Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

9.
 
Ота – оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш. 
Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни 
пухта ўзлаштиришларида ота-оналарнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. 
Ўқувчиларда билим олишга бўлган қизиқишни шакллантириш ва 
ривожлантиришда ота-оналар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш лозим. 
ДТС да кўзланган ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, 
малакаларни ота-оналар ҳам обилишлари ва шу асосда фарзандларига уларни 
эгаллашда кўмаклашишлари лозим. Бунинг учун мактаб маъмурияти билан 
ота-оаналар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилиши керак. Фарзандининг таълим 


133 
олиши, тарбиясига бефарқ бўлган ота-оналарга эса маҳалла қўмитаси тегишли 
чораларни қўллаши мумкин. 
10.
 
Бошланғич синф ўқувчиларининг саломатлиги. 
Ҳалқимизда бежизга ”Саломатлик – туман бойлик” дейилмаган. 
Ўқувчиларнинг саломатлиги таълимни сифатли ўзлаштирилишининг муҳим 
омилларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир педагог билим ўзлаштириш, 
тарбиялаш жараёнларида ўқувчиларнинг ёш, психологик, физиологик ва 
индивидуал хусусиятларига алоҳида аҳамият беришлари лозим. Бу эса ўз 
навбатида ўқувчиларни ўз хохишлари ва қизиқишлари билан мустақил ва 
ижодий билим эгаллашларига замин яратади.
11.
 
 Бошланғич синф ўқитувчиси. 
Бошланғич синф ўқитувчиси педагогик жараённи тўғри бошқара олиши 
учун чуқур билим ва касбий компетенцияга эга бўлиши лозим. Замонавий 
ўқитувчининг имиджи унинг касбий муваффақиятларини белгилайди. 
Ўқитувчининг имиджи – унинг ҳатти-ҳаракатлари, ташқи қиёфаси, одатлари, 
гапириш мароми, менталитети асосида ўқувчилар, касбдошлари, умуман 
атрофидагиларнинг ҳосил қилган тасаввурлари дмакдир. 
12.
 
 Концепцияни ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирлари. 
Бошланғич таълим концепциясида таълим сифати ва самарадорлигини 
оширишга қаратилган илмий асосланган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш учун 
қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди ва амалга оширилади: 
-
бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўналишида 
илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш; 
-
компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари 
лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш 
механизмини тайёрлаш; 
-
компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари 
асосида ўқув дастурларини такомиллаштириш; 
-
компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари 
лойиҳаларини ўқув дастурлари билан биргаликда тажриба-синовдан ўтказиш, 


134 
тажриба-синов 
натижалари 
асосида 
ДТС 
ва 
ўқув 
дастурларини 
такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиш; 
-
дарсликларни компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС ва 
такомиллашган ўқув дастурларига мувофиқлаштириш; 
-
таълим жараёнига инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг кўламда жорий этиш; 
-
ҳар бир ўқув фанидан ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш 
мезонларини ишлаб чиқиш; 
-
иқтидорли 
ўқувчиларни 
аниқлаш 
ва 
уларнинг 
интеллектуал 
салоҳиятларини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича тавсиялар 
тайёрлаш; 
-
бошланғич синф ўқитувчисининг касбий маҳорати, кийиниш маданияти 
ва имиджига қўйиладиган талаблар мажмуини ишлаб чиқиш. 
Хулоса шуки, амалиётга жорий қилинган мазкур Бошланғич таълим 
Концепцияси бошланғич синфларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, 
унинг сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг илмий асосланган ғоялар 
асосида амалга оширилишига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 
Концепцияда илгари сурилган бошланғич таълимни ривожлантиришнинг 
назарий-амалий ғоялари педагогика фанининг ютуқларига таянган ҳолда 
белгилаб берилган. Мазкур Концепцияда белгиланган вазифаларни адо этиш, 
аниқланган мақсадлардан кутилган натижаларни олиш, кўрсатиб ўтилган 
тажрибаларни ўзлаштириш, илмий асосланган ғояларни таълим жараёнида 
татбиқ этиш бугунги кун ўқитувчисидан юксак маҳорат ва масъулиятни талаб 
этади.

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish