Ғояларни фильтрлаш саноат ташкилотн потенциал товарлар гояларини ажратгандан кейин амалга оширилади. У тегишли фильтрловчи мезонлар бўйича балли бахолаш ёрдамида инновацион-инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг биринчи боскичида юз беради. Куйидагилар шундай умумий мезонлар бўлиши мумкин:
- потенциал фойда;
- мавжуд ва потенциал ракобат;
- сотиш бозори хажми;
- Инвестициялар билан таъминланганлик;
- хатар даражаси ва х.к.
Fояларни фильтрлашда маркетинг мезонлари (махсулотларни силжитишнинг мавжуд механизмларига таъсир кўрсатиш, унинг ташки киёфаси ва кадокланишининг жозибадорлиги, истеъмолчилар томонидан ишонч даражаси ва б.). ишлаб чикариш мезони(ишлаб чиқариш имкониятларига мувофиклик, ишлаб чикаришнинг оддийлиги, мехнат ва моддий ресурсларнинг кулайлиги ва б.)дан фойдаланилган бўлиши мумкин. Ғояларни фильтрлаш тугаши билан бу гояларни ишлаб чикаришга жорий этиш хакида карор кабул килинади. "Инновация" (янгиликлар) тушунчаси шу ерда вужудга келади.
Инновациялар (янгиликлар) - бу инсон интеллектуал фаолиятининг пировард натижалари, янги ёки илгаригиларидан фарк килувчи объектлар кўринишидаги фантазияси, ижод килиш жараёни, кашфиётлар, ихтиро ва рационаллаштиришдир. Улар юкори илмий-техник салохиятга, ЯНГИ истеъмол сифатларига эга бўлган, вакт утиши билан, ўз навбатида, такомиллаштириш объекти хисобланган, (такомиллаштирилган) инсон интеллектуал фаолиятининг мутлако янги махсулотларини (хизматлар) бозорга чикариш оркали тавсифланади.
"Инновация" тушунчаси лотинча innovato сўзидан олинган бўлиб, янгиланиш ёки яхшиланишни билдиради. Innovation биринчи марта XIX аср илмий тадкикотларида пайдо бўлди. "Инновация" тушунчасини ХХ асрнинг бошларида "янги комбинациялар" ни, иктисодий тизимлар ривожланишидаги ўзгаришларни таҳлил килиш натижасида Австрия иктисодчиси Й.Шумпетернинг илмий ишларида янгитдан ҳаётга кайтди.
Инновацион тараккиёт назариясига бағишланган хорижий ва миллий мгуаллифларнинг илмий ишларида тор йўналтирилгандан тортиб, то янги гояни, илмий фикрлардан натика оркали инновацияларни номлашдан бошлаб, янгиликларни сотишга мўлжалланган юкори снгимлн. инновацион махсулотга кадар инновациялар таьрифининг бир бутун соҳаси мавжуд. Ҳар кандай вазиятда инновацион лойихалаш доирасида инновация унинг мазмуни нуктаи назаридан инновацион-инвестицион лойиха асоси сифатида талқин қилиниши зарур.
"Янгиликлар" ёки "янгиланиш" саноат ташкилоти инновацион инвестицион фаолиятида фойдаланиладиган бошка тушунчалар хисобланади. Янгиликлар инглизча "innovation" сўзидан олинган бўлиб, "янгиликларни киритиш" ёки "янгиланишларни киритиш" деган маънони англатади. Мазкур вазиятда янгиланишлар, деганда янги усуллар, кашфиётлар, ҳодисалар тушунилади. Саноат ташкилотида янгиликларни жорий этиш тугрисида карор кабул қилинган вактда янгиланиш инновацията айланади. Инновацияларни тижоратлаштириш жараёни у бозорга чикарилган вактдан бошланади. Янгиланишларнинг шаклланиши ва унинг инновацияларга айланиши ўртасидаги вакт оралиги инновацион цикл ёрдамида чизма кўринишида 1.2.1-расмда акс эттирилган.
Хар кандай гоя, кашфиёт, ихтиро, рационаллаштириш, янги ходисалар. янги хизмат турлари ёки усуллари таркатишга (тижоратлаштириш) кабул килинганда, улар ижтимоий тан олинади хамда улар инновациялар кўринишида янги сифатда намоён бўлади".
Кашфиёт - бу инсон томонидан табиат ва жамиятни илмий англаш жараёнида янги илмий ютукларнинг аникланишидир. У махсус хукукий химоя объекти хисобланади, илгаритдан номаълум, объектив равишда мавжуд конуниятларни, теварак-атрофни билиш даражасига туб ўзгаришлар киритадиган моддий дуне хосса ва ҳодисаларини аниклаш сифатида эътироф этилади. Ихтиро янги ва муаллифлик хукуки ёки патентга гувохнома олиш ҳукукини берадиган хужалик субъектлари исталган сохасидаги вазифа ларнинг муҳим фарқларига эга бўлган техник ва ташкилий карорларни ўзида мужассамлаштиради.
Рационаглаштириш (лотинча rationalis - окилона, ratio - онг сўзидан олинган) - макбуллаштириш, кандайдир максадга мувофик ташкил килишни киритиш, техник курилмаларни такомиллаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |