Мan tgs 33. 360 Автомобили ва мan заводи тўғрисида маълумот


МAN TGS 33.360 Автомобили ва МAN заводи тўғрисида маълумот



Download 1,55 Mb.
bet2/8
Sana23.06.2022
Hajmi1,55 Mb.
#696473
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-19

МAN TGS 33.360 Автомобили ва МAN заводи тўғрисида маълумот

« JV MAN Auto-O’zbekiston » Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси 2009 йилнинг 9 августида Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2009 йилдаги 224-сонли қарорига асосан ташкил этилган.


Ўзбекистон томонидан муассис ҳисобланган "Ўзавтосаноат" актсиядорлик компанияси ҳамда Германиянинг дунёга машҳур " MAN Труcк&Бус Гроуп" компанияси ҳамкорлигида юртимизда оғир юк кўтарадиган " MAN " автомобилларини ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 16 февралда қабул қилинган «Оғир юк кўтарадиган автомототранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни келгусида ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда оғир юк ташувчи MAN автомобилларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш комплекси қурилишига асос солинди.
22 декабр 2011 йилда Самарқанд вилояти Жомбой туманида MAN дилерлик ва сервис марказининг очилиш маросими бўлди. Ушбу ихтисослаштирилган марказимизнинг малакали ишчилари бир йилда 1,5 мингдан ортиқ юк автомобили ва махсус техникани таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Келажакда бу кўрсаткични йилига 4 мингта юк автомобили ва автобусга этказиш кўзда тутилмоқда. 2012 йилнинг 30 июл куни MAN русумидаги тягач, шасси ва махсус техника ишлаб чиқарадиган, MAN дилерлик ва сервис маркази ёнгинасида жойлашган янги йиғиш заводининг очилиш маросими бўлди.
MAN юк автомобилларининг қудратини автомобил ва темир йўлларни қуриш ҳамда реконструктсия қилиш, шаҳарлараро юк ташишда кўриш мумкин.
Улардан “Ўзавтойўл” актсиядорлик компанияси, “ГМ Узбекистан” АЖ, “Махсустранс” давлат унитар корхонаси, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, “Ўзбекистон темир йўллари” актсиядорлик компанияси, “Ангрен” логистика маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” очиқ актсиядорлик жамияти, “12-трест” қурилиш компанияси, “Бекободтсемент” очиқ актсиядорлик жамияти, Навоий ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ва бошқа кўплаб корхоналар, жумладан, хусусий компаниялар самарали фойдаланмоқда.
Бугунги кунда заводда тайёрланган MAN юк машиналарини Андижон, Бухоро, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Тошкент ва Урганч шаҳарларида жойлашган корхонанинг 14 та дилерлик ҳамда сервис марказида харид қилиш мумкин ва уларда сифатли техник хизмат кўрсатилмоқда.
“JV MAN Auto-O’zbekiston” автомобиллари мустаҳкамлиги, тежамкорлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради. Компания ишлаб чиқарган маҳсулоти учун икки йил кафолат беради.
Муваффақият

MAN компаниясида ишлаш – корпоратив маданият асосининг қисми бўлиш, яъни ижодий ўйлаш, қизиқарли лойиҳаларни ривожлантиришга интилиш ва вазифаларни ҳал қилиш демакдир.


Биз билан элкама-елка туриб, корхона ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган истеъдодли ёшларни, тажрибали раҳбарларни қидираяпмиз.
MAN маҳсулотлари ва кўрсатаётган хизматлари дунё бўйлаб пешқадамлик қилмоқда. MAN корхонасининг ҳар бир ходими ўзининг қимматли вақт ва билимларини ишга солиб, компаниянинг ривожига ҳисса қўшмоқда. Айнан шунинг учун биз мунтазам равишда нафақат корхонанинг, балки ишчиларнинг ҳам инноватсион ва барқарор ривожланиб боришининг тарафдоримиз. Бизнинг бозордаги муваффақиятимиз ижтимоий ва экологик масъулиятимизни тўла ҳис қилишимизда намоён бўлади.
Айни пайтда “JV MAN Auto-O’zbekiston” қўшма корхонасида қарийб, 300 киши меҳнат қилмоқда. Завод тсехларида ишлаётган ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Шунингдек, ҳар йили жиддий синов ва танловдан ўтган касб- ҳунар коллежлари битирувчилари ишга қабул қилинади. Аксарият талабалар амалиётини заводда ўтайди.
Корхона кадрлар тайёрлаш масаласи юзасидан Турин политехника университети, Самарқанд автомобилсозлик ва Жомбой транспорт касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Натижада эса истеъдодли ёшлар иш билан таъминланмоқда.
Заводда меҳнат маданияти юқори, ишчи-ходимлар ўзаро аҳил ва самимий. Шунинг учун ҳам жамоа MAN бренди остида чиқаётган маҳсулотдан истеъмолчи мамнун бўлиши ва муносиб баҳолаши учун унинг сифати юқори бўлишини таъминлаш масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда, самарали меҳнат қилмоқда.
Корхонанинг пухта ўйланган ижтимоий сиёсати юқори ишлаб чиқариш стандартларини сақлаш имконини бераяпти. Махсус иш кийими, иссиқ овқат, тиббий ёрдам билан таъминлангани, мунтазам малака ошириш ва рағбатлантириб бориш йўлга қўйилгани жамоани янада самарали меҳнат қилишга ундаб, иш унумдорлигини оширишга ёрдам бермоқда.
Илҳом ва инноватсиялар
Технология ва ишланмалар
Темпомат, ГПС бошқарувига эга
ГПС бошқарувига эга Темпомат MAN эффиcиентCруисе® келгусида участкаларда кўтарилиш ва тушиш ҳаракатларини карта хотирасидан фойдаланган ҳолда аниқлайди. Бу юк автомобилининг ҳаракатланишдаги автомат режимини диққат билан тузатишга имкон беради.
Еффиcиент Cруисе дан узоқ масофаларда ёки турли юкларни қисқа масофага этказиб беришда фойдаланиш транспорт воситасининг ёнилғи сарфини йўлга ортиқча вақт сарфламасдан 6% гача камайтириш имконини беради. MAN эффиcиентCруисе® ҳаттоки ҳаракатланаётган режимда узоқ муддат автобусда бўлганингизда ёнилғи ўтишини назорат қилувчи клапаннинг ҳаракатини фавқулодда назорат қилишга қодир. Айнан мана шу туфайли ҳайдовчи автобусни бошқаришга тўлиқ ўз эътиборини қаратиши мумкин.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish