МAN TGS 33.360 Автомобили ва МAN заводи тўғрисида маълумот
4
1.2
Тормозланиш хусусиятнинг таърифи
7
1.3
Автомобилларнинг тормозланиш диаграммаси
7
1.4
Автомобилнинг тормозланишдаги секинлашиши
8
1.5
Тормозланиш вақти ва тормозланиш йўли
16
1.6
Тормоз кучларининг ўқларга тақсимланиши
19
1.7
Тормозланишда илашишдан фойдаланиш коэффициенти
24
1.8
Тормоз кучларини бошқариш
28
Хулоса
31
Адабиётлар
32
К И Р И Ш Жаҳондаги иқтисодий таназзул, бу қанчалик қизиқ туюлмасин, ишлаб чиқаришни доимий равишда янгилаш ва модернизация қилишни янада кўпроқ тақозо қилади ва бунинг учун ҳамма куч ва имкониятларимизни жамлашни талаб этади. Мисол учун бугун биз учта – Тошкент, Навоий ва Талимар-жон иссиқлик станцияларида амалдаги иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган газ мосламаларининг ўрнига замонавий буғгазли мослмаларни қуриш лойиҳалари устида иш олиб бормоқдамиз. Бу лойиҳаларни ўзлаштириш учун анчагина маблағ керак.
Иссиқлик қуввати ишлаб чиқаришни жаҳон стардартларига мослашти-ришда олинадиган, ўзини ҳар томонлама оқладиган самара ушбу лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштиришни талаб қилади.
Маҳсулотнинг рақобат бардошлигини таъминлаш учун ишлаб чиқариш- ни техник ва технологик янгилаш борасидаги катта ва кичик лойиҳаларни, ҳамда бунинг учун маблағ ва манбааларни излаш ҳар бир корхона раҳбарининг ва мухандистехник ходимларнинг биринчи навбатдаги асосий иши ва мажбуриятига айланиши керак.
Ҳисоблар шуни кўрсатдики санаб ўтилган лойиҳалар инновацион ва қувват тежовчи технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, жаҳон бозо-рида талаб катта бўлган маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига ҳар йили 10,4 млрд. ҳажмда қушимча маҳсулот ишлаб чиқариш, йиллик экспорт ҳажми-нинг 6,6 млрд долларга ўсишига имкон беради.
Бу йил йуртимизда “ Фаол тадбиркорлик, Иновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қуватлаш” йили деб номланиши техника ва технологиянинг яна ривожланишини ифодалайди. Яна бу йил ишлаб чиқилган “2017- 2021 йилда Ўзбекистон Республикани ривожлантириш стратегияси” йуртимиз иқтисодини янада ривожлантириш, шу жумладан Ўзбекистонда автомобил саноатининг ривожлантириш кўзда тутилган. Жахон бозорига рақобат бардош автомобиллар ишлаб чиқариш хажмини янада ошириш кўзда тутилган.
Хозирги кунга келиб замонавий автомобилларга қўйиладиган талаблар хам тобора ошиб бормоқда. Шу жумладан автомобилга қўйиладиган асосий талаблардан бири бу тормозланиш хусусиятидир.