир синф, танҳо бир дунёқараш, танҳо бир эътиқоднинг яккаҳокимлигини ҳар қандай усул билан таъминлашга уриниш ниҳоятда мудҳиш, аммо, шукурлар бўлсинки, воқеликда имкондан ташқари хаёл экан, инсоният бу тажрибани ҳам бир бўлса-да, бошидан ўтказди. Инсониятнинг ўз-ўзини англаб етишида балки бу ҳам зарурий босқич бўлгандир. Алишер Навоий “Маърифат водийси васфида” ёзади:

Водиедур, юз туман минг онда йўл,


Ул бу бир келмай, онингдекким бу ул...
Юз туман раҳрав кўрарсен беқарор,
Ҳар бири бир йўлни айлаб ихтиёр...
Бу они тутмай мусаллам, ул муни,
Ҳар бир ўздин ўзга кўрмай ул муни...7[137]

Ҳақиқат ягона, аммо унга элтувчи йўллар ҳад-ҳудудсиз. Биз инсонлар энди маълум даражада камолга эришганимизни намоён этайлик: ҳар қайси инсон, ҳар қайси тоифа ўз йўналиш, ўз дунёқарашида имони собит бўлсин, бироқ шу билан бирга унинг йўлидан юрмаган, унинг кўзи билан дунёга қарамаган кишиларни душман деб ҳисобламасин, уларни ҳам тушунишни, ҳеч бўлмаганда тоқат қилишни ўргансин. Аллоҳга минг шукурки, миллий маънавиятимиз анъаналарида бу удум ҳам мавжуд.


Дунё ранг-баранг. Ундаги ҳар жисм, ҳар ҳодиса, ҳар шахс, ҳар гуруҳ ўз мустақил суврат ва сийратини намоён этади ва бу дунё гўзаллигининг заминидир. Бу ҳуснни, тароватни, моҳиятни кўра билмоқ инсон учун бахтдир.
Ўзбек эли тоифалар, ижтимоий гуруҳлар нисбатида деҳқонни мўътабар тутмоғи тарих ва макон тақозосидир. Шоҳ ва дарвешни тенг тутмоқ ҳам аждодларимизнинг табаррук анъанаси бўлиб келган. Иқтисодда бозор муносабатларига ўтиб бормоқдамиз. Бечора ишчи коммунистик ғоядан бахт қидириб кулфатга, ҳурлик истаб қулликка дуч келди. Чунки ижтимоий тоифаларни бири – прогрессив, бири – “реакцион” деб баҳолаш, айниқса, зўрлик билан тадбиркорлар тоифасини йўқ қилишга уриниш ишчига ҳам манфаат келтирмади. Fарб жамиятларида ҳар ким ўз фойдасини ўйлашидан умум манфаати шаклланиб бормоқда. Тадбиркор фаросат ишлатиб, даромад олса, ош бўлсин, иқтисод ташкилотчилари саъй-ҳаракатларига яраша ҳосилга, ҳурматга эга бўлсинлар. Бугунги мустақил Ўзбекистонда тадбиркор ҳам, зиёли ҳам ўз илғорини, мустақил сиёсий намояндасини шакллантириб, ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш томон бормоқдалар. Деҳқон аҳли ҳам бугунги кун талабларига мувофиқ тадбиркорлик хислатларини касб этиб бормоқда. Ижод кишилари мустақил уюшмаларини ўзлари бошқариб боришга ўрганмоқдалар. Фақат аҳли футувва анъаналарини унутмайлик, ўтмиш боболаримиз васиятини ёдда тутайлик.
Жамиятимиз турли тоифалар, турли диний эътиқод вакиллари, турли ёшдаги, турли қизиқишларга эга бўлган инсонлардан иборат. Аммо Ўзбекистон ягона ва кимки ўз келажаги, ўз тақдирини ушбу Ватан билан боғлаган экан, мамлакатимизнинг юксалиши, эл фаровонлигининг ошиши барчамиз учун, ҳар бир фуқаро учун шахсий ютуқдир. Зиёлиларимиз, турли раҳбарлик бўғинида сидқидил жон куйдираётганлар ушбу фикрни ёшу қари онгига сингдириб бормоғи ҳам фарз, ҳам қарз.

Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish