Мактабгача тарбия ёшдаги болалар билан ўтказиладиган психологик ташхис



Download 2,44 Mb.
bet10/21
Sana19.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#564221
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН

ПСИХОЛОГИК ЎЙИНЛАР


САЛОМЛАШИШ
Мақсад: Болаларда ўзига ҳурмат ҳиссини ривожлантириш.
Тарбиячи болаларни ўзининг атрофида йиғади. "Келинглар ҳозир ҳамма бир-бирини ва мени кўриб турадиган бўлиб ерга ўтирамиз (Бу ерда асосий вазифа доира тузиш ҳисобланади) Болалар доирага ўтиришда тарбиячи уларга шундай дейди: "Ҳозир мен ҳаммани кўраётганлигим ва бошқалар ҳам мени ва бир-бирларингизни кўраётганлигига ишонч ҳосил қилишимиз учун бир-бирларимиз билан кўзимиз ёрдамида саломлашиб чиқамиз. Биринчи бўлиб мен ҳамма билан саломлашиб чиқаман. Мен саломлашиб бўлганимдан сўнг ёнимдаги қўшним ҳамма билан саломлашади."(Тарбиячи бошини бироз эгиб бир болани кўзига қараб саломлашади. Саломлашиб бўлгандан сўнг ёнида ўтирган боланинг елкасига туртиб, саломлашиш таклиф этади).


КЎЗГУ
Мақсад: Болаларда ўзига ҳурмат ҳиссини ривожлантириш. Тарбиячи атрофига болаларни йиғиб шундай дейди: "Ҳаммангизнинг уйингизда кўзгу бўлса керак. Акс ҳолда кўринишингиз қандайлиги ёки янги кийган кийимингиз ярашганлигини била олмайсиз-ку? Кўзгу топилмаган пайт нима қилиш мумкин? Келинглар бугун кўзгу ўйинини ўйнаймиз. Бир-бирингизга қараб жуфт бўлиб туринглар. (Тарбиячи уларни жуфтликларга ажратишга ёрдамлашади). Энди қайси бирингиз кўзгу, қайси бирингиз одам эканлигингизни келишиб олинглар. Сўнгра ўрин алмашасизлар. Одам одатда кўзгуга қараб бажариладиган ҳаракатларни, яъни ювиниш, соч тараш, рақс тушиш, бадантарбия қилиш кабиларни ифода этади. Кўзгу ролини бажараётган бола эса бу ҳаракатларни аниқлик билан такрорлаши керак. Тайёрмисизлар? Унда бошлаймиз." Ўйин бошида тарбиячи болаларга ўрнак бўлиб бир бола билан жуфт бўлиб туради ва унинг ҳаракатларини такрорлайди.


АКС САДО
Мақсад: Болаларда ўзаро ҳурмат ҳиссини ривожлантириш.
Болалар айлана бўлиб ўтиришади. Тарбиячи: "Сиз қачондир акс-садони эшитганмисиз? Бу овоз бир неча маротаба такрорланиб, ҳар такрорланганда секинлаша боради. Ҳозир биз сизлар билан акс-садо ўйинини ўйнаймиз. Мен ҳозир қандайдир сўзни баланд овозда гапираман. Ёнимдаги бола эса уни секинроқ талаффуз этади, унинг ёнидаги эса ундан ҳам секинроқ. Шундай қилиб, бутун айлана бўйлаб давом этади.
Ўйин ҳар бир бола ўзининг сўзини баланд овозда айтмагунича давом этади.



Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish